Ўқув қўлланма Масъул мухаррир


Инфльтрация – гидрологик оқимнинг тупроқ, қум, шағал ва ҳ.к. тўртламчи давр ётқизиқлари орқали ер остига шимилиши. Инфлюация



Download 457 Kb.
bet16/31
Sana20.04.2022
Hajmi457 Kb.
#567350
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31
Bog'liq
5 ТАБИЙ ГЕОГРАФИК ЖАРАЁН китоб

Инфльтрация – гидрологик оқимнинг тупроқ, қум, шағал ва ҳ.к. тўртламчи давр ётқизиқлари орқали ер остига шимилиши.
Инфлюация – гидрологик оқимнинг карст ўбқонлари, қудуқлари, шахталари орқали пастки қатламларга тўғридан-тўғри қуйилиши.

Ғойиб бўлувчи дарёлар. Ер остига, яъни қуйи қатламларга тўғридан-тўғри қуйилиб, кўздан ғойиб бўлувчи дарёлар кучли карстланган худудлар учун энг хусусиятли кўринишлардан биридир. Чунки гидрологик оқим ўзан тубида шаклланган карст ўбқонлари ёки карст қудуқлари орқали тўғридан-тўғри гидрогеологик оқимга айланиб инфлюация жараёнини юзага келтиради. Натижада ўзан бўйлаб харакатланаётган оқим тўсатдан ғойиб бўлади ва ғойиб бўлувчи дарёларга айланади. Шуниси хусусиятлики ғойиб бўлувчи дарёлар меъёрий кўрсаткичларига кўра мавсумий ҳамда муттасил оқувчи туркумларга мансуб бўлиши мумкин.
Мавсумий хусусиятга эга бўлган ғойиб бўлувчи дарёлар ёмғир, эриган қор суви билан тўйинганлиги туфайли баҳор ва куз фаслигагина хос даврларда кузатилиши муикин. Қиш фаслида бундай дарёлар нисбий баландликнинг юқорилиги, ҳаво ҳароратининг пастлиги туфайли фаолият кўрсатмаган ҳолда, ёзнинг иссиқ кунларида ҳам ёғин-сочинни ташкил этувчи куэстлар йўналишига параллел ривожланган сой тубидаги Зинданак карст қудуғи (чуқурлиги 320 м) баҳор ва куз фаслларидагина инфлюация ўчоғига айланган ҳолда, шу даврда оқимга эга бўлган сойнинг мавсумий ғойиб бўлувчи дарёга айланишига сабабчи бўлади. Бундай дарёлар корбонатли, сульфатли карст массивларида кўп учрайди ва улар инфлюация нуқтасида карстнинг мавсумий ривожланишига сабабчи бўлади.
Ғойиб бўлувчи дарёларнинг меъёрий кўрсаткичи турғун ҳолда кузатиладиган турлари аксарият ҳолларда ер ости сувларидан тўйинади. Ёки бундай турдаги дарёлар гоҳ ер юзасига чиқиб, гоҳо яна ғойиб бўлиб оқишда давом этади. Сувсизтоғнинг Понжобсой дараси бошланишида ана шундай ғойиб бўлувчи дарё мавжуд бўлиб, бу ерда 5 л/с атрофида суви бўлган жилға гипс қатламлари бўйлаб инфлюацияга учрайди ва карстнинг муттасил ривожланишига сабабчи бўлади.
Ушбу жараёнларнинг юзага келишида денудация муҳим рол ўйнайди.
Денудация – лотинча denudatio-очилиб қолиш демакдир. Бу ҳолат карст жараёнининг асосий маханизмини ташкил этади.
Бу жараён туфайли тоғ жинсларининг ювилиши ва рельефининг пастқам жойларда тўпланиши юз беради. Эрозия (оқар сувлар), абризия (денгиз ва кўл сувлари) карст ва суффозия (гидрологик ва гидрогеологик оқим), экзарация (музликлар таъсирида) тоғжинслари бўлакчаларининг бошқа жойларга кўчириб олиб борилишидир. Денудация натижасида тоғ жинслари емирилиб, пенепленлашади.




Download 457 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish