ЎҚув адабиёти овқатланиш


Озиқ-овқат маҳсулотларидаги табиий қанд миқдори, 100 г, г (камайиш тартибида)



Download 2,56 Mb.
bet25/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Озиқ-овқат маҳсулотларидаги табиий қанд миқдори, 100 г, г (камайиш тартибида)


2.11-жадвал

Маҳсулот

Умумий қанд

Глюкоза

Фруктоза

Сахароза




Мевалар, тар мевалар, цитрус мевалари




Узум

8,7 ... 17,3 3,3 ... 8,6 4,9 ... 7,8

0,1 ... 0,9

Гилос

9,5 ... 16,0 5,1 ... 8,7 4,2 ... 7,2

0,2 ... 0,4

Олма

6 ... 15 1,0 ... 2,8 3,6 ... 7,6

0,5 ... 5,5

Банан

14 2,67 2,67

7,2

Олхўри

6,3 ... 10,8 1,4 ... 3,6 0,6 ... 2,2

3,6 ... 7,2

Ўрик

3,35 ... 10,4 0,5 ... 2,0 0,3 ... 0,84

2,45 ... 8,45

Апельсин

7,1 ... 9,7 1,8 ... 2,9 1,9 ... 3,1

2,9 ... 3,7

Нок

5,8 ... 9,7 0,5 ... 1,8 4,2 ... 6,6

0,7 ... 1,7

Малина

3,7 ... 9,3 1,4 ... 2,7 1,5 ... 3,2

0,7 ... 3,3

Шафтоли

4,65 ... 8,60 0,7 ... 1,4 0,6 ... 1,6

3 ... 6

Грейпфрут

6 ... 8 1,9 ... 2,4 1,9 ... 2,8

1,7 ... 3,8

Қорағат

7,96 3,3 3,68

0,95

Черника

4,8 ... 7,4 2,1 ... 3,3 2,1 ... 3,6

0,18 ... 0,65

Қулупнай

3,95 ... 5,90 1,45 ... 2,40 1,1 ... 2,8

0,3 ... 2,5




Сабзавотлар




Лавлаги

7,0 ... 10,5 0,28 0,25

6,7 ... 9,5

Қовун

9 1,1 2

5,9

Тарвуз

8,7 2,4 4,3

2

Пиёз

4,5 ... 6,6 1,1 ... 2,5 1 ... 2

1,1 ... 3,15

Сабзи

3,9 ... 5,8 1,3 ... 2,1 1,2 ... 1,5

0,8 ... 2,3

Карам

3,1 ... 5,4 1,6 ... 2,6 1,3 ... 2,3

0,1 ... 0,6

Қовоқ

4,42 1,69 1,43

1,3

Жўхори

3,68 0,34 0,31

3,1

Помидор

2,3 ... 3,4 1 ... 1,5 1,2 ... 1,75

0,04 ... 0,24

Яшил чучук

2,3 ... 3,3 1,2 ... 1,6 1 ... 1,5

0,04 ... 0,24

қалампир







Артишоклар

2,1 0,5 1,5

0,6



Фруктоза эса глюкозадан фарқли ўлароқ кетоспиртдир ва унинг организмда тарқалиши ва метаболизланишининг динамикаси бошқачароқдир. У ичакларда қарийб икки марта секинроқ сўрилади ва жигарда кўпроқ миқдорда ушланиб қолади. Фруктоза ҳужайравий алмашинув жараёнларида глюкозага айланади, аммо бунда қондаги глюкоза концентрациясининг ошиши силлиқ ва аста-секин юз беради, инсуляр аппаратни қамроқ зўриқтиради. Айни пайтда фруктоза глюкозага нисбатан қисқароқ метаболик йўлдан липонеогенез жараёнларига жалб этилади ва ёғлар захирада тўпланишига имкон яратади. Таркибида фруктоза бўлган озиқ-овқат таркибий қисмлари билан бойитилган маҳсулотлар
(мальтодекстринли жўхори қиёми)ни мунтазам истеъмол қилувчи шахслардаги тана вазнининг ижобий динамикасини ўрганиш ёрдамида олинган бир қатор янги маълумотлар шу билан изоҳланади. Фруктозанинг ҳаддан ташқари кўп тушиши қонда С-пептид концентрациясининг ошишига олиб келадики, бу иккинчи турдаги қандли диабет ривожланишидаги инсулинрезистентлик даражаси ошиши билан ифодаланади. Фруктоза озиқ- овқат маҳсулотларидан асал ва меваларда эркин ҳолда учраса, топинамбур (ернок), сачратқи ва артишоклар таркибидаги инсулин фруктозали полисахариди кўринишида ҳам мавжуд бўлади.
Галактоза организмга сут қанди (лактоза) таркибида тушади. Эркин ҳолда у йогурт каби баъзи бир ферментланган сут маҳсулотларида бўлиши мумкин. Галактоза жигарда глюкозага айланади.
Сахароза ёки истеъмол шакари саноат миқёсида ишлаб чиқарилувчи дисахариддир. Қанд лавлаги (14 ... 25 % шакар бор) ва шакарқамиш (10 ... 15
% шакар бор) уни ишлаб чиқариш учун асосий хом-ашё сифатида хизмат қилади. Қовун, тарвуз, баъзи бир сабзавотлар, мевалар ва тар мевалар овқатланишдаги табиий сахароза манбаидир. Сахароза осон ҳазмланади ва тезгина глюкоза ва фруктозага парчаланади, улар эса кейин ўзларига хос бўлган алмашинув жараёнларига жалб этилади.
Айнан сахароза нинг кўпгина маҳсулотлар (қандолатчиик маҳсулотлари, конфетлар, мурабболар, ширинликлар, музқаймоқ, салқин ичимликлар)нинг аҳамиятли таркибий қисми сифатида фойдаланилиши ҳозирги пайтда ривожланган мамлакатларда умумий хажмда тушаётган моно ва дисахаридларнинг улуши 50 % ва ундан ҳам кўпроқ (тавсия этилувчи 20 % ўрнига) қача ошишига олиб келмоқда. Натижада пасаяётган қувват сарфланиши фонида инсуляр аппаратга тушадиган алиментар юклама кўпаяди, қондаги инсулин даражаси ошади, қоннинг липид манзараси бузилади. Буларнинг бари юқорида санаб ўтилган касаллик ҳолатларига асосланадиган қандли диабет, семизлик, атеросклероз ва кўпгина касалликларнинг ривожланиши хавфи ошишига замин яратади.
Лактоза сут ва сутли маҳсулотлардаги асосий углевод (галактоза ва глюкоза молекулаларидан иборат) бўлиб, болалар овқатланиши учун углеводлар манбаи сифатида катта аҳамиятга эгадир. Катталар рационининг углевод таркибида унинг улуши бошқа манбалардан фойдаланиш ҳисобига сезиларли камаяди. Боз устига катталарда, баъзан эса болаларда ҳам сут қандини парчалайдиган лактаза ферментининг фаоллиги пасайган бўлади. Қаймоғи олинмаган сут ва ундан тайёрланадиган маҳсулотларни кўтара олмасликнинг асорати диспептик бузилишлардан иборат бўлади. Овқатланишда қатиқ маҳсулотлари (кефир, йогурт, сметана, шунингдек, творог ва пишлоқ) дан фойдаланиш одатда бунақанги касаллик манзарасини келтириб чиқармайди. Сутни кўтара олмаслик Европадаги 30 ... 35 % катта ёшли аҳолида учраса, айни пайтда Африкада яшовчиларда бу кўрсаткич 75 % дан баландроққа етади.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish