Симоб-органик пестицидлар. Бирикмаларнинг ушбу гуруҳига фақатгина экиладиган уруғлик (дон)га ишлов берилишида фойдаланиладиган гранозан ва меркуран киради. Симоб-органик пестицидларнинг юқори заҳарлилиги, атроф-муҳит объектларида кумуляцияланиши ва ўта чидамлилиги туфайли ҳам улар билан ишлов берилган маҳсулотлар овқатланиш мақсадларида фойдаланилмайди.
Симоб-органик пестицидлар билан заҳарланишлар симобдан заҳарланишларга ўхшаш касаллик белгиларига эга бўлади. Худди шу тариқа,
организмга мишьякли, мисли, фенолли, цианли бирикмаларга эга бўлган пестицидлар тушганида ҳам, заҳарланишнинг етакчи белгилари кўрсатиб ўтилган элементлар ва бирикмаларникига ўхшаш бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пестицидлар ва агрокимёвий моддаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари. Пестицидлар ва агрокимёвий моддаларни давлат рўйхатидан ўтказиш – бу тадбирлар мажмуаси бўлиб, улар асосида давлат ижрочи идоралари пестицидлар ва агрокимёвий моддаларни ишлаб чиқариш, қўллаш, реализация қилиш, ташиш, сақлаш, йўқотиш, реклама қилиш, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга рухсат беради.
Янги пестицидлар ва агрокимёвий моддаларни ишлаб чиқаришда, шунингдек, меҳнат шароитлари, одамлар соғлиғини, атрофдаги табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва шу ҳудуддаги назорат усуллари таклиф этиладики, улар пестицидлар ва агрокимёвий моддаларнинг инсонлар саломатлигига ва атрофдаги табиий муҳитга салбий таъсир қилиши хавфини тўлиқ истисно қилади ёки энг кам даражагача камайтиради. Ишлаб чиқарувчи олинган пестицидлар ёки агрокимёвий моддалар билан муомала қилишнинг хавфсизлигини таъминлаш учун уларнинг атрофдаги табиий муҳитга таъсирини уларнинг токсикологик хусусиятларини баҳолаш бўйтича текширувлардан ўтказиши шарт.
Давлат рўйхатидан ўтказишнинг биринчи босқичи – пестицидларнинг токсикологик-гигиеник экспертизаси бўлиб, у препаратларнинг аҳоли ҳаёти ва саломатлиги учун хавфлилигини баҳолаш, гигиеник талаблар, чеклов (регламент)ларни ва улар билан хавфсиз муомалада бўлиш мезонларини ўрнатиш (ишлаб чиқариш) мақсадларида амалга оширилади. Пестицидларнинг токсикологик-гигиеник экспертизаси қуйидагиларни қамраб олади:
пестицидларнинг комплекс токсикологик-гигиеник баҳоланиши (амалдаги модда ва препарат шакли тўлиғича) ва унинг аҳоли саломатлигига эҳтимолий салбий таъсирини баҳолаш;
ишлаб чиқариш технологияси ва шароитлари (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилаётган препаратлар учун) ва пестицидлар қўлланилиши (токсикологик-гигиеник экспертизага жалб қилинувчи барча пестицидлар учун)нинг гигиеник баҳоланиши, шу жумладан, ишлатилаётган жиҳозларнинг гигиеник баҳоланиши;
атроф-муҳит объектларидаги пестицидларни гигиеник чеклаш, шунингдек, унинг ишлаб чиқариш шароитлари (маҳаллий препаратлар учун) ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилишини гигиеник чекланиши;
пестицидларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва атроф-муҳит объектларидаги қолдиқ миқдорлари даражасини таҳлилий назорат қилиш усулларининг баҳоланиши;
токсикологик-гигиеник экспертиза натижалари бўйича санитария- эпидемиология хулосасини тайёрлаш.
“Пестицидлар ва агрокимёвий моддалар билан хавфсиз муомалада бўлиш ҳақида”ги ... № ..- сонли ва “Аҳолининг санитария-эпидемиология
фаровонлиги ҳақида”ги давлат қонунларига асосан, Ўзбекистон Республикасида синовдан ўтказиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва сотишга мўлжалланган, шу жумладан:
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган (шу жумладан, тажриба партиялари) – ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши, норматив ёки техник хужжатларга, шу қаторда, пестицидлар таркибига ва/ёки уларни ишлаб чиқаришнинг технологик чекловларига ўзгартиришлар киритилганида;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётганда пестицидлар экспертизадан ўтказилиши керак.
Илгари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан гербициднинг қўлланилиши ва/ёки ишлаб чиқарилиши учун берилган руҳсатнинг амал қилиш муддати тугаганида ҳам экспертиза ўтказилиши шарт.
Пестицидларнинг комплекс токсикологик-гигиеник баҳоланиши ваколатли ташкилотлар томонидан ўтказилади ва препаратнинг заҳарлилиги (ўткир, ўткирлиги пастроқ ва сурункали) баҳоланишини, специфик ва узоқ самаралар (аллергенлик, тератогенлик, эмбриозаҳарлилик, репродуктив заҳарлилик, мутагенлик, канцерогенлик) пайдо бўлишини аниқлаш имкониятларини, хавфли аралашмалар ва метаболитлар борлигини, биокумуляция қобилиятини, миграцион хусусиятлари ва бошқаларни қамраб олади. Атроф-муҳит объектларида ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида пестицидларнинг таъсир қилувчи моддалари, эҳтимолий хавфли аралашмалар ва метаболитлар борлигининг гигиеник меъёрланишлари мавжудлиги ва уларнинг таҳлилий назорат усуллари билан таъминланганликлари ҳақидаги материаллар кўриб чиқилади.
Пестицидларнинг аҳоли соғлиғига эҳтимолий салбий таъсирининг баҳоланиши ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳавфи баҳоланиши ва препаратларнинг пестицидлар билан ишлайдиганлар, шунингдек, бутун аҳолига пестицидлар билан муомала қилиш (ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, қўллаш)нинг барча босқичларида унинг бевосита таъсири ва уларнинг инсонлар яшаш муҳити таъсири натижасида қўлланилишига асосланади. Энг аввало, турли технологиялар ва ишлаб чиқариш шароитларида ва препаратлар қўлланилишида пестицидлар қолдиқ миқдорларининг атроф- муҳит объектлари (сув, ҳаво, озуқа хом-ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотлари) даги ҳақиқий даражаси баҳоланади ва улар асосида илмий-тадқиқот муассасалари (ИТМ)да ушбу технологияларни такомиллаштириш ва инсонлар саломатлигига салбий таъсирларни бартараф қилиш бўйича тавсиялар тайёрланади.
Янги технологияларни киритган ҳолда пестицидларни ишлаб чиқариш ва қўллаш шароитларининг гигиеник баҳоланиши ўтказилишида Ўзбекистон Республикаси Давсанэпидхизмати муассасалари томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси субъектларида (тайёрловчи корхоналар жойлашган ёки пестицидлар қўлланилувчи ишлар ўтказилаётган жойда) гигиеник тадқиқотлар (ўлчовлар, тажрибалар)дан фойдаланилиши мумкин.
Ваколатли ИТМ пестициднинг токсикологик-гигиеник баҳоланиши бўйича маълумотларнинг барини таҳлил қилади ва умумлаштиради ва эксперт хулосасини расмийлаштиради, унда рўйхатдан ўтказишнинг имкониятлари ва шароитлари, препаратнинг ишлаб чиқарилиши ва қўлланилиши ҳақидаги хулосалар ва мувофиқ тавсиялар баён қилинади. Хулоса белгиланган намунадаги санитария-эпидемиология хулосасини тайёрлаш ва расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигига тақдим этилади. Токсикологик-гигиеник маълумотлар тўплами токсикологик-гигиеник экспертиза бўйича хулосанинг асослилиги ва қонунийлигини тасдиқловчи хужжат сифатида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигида туради.
Расмий тасдиқланган гигиеник меъёрлар йўқ бўлган тақдирда пестицидларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларидаги ва/ёки атроф-муҳит объектлари (шунақанги чеклаш зарур бўлганда)даги қолдиқ миқдори мавжудлигининг расмий тасдиқланган гигиеник меъёрлари ва уларни назорат қилиш усуллари бўлмаган тақдирда, санитария-эпидемиология хулосаси Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш давлат хизмати томонидан, фақатгина меъёрлашлар ва уларни назорат қилиш усулларини асослаш бўйича материаллар Давлат санитария-эпидемиология меъёрлашлари бўйича комиссияси томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |