Ўқув қўлланма Масъул мухаррир



Download 457 Kb.
bet10/31
Sana20.04.2022
Hajmi457 Kb.
#567350
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31
Bog'liq
5 ТАБИЙ ГЕОГРАФИК ЖАРАЁН китоб

Барханлар. Қумли чўллар бўйлаб шамол йўналиши бўйича ёйсимон ёки ярим ёйсимон тарзда шаклланган 5-20 м баландликдаги қум тепалар. Уларнинг шамолга рўбарў томон қия, шамолга тескари ён бағирлари тик бўлади. Барханлар шамол таъсирида йилига бир неча см дан, юзлаб метрга қадар кўчиб юради. Кучли шамол эсган даврда бир неча соат мобайнида ҳам янги бархан уюми шаклланиши мумкин. Барханлар асосан қум заррачаларининг бирон бир турғун предмет (бута, йирик харсангтош, бутасимон пакана дарахт ва ҳ) атрофида тўпланиши туфайли юзага келади.
Бархан ва дюна. Планда барханлар шакли ярим ой ёки ўроқ шаклида бўлиб, пароболик дюналарга ўхшаб кетади. Лекин барханлар билан Пароболик дюналарнинг фарқи анча катта: пароболик дюналарнинг узунлиги тепасидан ҳисобланганда бир неча километрга етади, ўрта қисми ингичка, икки учи узун, қавариқ ён бағри тик, ботиқ ён бағри ётиқ бўлади; уларга нисбатан барханлар жуда кичик, ўрта қисми кенг, баланд, икки учи қисқа ва бархан силжиб кетаётган томонга қараган бўлади (яъни барханнинг учлари унинг ўрта қисмидан доимо олдинда юради, пароболик дюнанинг учлари эса, ўрта қисмидан орқада боради), барханинг қавариқ ён бағри ётиқ, ботиқ ён бағри тикдир. (Колесник С.В. – 1966. 107 б.).
Дюна (кельтча duna-тепалик деган мазмун беради). Денгиз, дарё, кўл баъзан йирик сув омборлар соҳили бўйлаб тўзима қумларнинг шамол таъсирида баландлиги 10-30 м баъзан хатто 300 м бўлган тепаликлар ҳосил қилиши. Дюналар ҳам шамол таъсирида йилига бир неча см силжиб туриши мумкин. Дюналар барханлардан шамолга рўбарў томони узун ва олдидаги тик томони дўмбоқ бўлиши билан фарқланади.
Корразия – лотинча corrasio деган сўздан олинган бўлиб, унинг маъноси чархлайман, силлиқлайман демакдир. Демак, корразия жараёни, шамолнинг тоғ жинсларининг майда заррачаларини учириб, зарб таъсирида қояларнинг силлиқлаши, ўйиши, емириши туфайли юз беради. Натижада қоялар турли ғаройиб шаклларга киради. Бу хосилалар баъзан инсон, жониворларнинг хайкалларини эслатса, баъзан асалари уяси, қўзиқорин, минора ва ҳ. тарзини олади. Чунки харакатланаётган ҳаво массаси (шамол)нинг ер юзасига яқин қисмида майда заррачалар нисбатан кўп бўлади. Шунинг учун шамол таъсири қояларнинг юқори қисмига нисбатан қуйи қисмини кўпроқ емиради. Баъзан эса чуқурчалар, қамбар ўйиқлар, тарзида юқорида таърифланган рельеф кўринишлари юзага келади.
Чўл минтақасида айниқса, чинклар Орол денгизи томондан эсувчи кучли шамол шарқий шамоллар таъсирида кучли емирилганлигини кўрамиз.
Адир минтақасининг юқори, тоғ минтақасининг қуйи қисмида корразиянинг қояли жинсларга таъсири айниқса яққол сезилади. Бу минтақада кўпроқ гранит қоялар Нурота (Қўйтош, Сангги жуман, 40 т тебранувчи тош Зарбанд), Туркистон (Зомин давлат қўриқхонасидаги 15 м баландликдаги тош минора, тош қўзиқорин шаклдаги брекчия, конгломерат қолдиқлари), Зарафшон тизмаси (Динозаврлар жангини эслатувчи гранит қоя, Лангар қишлоғидаги ғаройиб гранит қоялар ва ҳ) даги корразия туфайли юзага келган хосилаларни мисол келтириш мумкин.
1-жадвал

Download 457 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish