Ўқув қўлланма Масъул мухаррир


Мавзуга оидсавол ва топшириқлар



Download 457 Kb.
bet15/31
Sana20.04.2022
Hajmi457 Kb.
#567350
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31
Bog'liq
5 ТАБИЙ ГЕОГРАФИК ЖАРАЁН китоб

Мавзуга оидсавол ва топшириқлар


1. Ўзансиз оқим туфайли қандай табиий географик жараёнлар юзберади?
2. Жарланиш ва унинг географияси ҳақида тушунча беринг.
3. Ўзан эрозияси натижасида юз берувчи табиий географик жараёнлар ҳамда рельеф формалари ҳусусида тушунча беринг.
4. Антецедент водийлар қандай шаклланади?
5. Ёнлама-қирғоқ эрозияси қандай юзберади?


Карст

Эрувчан тоғ жинисларига сув таъсир этиши туфайли юзага келувчи табиий географик жараён карст деб аталади. Ушбу атама Болқон ярим оролидаги охактошли (юра даврига хос) Карст платоси номидан келиб чиққан бўлиб, у детопоним, яъни географик номларнинг терминларга, оддий турдош отларга айланиши туфайли юзага келгандир. Бу жараён табиатда, рельефнинг шаклланиши, гидрологик ва гидрогеологик оқимнинг ўзаро алоқаси, қазилма бойликларнинг шаклланиши ва ҳ.к. жараёнларининг шаклланишид муҳим рол ўйнаганлиги учун у XIX асрнинг охирлари ва XX асрларнинг дастлабки дамларидан эътиборан изчил ўрганила бошланди.
Карст жараёнини илмий ўрганиш жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида кенг йўлга қўйилган, натижада рус платфирмаси, Урал, Кавказ, Альп. Аппенин, Болқон ярим ороли, Кордильера, Анд тоғлари, жанубий Хитой, Въетнам, Япония каби Ўрта Осиё тоғлари қисман текислик (Устюрт платаси) ларида ҳам ўрганила бошлади. Н.А.Гвоздецкий, О.Ю.Пославская, М.А.Абдужабаров, Я.А.Левен, М.М.Маматқулов, А.А.Крейтер, А.Маматов, З.С.Султонов, П.Атаев, М.А.Хашимов, А.Алимов, В.И.Кучерявих, Р.Х.Халимов, К.Р.Арипов, И.И.Отажонов, А.Низомов каби олимлар Ўрта Осиёнинг турли регионларида карстнинг турли муаммолари билан шуғулландилар. Натижада карстнинг генетик-литологик, геоморфологик турлари, гидрологик, гидрогеологик хусусияти илмий ва хўжалик аҳамияти каби кўплаб муаммолари ёритилди.
Карст жараёни корбонатли (охактош, доломит, мергель), сульфатли (гипс, ангидрид), хлоридли (туз, тош туз) каби жинслар бўйлаб юз берган тектоник ва қисман механик ёриқлар бўйлаб харакатланаётган ёғин, ер усти ва ости сувлари уларни эритади. Агар сув таркибида эркин тарзда карбонат ангидрид мавжуд бўлса, карстланиш жараёни янада тезлашади. Натижада ер усти ва ости бўйлаб турли эриган тоғ жиснлари ўртада турли шаклдаги бўшлиқлар вужудга келади.
Умуман олганда ер шарининг қуруқликдан иборат бўлган 34% қисмини карстланувчи жинслар эгаллаган. Ушбу кўрпсаткич тахминан 50 миллион кв.км ни ташкил этади. Демак, шунча миқдордаги майдон маълум даражада карстланишга учрагандир.
Уларни ўрганиш муҳим илмий ва амалий аҳамият касб этганлиги учун икки: ер усти ва ер ости гуруҳларига бўлиб ўрганилади.
Ер усти карст хосилалари. Улар карстланувчи жинслар юзага чиқиб, очилиб қолганда бир пайтда юзага келиши хусусиятлидир. Чунки барча тоғ жинслари каби карстланувчи жиснлар ҳам тоғ кўтарилиш жараёнида тектоник ёриқлар билан парчаланади, уваланади. Натижада тоғ жинслари бўйлаб турли ўлчамдаги ёриқлар юзага келади. Атмосфера ёғинлари, эриган қор суви, умуман гидрологик оқим айнан ўша ёриқлар бўйлаб ҳаракатланар экан, денудация жараёни юз беради, яъни оқим таъсирида тоғ жинси эриб ва қисман ювилиб олиб кетила бошлайди. Бу жараён айнан карст бўйлаб, унинг оқибати туфайли қуйидаги рельеф формалари юзага келади.
Каррлар, карстланувчи жинслар тупроқ қопламидан ҳоли, қисман ҳоли, ёпиқ ҳолда ёки ер ости бўшлиқларининг деворлари (ёналама сатҳи ёки шифти) бўйлаб ривожланган ҳолда қуйидаги гуруҳларга бўлиниб ўрганилади ва шаклланиш жараёнларига кўра бир-бирларидан қисман бўлсада фарқланади.
1. Очиқ каррлар – ушбу туркумдаги каррлар тарқалган карстланувчи жинслар тупроқ қоплами билан мутлоқо қопланмаган, яъни тўла очиқ ҳолда учрайди. Шундай бўлсада ушбу ҳолатда ҳам каррларнинг турли геоморфологик кўринишлар тарзида учрашини кузатамиз. Улар қуйидагилардан иборат:
1.а. Новсимон каррлар – кўринишидан новга ўхшайди. Шу боисдан новсимон каррлар деб аталади. Улар узунасига бир неча метрларни, чуқурлиги ва энига ҳам бир неча ўн см ларни ташкил этган ҳолда учрайди. Новсимон каррлар баъзан бир неча кв.м майдонларни эгаллаб каррланган далаларни ташкил этади.
1.б. Меандрасимон каррлар. Дарёларнинг меандра солиб оқишини эслатади. Бу туркумдаги каррлар, карстланувчи ётқизиқлар бирмунча ётиқ юза ташкил этган худудларда учрайди.
1.в. Вертикал каррлар. Тик қоялар бўйлаб ривожланади. Уларнинг шаклланишига атмосфера ёғинлари қоялар вертикал ҳолатда бўлганлиги учун жуда кам таъсир этади. Шу боисдан кам ҳолатда учрайди ва катта майдонларни ташкил этмайди.
1.г Ёриқли каррлар. Кичик ўлчамдаги тектоник ёриқларнинг каррлар тарзида ривожланиши натижасида кенгайиб ва чуқурлашиб бориши туфайли юзага келади. Ушбу турдаги каррларнинг чуқурлиги биъзан бир неча метрларни ташкил этган ҳолда, кенглиги 0,5 – 0,7 м га етади.
Ушбу турдаги каррларнинг хосил бўлиш жараёни соф атмосфера ёғинлари таъсирида шаклланади. Ушбу туркумдаги каррларнинг юзага келишида эркин тарздаги СО2 учрамайди.
2. Ярим очиқ каррлар. Бу турдаги каррлар очилиб қолган карстланувчи тоғ жиснларининг айрим жойларида ороллар тарзидаги тупроқ билан қопланган ҳолда учрайди. Тупроқ қоплами баъзан карр йўлакчаларини беркитиб турган ҳолда, карстланувчи жиснларни фаолроқ эришига имконият яратиб беради.
Ушбу гуруҳга қуйидаги кўринишдаги каррлар киради:
2.а. Тошдон – митти ховузсимон чуқурликлар. Ушбу карр турларининг туби ётиқ бўлиб, аксарият ҳолларда эфемерлар ўсувчи ҳамда тупроқ қоплами ва увоқ тоғ жинслари парчалари билан ярим тўлган ҳолатда учрайди ва шу боисдан тошдон деб аталади.
2.б. Корразион ўйиқлар – бундай гуруҳдаги каррларнинг деворлари уни қоплаган тупроқнинг бирмунча намланиши таъсирида емирила бошлайди, натижада митти айвонсифат деворли каррлар шаклланади.
3. Ёпиқ каррлар – тупроқ қоплами тагида ривожланади. Шу боисдан уларнинг шаклланиш жараёнини кузатиш қийин тус олади. Шундай бўлсада, уларнинг аксарият ҳолларда юмалоқ шаклга эга бўлган ҳолда ривожланишини илғаш мумкин. Гумид иқлимли ўлкаларда ушбу турдаги каррларнинг ўсимликлар билан бўлиқ қопланган ҳолда ўчратамиз. Шу боисдан гумус остида мавжуд бўлган карстланувчи жинсларнинг эрувчан минераллар билан тўйинган нуқталари юмалоқ шакл касб этувчи кўринишга эга бўлади. Ёпиқ каррлар асосан намгарчилик юқори бўлган тропик ўлкаларга хосдир.
4. Ғорлардаги каррлар – ушбу турдаги каррларнинг ғорларнинг деворлари, қисман сатҳида, кўпроқ шифт қисмида учрайди ва бир вақтлар унинг сув билан тўла ҳолда бўлганлигидан далолат беради. Шу боисдан айрим адабиётларда (масалан Шукин И.С. 1964, стр 44) реликт каррлар тарзида ўрганилади.
5. Қирғоқ бўйи каррлари. Денгиз, кўл, сув омборлари бўйида тўлқин уриши туфайли юзага келадиган каррлар турлари.
Карст даханалари. Карстланувчи жиснларда гидрологик ва гидрогеологик оқимнинг харакати туфайли шаклланадиган хосиладир. Карст даханалари асосан ер ости карст бўшлиқлари шифт қисмининг ўпирилиши натижасида вужудга келиб, дахана (юқори қисми кенг, таг қисми ингичка бўлган мослама; дахана ёрдамида оғзи тор идишларга сув, мой, сут ва ҳ.к. уаби суюқликлар қуйиладиган мослама. Дахан форс тилида оғиз деган тушунча беради) гидрологик оқимнинг гидрогеологик оқимга айланишида ўтиш босқичини ўтайди. Яъни ер устида харакатланаётган сувнинг қуйи қатламларга қуйилишини таъминлайди. Шу боисдан сульфатли, хлоридли, қисман карбонатли кучли карсланган массивлар бўйлаб ернинг юза қисмида оқувчи оқим кузатилмайди.
Карст даханаларининг шаклланиш даври, карстланувчи тоғ жинсларининг генетик турига кўра турлича вақт мобайнида юзага келади. Нисбатан юмшоқ ва эрувчанлик даражаси юқори бўлган хлоридли жиснларда қисқа муддат мбайнида тузга нисбатан қаттиқроқ ва эрувчанлик даражаси камроқ бўлган гипсда ўртача тезликдаги муддатда ва ниҳоят корбоантли жиснлар каби ҳар иккала гуруҳга мансуб тоғ жиснларидан каттароқ ва эрувчанлик даражаси нисбатан суст бўлган тоғ жинсларида даханалар узоқ геологик муддатлар мобайнида содир бўлади.
Даханаларнинг шаклланиш жараёни улар хосил бўлган тоғ жиснларининг тектоник ёриқлар билан нечоғлик даражада парчаланганлик ҳолати билан чамбарчас боғлиқдир. Чунки гидрологик оқим тектоник ёриқ туфайли ҳосил бўлган сой бўйлаб харакатланар экан, ёриқнинг бирон кенгайган нуқтаси бўйлаб қуйи қатламларига томон йўналади. Бундай ҳолатларда кўпроқ инфильтрация (шимилиш) эмас, балки инфлюация (юзада оқаётган оқимнинг пастки қатламларга тўғридан-тўғри қуйилиши) жараёни юз беради. Инфильтрация кучайган ёки инфлюация жараёни кечаётган нуқтада карстланиш кучайиб, бўшлиқлар кенгаяди ва ниҳоят унинг шифт қисми ўпирилиб тушиб ер юзасида ботиқ рельеф шакли ҳосил бўлади. Даханалар қисман коррозия, ўпирилиш, чўкиш, емирилиш каби жараёнлар иштирокида вужудга келганлиги сабабли Г.А.Максимович (1972) уларни генетик турларига кўра тўрт гуруҳга бўлиб ўрганади.
Карст даханаларининг шакли тўғри юмалоқ, эллиписсимон, мураккаб кўринишдаги юмалоқ, тухумсимон юмалоқ бўлгани ҳолда, бир неча метрдан, бир неча ўн метргача бўлган ўлчамни ташкил этади. Чуқурлиги ҳам бир неча метрдан, ўнлаб метргача етиши мумкин. Уларнинг таг қисми аксарият ҳолларда конуснинг уч қисми каби ассиметрик ён бағирларининг туташуи билан тугалланади. Кўпинча даханаларнинг тубида сув хўлловчи очиқ ўбқонларнинг оғзи очиқ ҳолатда кўриниб туради. Бу кўринишдаги даханалар тубида қор-ёмғир суви тўпланмасдан тўғридан-тўғри карст массиви қаърига қуйилиб кетаверади. Даханалар тубида ўбқон кузатилмаса, ёки аксинча улар қум, шағал, тупроқ, лойқа каби ётқизиқлар билан тўлиб қолган ҳолатларда, бу ерда кичик карст кўллари шаклланади. Аммо карст даханаси туби бўйлаб инфильтрациянинг ўта кчли кечиши туфайли кўллар мавсулий – “эфимер” хусусиятига эгалиги билан ажралиб туради.
Карст даханаларининг деворлари кўп хоалатларда (корбонатли ётқизиқлар тарқалган худудларда) ётиқ ва симметрик, айрим (сульфатли, хлоридли ётқизиқлар тарқалган) худудларда эса ассиметрик-бир ёнбағри ётиқ, унга қарама-қарши томони тик ҳолда ривожланганини кўрамиз.
Карст даханаси асосан тектоник ёриқлар йўналиши бўйлаб ривожланганлиги (карбонатли худудларда) сабабли уларни ипча тизилган маржон каби тартиб билан ривожланишини кўрамиз. Агар тектоник ёриқлар бир неча қатордан иборат бўлса, уларнинг йўналишига монанд равишда карст даханалар тизими ҳам бир неча қаторларни ташкил этади. Уларнинг шакли, ҳамда морфометрик ўлчамлари ҳам бири-иккинчисидан кучли фарқ қилмаган ҳолда кузатилади.
Карст даханаси сульфатли, хлоридли массивларда тартибсиз, баъзан тиғиз, баъан сийрак тарқалганлигини кўрамиз. Бундай ҳусусият касб этган ҳудудлар бўйлаб гидрогеологик оқим кузатилмайди. Аксинча инфлюациянинг зўрлигидан гидрогеологик оқим кучаяди.
Хисор тоғида бир неча мингчуқур номи билан аталувчи гипсли массивлар мавжуд бўлиб, бу ерда минглаб карст даханалари ривожланганлиги сабабли шу номни олган.
Карст даханалари ривожлана борар экан ўзаро туташиб, карст водийларини ташкил этади. Карст водийлари, карст даханаларининг шаклланишига сабабчи бўлган тектоник ёриқларнинг йўналишига монанд равишда ривожланиб чўзиқ, тоғорасимон, баъзан “кўр” яъни, охирида йириккарст ўбқони бўлган ёпиқ ботиқ тарзида тугалланади.
Карст водийларининг эни ўнлаб, хатто юзлаб метр, бўйи эса, бир неча км га қадар чўзилиши мумкин.
Карст ландшафтларининг асосий элементларидан бўлган даханалар қишда ёққан ва шамол учириб кетган қор қоплами билан тўлади. Айниқса қуёш нури тик тушмайдиган соя тарафларда у ёз фаслининг ўрталари (ўртача баландликдаги тоғларда) да ҳам сақланиб қолган ҳолда, табора эрий бориб, ботиқ тубидаги ҳосил бўлган кўплаб карст ўпқонларига қуйила бошлайди ва ер ости сув захираларини бойитади. Натижада денудация жараёни янада зўрайиб, карстланиш даражаси орта боради. Демак, ер ости карст бўшлиқлари кенгайиб, айримларининг шифтлари ўпирилибтушиши туфайли ер юзасида даханаларнинг ривожланиши, даханалар тубида эса ўбқонларнинг кенгайиши кузатилади.
Йирик карст даханалари ёки карст водийларининг тубида ўбқонлар кузатилган ҳолатда, ёки мавжуд ўбқонлар қум, шағал, лойқа ётқизиқлари билан бекилиб қолар экан, бу ҳолатда албатта карст кўллари шаклланади.
Карст кўллари. Улар ости карст бўшлиқлари-шифтининг ўпирилиши билан биргаликда чўкиши ҳамда юзада ётган гипс, туз каби ўта тез эрувчан тоғ жиснларининг сув таъсирига берилиш туфайли юзага келадиган бўшлиқлар, ботиқлар ўрнида ҳам шаклланиши мумкин. Масалан Сувсизтоғнинг жанубий-ғарбий қисмида денгиз сатҳидан 1200 м баландликда шаклланган Хомкон ёки Кон бешбулоқ кўли мисол бўла олади.бу ерда қуйи юра даврига хос гипс ҳамда туз қатламлари карстланган бўлиб, республикамиздаги энг ёш (100-150 йил муқаддам шакллана бошлаган) ва энг йирик карст кўли ҳисобланади. у энгига 100-150 м, бўйига 300-350 м атрофида ўпирилган карст бўшлиғи ўрнида шакллангандир. Карстланиш жараёни ҳамон давом этгани ҳолида Кон бешбулоқ кўлининг сатҳи йилдан йилга тупроқ қоплами тагидаги туз, гипс қатламларининг карстланиши ва бўшлиқларнинг ўпирилиши эвазига жануб-ғарб томонга ривожланиб бормоқда.
Республикамизда 100 га яқин катта-кичик карст кўллари мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти косаларининг таги ғовакдор, кучли карстланган тоғ жиснларидан ташкил топганлиги сабабли инфльтрация баъзан эса инфлюация жараёни кучли равишда кечади натижада, карст даҳанаси ёки водийси бўйлаб тўпланган сув тезда ер остига шмилиб ёки қуйилиши туфайли қуриб қолади. Бундай “эфемер” мавсумий карст кўллари бирон тектоник ёриқлар йўналиши бўйлаб кенг тарқалганлигини кўрамиз.


Download 457 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish