ЎҚув адабиёти овқатланиш


пестицидлар ва агрокимёвий моддалар таркибий қисмларининг колдиқ миқдорини назорат қилиш



Download 2,56 Mb.
bet196/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

пестицидлар ва агрокимёвий моддалар таркибий қисмларининг колдиқ миқдорини назорат қилиш. Мунтазам ва охирги назорат режали тартибда ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқариш назорати доирасида амалга оширилади. Уни ўтказиш услуби ва натижаларини расмийлаштириш тартиби озуқа хом-ашёсининг сифатини ва хавфсизлигини назорат қилувчи ветеринария-санитария назорати томонидан чекланади. Санитария- эпидемиология назорати айланмадаги озиқ-овқатларни, яъни улар ишлаб чиқарилганидан кейин то бевосита истеъмолчига сотилгунига қадар бўлган барча босқичлардаги хавфсизлигини назорат қилади.

Пестицидлар билан ифлосланган озиқ-овқат маҳсулотининг реализация қилиниш йўллари. Давлат рўйхатига олиш доирасида ўтказилаётган пестицидларнинг санитария-гигиена меъёрланишини амалга оширишда ушбу бирикмаларнинг озиқ-овқат маҳсулотларидаги МЙД белгиланади. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикасида 400 га яқин пестицидларнинг йўл қўйилувчи суткалик дозаси ва атроф-муҳит объектларидаги миқдори гигиеник меъёрлашларга эга.
Озиқ-овқатлардаги пестицидлар миқдорининг лаборатория таҳлили фақат тасдиқланган (стандарт) усулларни қўллаган ҳолда ваколатли муассасаларда амалга оширилади. Пестицидларнинг турли гуруҳларини қиёслаш учун турли-туман хроматография (органик бирикмалар учун) ва спектрофотометрия (гуруҳ ташкил қилувчи элементларни аниқлаш учун) усуллари қўлланилади.
Ишлаб чиқарувчи даврий лаборатория назоратидан ташқари ишлаб чиқаришнинг турли босқичларида озиқ-овқатнинг ҳар бир тайёр партиясини барча қўлланилувчи пестицидлар ва доимий назоратни талаб қилувчи пестицидлар гуруҳининг қолдиқ миқдорларига кўра сўнгги назоратдан ўтказилиши керак. Сўнгги назоратнинг натижалари ишлаб чиқарувчининг сифат сертификатига киритилади. Импортга чиқарилувчи озиқ-овқатлар пестицидлар мавжудлигига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилишдан аввалроқ керакли маълумотлар киритилган ҳолда санитария- эпидемиология хулосасини олиш учун таҳлил қилиниши шарт.
Назорат қилинувчи пестицидларнинг қолдиқ миқдорлари МЙД даражасида ёки камроқ бўлган озиқ-овқатлар чеклашсиз истеъмол қилиш учун яроқли деб тан олинади. Шунингдек, ушбу тайёр маҳсулотнинг истеъмолчисини ҳам назардан соқит қилмаслик керак: болалар ва парҳез (даволаш ва профилактика мақсадида қўлланилувчи) овқатланиши учун нисбатан қаттиқроқ гигиена талаблари ва анчагина пастроқ МЙД қўйилади.
Миқдори чекланувчи (МЙД) маҳсулотдаги пестицидлар қолдиқ миқдори ошганида, ушбу партиядан фойдаланиш имкониятлари ҳақида муайян вазиятдаги гигиеник таҳлиллар натижасига таянган ҳолда санитария- эпидемиология хизмати қарор қабул қилади. Пестицидлар билан ифлосланган партиянинг тақдирини ҳал қилувчи қарор қабул қилаётганда, биринчи навбатда, МЙДнинг ошиш даражаси, шунингдек, маҳсулотнинг келгусидаги сақланиши ва унинг қайта ишланиши имкониятлари эътиборга олинади.
Озиқ-овқатлар унга қайта ишлов беришнинг муайян шароитларида, агар шифокор тайёр маҳсулотнинг аҳоли учун хавфсизлигига асосли ишонч билдирса ва реализаиця қилинишидан олдин тайёр маҳсулотдаги пестицидлар қолдиқ миқдори назорати ўтказилган бўлсагина овқатланиш мақсадлари учун яроқли деб топилади. Пестицидларнинг турли кимёвий гуруҳлари учун озиқ-овқатдаги қолдиқ миқдорларни пасайтириш учун уни қайта ишлашнинг оптимал йўллари мавжуд.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish