Пестицидлар ва бошқа агрокимёвий воситалардан
заҳарланиш
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг саноат ишлаб чиқарилиши интенсивлаштирилиши ва зарарли омиллардан ҳимоялаш ҳисобига ялпи чиқарилишининг ошишини таъминловчи пестицидлар ва агрокимёвий моддалар синтетик ва табиий моддалар гуруҳига киради. Пестицидлар – бу кимёвий ёки биологик препаратлардир. Зараркунандалар ва ўсимликлар касалликлари, бегона ўтлар, сақланувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг зараркунандалари, маиший зараркунандалар ва ҳайвонларнинг ташқи паразитлари билан курашишда, шунингдек, ўсимликларнинг ўсишини бошқариш, ҳосилни йиғиштиришдан олдин баргларни тушиб юборувчи (дефолиантлар), маҳсулотларни ҳосилни йиғиштиришдан олдин қуритишда фойдаланилувчи (десикантлар)дир.
Агрокимёвий моддалар, бу – табиий ёки кимёвий бирикмалар бўлиб, ўсимликларни озиқлантириш, тупроқ ҳосилдорлигини ва ҳайвонларни қўшимча овқатлантиришни бошқариш учун мўлжаллангандир. Агрокимёвий моддалар қуйидаги турларга бўлинади:
минерал ўғитлар [азотли, калийли, фосфорли, комплексли (NRK) микроэлементларни қўшган ҳолда, органоминерал (оддий ва микроэлементлар қўшилганлари)];
органик ўғитлар;
микробиологик ўғитлар;
торфли ўғитлар;
гумин кислотаси асосидаги ўғитлар;
тупроқ грунтлари;
тупроқ милиорантлари (оҳакли, гипсли);
ем қўшимчалари (ем консервантлари);
биотехника воситалари.
Пестицидлар. Пестицидлар – кўп сонли кимёвий бирикмаларнинг йиғма номидир. Ҳозирги пайтда маданий ўсимликлар ва ҳайвонларни муҳофазалашнинг кимёвий усули унинг технологик оддийлиги, таннархи арзонлиги ва самарадорлиги туфайли энг оммавий ҳисобланади. Бироқ пестицидлардан фойдаланиш ҳозиргача экологик таъсири ва тиббий таҳдиди билан салмоқли хавфга эгадир. Экологик хавф нафақат ишлов берилаётган ҳудуднинг муқаррар ифлосланибгина қолмай, балки пестицидларнинг биосферага глобал тарқалиши билан ҳам боғлиқдир. Атроф-муҳитдаги барча объектлар (тупроқ, сув, атмосфера)да пестицидларнинг мавжуд бўлиши ва уларнинг қолдиқ миқдорлари овқатда ҳам бўлиши аҳолининг салмоқли қисми, шу жумладан, болалар, ҳомиладор аёллар ва беморлар ҳам улар билан алоқада бўлишини белгилайди.
Пестицидлар сифатида кимёвий тузилиши, шунингдек, таъсир қилиш характерига кўра турлича бўлган бирикмаларнинг катта миқдоридан фойдаланилади. Ҳозирги пайтда пестицидларнинг турлича: ишлаб чиқариш, кимёвий, гигиеник синфлаштирилишидан фойдаланилади. Ишлаб чиқариш синфлаштирилишининг асосида пестицидларнинг тайинланиши, улардан фойдаланишнинг йўналиши ва мақсади ётади:
инсектицидлар ва акарицидлар – зараркунанда-ҳашаротларни йўқотиш учун;
моллюскоцидлар – шиллиққуртларни йўқотиш учун;
нематицидлар – нематода (чувалчанг)ларни йўқотиш учун;
родентицидлар – кемирувчиларни йўқотиш учун;
репеллентлар – кемирувчи (каламуш)ларни қўрқитиш учун;
фунгицидлар – моғор ва замбуруғларни йўқотиш учун;
гербицидлар – бегона ўтларни йўқотиш учун;
дефолиантлар ва десикантлар – маданий ўсимликлар ҳосилини йиғишдан олдин уларнинг баргларини тушириш учун;
сиртқи-фаол моддалар – гербицидларга қўшиш учун;
адъювантлар – гербицидларга қўшиш учун;
феромонлар – ҳашаротлар билан тутиш усулида курашиш учун;
ўсимликлар ўсиш регуляторлари – ўсимликларнинг ўсиш тезлиги ўзгариши учун;
энтомофаглар – ҳашаротлар сонини меъёрлаш учун.
Кимёвий тузилиш асосида хлорорганик, фосфорорганик, симобли, мишьякли, карбин кислотаси ҳосиласи бўлган, фенол ҳосиласи бўлган, пешоб тузи ва гуанидин ҳосиласи бўлган, гетероциклик бирикмалар ва бошқалар ажратилади.
Пестицидларнинг гигиеник синфлаштилиши қуйидагиларни назарда тутади: 1) уларнинг заҳарлилигини ЛД50 – ўртача ўлдирувчи доза, яъни модданинг тажриба остидаги ҳайвонларнинг 50 % ини ўлдирувчи миқдордаги моддани ҳисобга олган даражаси бўйича; 2) кумуляция – кумуляция коэффициенти – кўп марта киритилганда тажриба остидаги ҳайвонларнинг 50 % ини ўлдирувчи модда дозасининг бир марта киритилганда тажриба остидаги ҳайвонларнинг 50 % ини ўлдирувчи дозага
нисбатан жамлама дозасига нисбати; 3) атроф-муҳит объектларидаги чидамлилик – нотоксик таркибий қисмларга ажралиш вақти; 4); ҳомилага таъсир қилувчи ва аллергенликка эга бўлган узоқ асоратларнинг мавжудлиги (4.8-жадвал). Гигиеник синфлаштириш параметрлари бўйича баҳолашга мос равишда фойдаланишга руҳсат этилган пестицидларнинг кўпчилиги хавфлиликнинг 2 ва 3 гуруҳидаги бирикмаларга киради.
4.8-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |