Қўзиқоринлар рационнинг анъанавий маҳсулотлари сирасига киришади ва овқатланишда мустақил таом (қовурилган қўзиқоринлар, жюльенлар) сифатида ҳам, шунингдек, мураккаб рецептураларда таъм берувчи таркибий қисмлар сифатида ҳам қўлланилади. Овқатланишда қўзиқориннинг қалпоғи ва оёқчасидан иборат бўлган ерусти қисми истеъмол қилинади (трюфеллар бундан мустаснодир, чунки уларнинг ейиладиган тана қисми ер остида жойлашган бўлади).
Ўзининг кимёвий таркибига кўра қўзиқоринлар ўсимликлар ва ҳайвонлар ўртасидаги оралиқ ҳолатни эгаллашади. Уларнинг нутриентограммаси сабзавотларникига яқинроқ: 1 ... 3 % оқсиллар, 0,4 ... 1,7
5 ёғ, 1 ... 3,5 % углеводлар, 1 ... 2,5 % овқат толалари бўлиб, углеводлар миқдори бўйича сабзавот ва мевалардан анчагина пастда қолишади. Қўзиқоринларда калий, темир, цинк, хром, РР витаминлари кўп, калорияси эса паст бўлади ( 100 г. да 9 ... 23 ккал). Ҳайвон маҳсулотлари билан уларни гликоген, хитин, экстрактив моддалар (пуринлар, мочевиналар) мавжудлиги ва фосфор миқдори кўплиги бирлаштириб туради.
Қўзиқоринларнинг биологик қиймати баланд эмас: аминограммаси валин ва олтингугуртли аминокислоталар танқислиги билан ифодаланади, оқсилларнинг сўрилиши 70 % дан ошмайди, бу эса унинг ҳазмланиши ёмонлиги билан боғлиқдир.
Ейиладиган қўзиқоринлар булутсимон ёки қувурсимон (оқ, теракзорда ўсадиган, қайинзорда ўсадиган, маслята), пластинкасимон (груздь, маллавой, сироежка, лисичка, опята, шампиньонлар, вешенька) ва халтали (трюфель, сморчок) каби турларга бўлинади. Қўзиқоринларнинг кўпчилик турлари ёввойи ҳолда ўсади ва ёз-куз мавсумларида териб олинади. Шампиньонлар ва вешенкалар махсус жиҳозланган саноат иншоотларида махсус етиштирилади.
Янги қўзиқоринлар узоқ сақланмайди ва тез айнийдиган маҳсулотлар сирасига киради.
Анъанавий териб олинадиган барча ёввойи қўзиқоринлар ёт бирикмалар (оғир металлар, радионуклидлар, агрохимикатлар)ни кўп миқдорда ўзида тўплаб олади. Уларнинг контаминантларни атрофидаги бошқа жисмлардагига нисбатан анчагина кўпроқ миқдорда тўплаб олиш қобилияти туфайли ҳам қўзиқоринларга “ксенобиотиклар тузоғи” деб ном берилган. Қўзиқоринлардаги чекланувчи ёт моддалар рўйхати сабзавот ва меваларники билан бир ҳилдир.
Ейиладиган қўзиқоринлардан ташқари, табиатда яна ейилмайдиган қўзиқоринлар (масалан, рангпар поганка, мухоморлар, сохта опяталар) ҳам мавжуд бўлиб, уларни билмай истеъмол қилиб қўйиш оғир овқат заҳарланишини келтириб чиқарадики, бунинг оқибати ўлим ҳолатлари билан ҳам тугаши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |