Мишьяк. Мишьяк озиқ-овқат маҳсулотларининг энг кўпроқ заҳарли контаминантларидан биридир. Инсон учун энг кўп хавф солувчи – мишьякнинг уч валентли бирикмаларидир. Биосферани ушбу элемент билан ифлослантирувчи қудратли манбалар электростанцияларнинг ташланмалари, металлургия саноатининг ишлаб чиқариш оқавалари, таркибида мишьяк бўлган пестицидлар ва агрокимёвий моддалардир. Чорвадорликда бўй стимуляторлари сифатида мишьякли дорилар қўлланилади.
Инсон организмидаги инкорпорациялаш оқибатида мишьяк қонга тушади, кейин асосан жигарда, мушак тўқималарида, буйракларда, қораталоқ ва тери қопламаларида тўпланади. У плацента тўсиғи орқали ҳам ўтишга қодир. Организмда ноорганик мишьяк моно- ва диметилланган бирикмаларга айланишга қодир бўлиб, улар организмдан асосан пешоб орқали чиқариб юборилади. Мишьякнинг ярим чиқарилиш даври 10 соатдан бир неча кунгача
чўзилади. Уч валентли мишьяк кўпгина, шу жумладан, таркибида сульфидгидрилланган гуруҳлар мавжуд ферментларнинг фаоллигини босади. Мишьяк билан заҳарланишнинг клиник манзараси кўпгина шароитларга боғлиқ ва шу сабабли ҳам полиморфдир, шунингдек, заҳарланиш белгилари ривожланишининг мунтазамлиги усутнлик қилади. Мишьякнинг ноорганик бирикмалари органикларига нисбатан кўпроқ заҳарлироқдир. Охиргилари организмда аҳамиятли ўзгаришларга дуч
келмайди ва асосан ўзгармаган кўринишда пешоб билан бирга чиқиб кетади.
Заҳарланишнинг илк даврида кўпинча иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, диспептик ҳолатлар кузатилади. Кейинчалик буларга қўл ва оёқ кафтларидаги симметрик сўгалли кератоз, терининг депигментацияланиши аралаш меланоз, тирноқларнинг атрофияланиши ва мўрт бўлиб қолиши (тирноқлардаги “Мее чизиғи” – кўндаланг оқ чизиқлар ташҳис аҳамиятига эга), сочларнинг тўкилиши қўшилади. Неврологик симптомлар: ақлий-мнестик ва нутқ бузилишлари, депрессиялар, мушаклар атрофик ўзгарадиган парезлар билан туговчи полиневритлар (кўпинча симметрик, айниқса кичик болдир суяги ва билакдаги асаб томирлари), шунингдек, ретробульбар неврит, таъм ва ҳид билиш қобилияти бузилиши катта амалий аҳамиятга эга. Кўпинча анамнез маълумотлари етарли бўлмаганда ушбу бузилишларнинг табиати ўз вақтида аниқланмайди. Мишьякнинг пешобдаги концентрацияси – 2 ... 4 мг/л ва сочларда – 4 мкг/г. дан кўпроқ бўлиши заҳарланишдан дарак беради.
Мишьякнинг йўл қўйилувчи кундалик тушиш миқдори 3 мг атрофида бўлади. Бунда ушбу элементнинг ичимлик суви ва рацион билан бирга, шунингдек, дори-дармонлар билан бирга тушишининг йиғинди миқдорини ҳисобга олиш керак. Озиқ-овқат маҳсулотларидаги мишьяк миқдори асосан 0,1 ... 0,3 мг/кг даражасида белгиланган. Балиқ ва денгиз маҳсулотларида унинг миқдори 5 мг/кг. дан ошмаслиги керак. Ноорганик мишьяк расмий равишда тасдиқланган канцерогендир ва СЎҲА синфлаштирилиши бўйича 1 гуруҳ (инсон учун канцероген бўлган агентлар)га киради. Мишьякнинг умр бўйи алиментар йўл билан тана массасига 0,2 мг/кг концентрацияда тушиб туришининг таъсири оқибатида тери саратони ривожланиши хавфи 5 % га етиши ҳисоблаб топилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |