кундалик истеъмолда:
360 г нон ва нон маҳсулотлари;
300 г картошка;
400 г сабзавот, ошкўки, дуккаклилар;
200 г мева, тар мевалар;
60 граммдан кўп бўлмаган қанд (у қанча кам бўлса, шунча яхши);
кундалик истеъмолда
175 г ёрмалар;
140 г макарон маҳсулотлари.
Катта одамнинг углеводга бўлган ҳақиқий эҳтиёжини таъминлашнинг ўхшаш баҳоланиши овқат ҳуқуқий белгилари: концентрацияси ошиши соғлом одамда ҳам узоқ вақт давомида ўта кўп қанд истеъмол қилинганлигидан дарак берувчи гликозланган А1С гемоглобинининг миқдори ва тана вазни индексларининг индикатор кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда ўтказилиши лозим.
Рациондаги углеводли таркибий қисмнинг углевод алмашинувини ифодало вчи овқат ҳуқуқий белгиси кўрсаткичларига таъсир қилиши эҳтимолини баҳолаш нуқтаи назаридан, қандайдир маҳсулотни истеъмол қилгандан сўнг қон зардобидаги глюкоза концентрацияси ўзгаришлари билан худди шунга ўхшаш синов маҳсулотини истеъмол қилгандан кейинги натижалари орасидаги фарқларни акс эттирувчи фоизли кўрсаткич – гликемик индекс (ГИ) ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Синов маҳсулоти сифатида одатда глюкоза (50 г) ёки буғдой нони (таркибида 50 г крахмал бўлган порция)дан фойдаланилади.
2.12-жадвал
Баъзи маҳсулотларнинг гликемик индекси
Маҳсулот, ингредиент*
|
Синов маҳсулоти
– глюкоза
|
Синов маҳсулоти –
буғдой нони
|
Буғдой нони
|
69
|
100
|
Глюкоза
|
100
|
138
|
Жўхори бодроқлари
|
80
|
119
|
Гуруч:
|
|
|
оқланган
|
72
|
81
|
жигарранг
|
66
|
79
|
амилоза миқдори кам
|
–
|
126
|
бўлган
|
|
|
Макарон маҳсулотлари
|
50
|
59
|
Картошка:
|
|
|
қайнатилган
|
–
|
80
|
эзилган (пюре)
|
–
|
100
|
қовурилган
|
–
|
107
|
димланган
|
–
|
121
|
Ловия
|
29
|
42
|
Банан
|
62
|
83
|
Апельсин
|
40
|
52
|
Апельсин шарбати
|
46
|
74
|
Олма (“Голден” нави)
|
39
|
52
|
Майиз
|
64
|
–
|
Туршак
|
–
|
44
|
Ўз шарбатидаги ўрик
|
–
|
91
|
Сут (ёғи олинган)
|
34 (–)
|
39 (46)
|
Йогурт
|
36
|
48
|
Қаймоқли музқаймоқ
|
36
|
84
|
Асал, мальтоза
|
105
|
104 (+21)
|
Фруктоза
|
20
|
32
|
Сахароза
|
59
|
87
|
Мураккаб углеводларда ГИ оддий углеводлар даражасига яқин бўлади ва баъзи моно- ва дисахаридлар учун ошиб ҳам кетади. Крахмалли маҳсулотлар истеъмолидан кейинги гликемия даражаси крахмалдаги амилоза ва амилопектининг нисбатларига ҳам боғлиқ: амилопектиннинг ҳазмланиш тезлиги ва сўрилиши амилозаникига нисбатан пастроқ бўлади.
ГИ катталиги ҳақидаги маълумот нафақат қандли диабет билан оғриган беморлар учун, балки ҳар бир истеъмолчи учун алиментар гликемия ўта ошиб кетишини профилактика қилиш нуқтаи назаридан ҳам аҳамиятлидир. Ушбу маълумотни таркибида углеводлар бўлган маҳсулотларнинг ёрлиқларига киритиб қўйиш мақсадга мувофиқдир.
Нокрахмал полисахаридлар. Нокрахмал полисахаридлар (НПС) – бу ўсимлик табиатига эга бўлган кенг тарқалган моддалардир. Уларнинг кимёвий таркибига пентозалар (ксилоза ва арабиноза), гексозалар (рамноза, манноза, глюкоза, галактоза) мавжуд бўлган турли полисахаридлар аралашмалари ва уронат кислоталари киради. Уларнинг бир қанчаси ҳужайраларнинг қобиқларида мавжуд бўлиб, тузилмавий вазифани бажаради, бошқалари ўсимлик ҳужайраларининг ичида ва ташқарисида ўсимлик шираси ва шиллиқлари шаклида мавжуд бўлади. Синфлаштиришга мувофиқ равишда, НПС бир нечта гуруҳга бўлинади: целлюлоза, гемицеллюлоза, пектинлар, β-гликанлар ва гидроколлоидлар (ўсимлик ширалари, шиллиқлар).
Ферментловчи тизимлар бўлмаганлиги сабабли ҳам инсоннинг ингичка ичагида нокрахмал полисахаридлар сўрилмайди, шу сабабли ҳам улар “балласт моддалар” деб аталиб, озуқанинг ортиқча таркибий қисмлари ҳисобланади ва уларни озуқа хом-ашёсига технологик ишлов бериш жараёнида олиб ташлашга руҳсат берилади. Ушбу хато нуқтаи назар бошқа соф технологик сабаблар билан бирга кенг қамровдаги тозаланган (НПС дан тозаланган) озиқ-овқат маҳсулотларининг пайдо бўлишига олиб келдики, уларнинг озуқавий қиймат кўрсаткичлари нисбатан анча пастдир. Ҳозирги вақтда НПС инсон организмининг хаётини таъминлашда ҳам функционал, ҳам метаболик даражада муҳим ўрин тутиши маълум бўлган, бу эса уни инсон овқатланишидаги алмаштирилмас омиллар гуруҳига киритиш имконини беради.
Ҳайвонларда ягона истисно тариқасида фақат биттагина ацетилланган гликозаминлар – хитин ва хитозандан ташкил топган ҳазмланмайдиган углеводли полимерлар гуруҳи мавжудки, уларнинг озуқавий манбалари денгиз қисқичбақаси – краб ва лобстерларнинг қалқонлари ҳисобланади (улардан озиқ-овқатларни бойитувчи сифатида фойдаланиш мумкин).
Шунингдек, лигнин – кўпгина ўсимликлар ва уруғларнинг ҳужайра қобиқлари таркибига кирувчи ноуглеводли (полифенол) табиатга эга бўлган сувда эримайдиган бирикмалар ҳам шунга ўхшаш хусусиятларга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |