Углеводлар – бу полиатомли альдегид ва кетоспиртлардир. Улар фонтосинтез пайтида ўсимликларда ҳосил бўлади ва инсон организмига асосан ўсимлик маҳсулотлари билан бирга тушади. Бироқ овқатланишда қўшилган углеводлар кўпроқ аҳамият касб этиб бормоқдаки, улар кўпинча сахароза (ёки қанднинг бошқа аралашмалари) дан иборат бўлиб, саноат йўли билан олинади ва кейин озиқ-овқатларни тайёрлаш йўриқномаларига киритилади.
Углеводларнинг бари полимерланиш даражасига кўра оддий ва мураккабларга бўлинади. Оддий углеводларга қандлар – моносаҳаридлар: гексозалар (глюкоза, фруктоза, галактоза), пентозалар (ксилоза, рибоза, дезоксирибоза) ва дисахаридлар (лактоза, мальтоза, галактоза, сахароза ) киради.
Бир нечта (3 ... 9) моносаҳаридлар қолдиқлари (рафиноза, стахиоза, лактулоза, олигофруктоза)дан иборат Олигосахаридлар ва полисахаридлар мураккаб углеводлардир. Полисахаридлар – юқоримолекуляр полимер бирикмалари бўлиб, моносаҳаридларнинг қолдиқлари сифатида намоён бўладиган кўп сонли мономерлардан ҳосил бўлади. Полисахаридлар крахмалли ва крахмалсизларга бўлинади, улар эса ўз навбатида эрийдиган ва эримайдиган бўлишади.
Моно ва дисахаридлар. Улар ширин таъмга эга бўлишади, шунинг учун ҳам қанд деб аталишади. Турли қандларнинг ширинлик даражаси бир ҳил бўлмайди. Агар сахароза нинг ширинлигини 100 % деб олсак, унда бошқа қандларнинг ширинлиги қуйидагича бўлади, %:
Фруктоза 173
Глюкоза 81
Мальтоза ва галактоза 32
Рафиноза 23
Лактоза 16
Полисахаридлар ширин таъмга эга бўлишмайди.
Оддий углеводларнинг табиий манбалари мевалар, тар мевалар, сабзавотлар бўлиб, уларнинг баъзиларида қанд миқдори 4 ... 17 % га етади (2.11-жадвал).
Глюкоза (альдегидоспирт) барча энг муҳим полисахаридлар – крахмал, гликоген, целлюлозанинг асосий тузилмавий мономеридир. У овқат билан бирга мевалар, тар мевалар, сабзавотлар
таркибида алоҳида ҳолда, шунингдек, энг кўп тарқалган дисахаридлар – сахароза , мальтоза, лактозанинг таркибий қисми сифатида ҳам тушади. Глюкоза тез ва қарийб тўлиқ хажмда ошқозон-ичак йўлларида сўрилиб, қонга ўтади ва
барча аъзолар ҳамда тўқималарга узатилиб, қувват пайдо бўлиши билан кечадиган оксидланишда иштирок этади. Қондаги глюкоза миқдори бир қатор аминокислоталар миқдори сингари инсон бош миясида овқатланиш хулқи ва иштаҳасини
мувофиқ шакллантирадиган тузилмалар учун сигнал бўлади. Глюкозанинг ортиқчаси зудлик билан тўпланувчи триглицеридларга айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |