Ветеринар-санитария хизмати.
Ветеринар-санитария хизмати (ВетСХ) озиқ-овқат маҳсулотлари орқали ўтувчи касалликлар ва гельментозлардан аҳолини саломатлигини ҳимоя қилишдаги барча чора-тадбирларни амалга оширади.
Хусусан аҳолини сифатли сут ва гўшт билан таъминлашда (ВетСХ) катта аҳамиятга эга. Ветеринар-санитария хизмати фаолиятида сўйилувчи моллар ва фермадаги сут берувчи моллар саломатлиги ҳолати устидан назорат олиб бориш кўринарли ўринда туради. Ветеринар-санитария назорати фаолияти санитария эпидемиология хизмати органлари билан
боғлиқ ҳолда олиб борилиши керак ва битта мақсад аҳолини у ёки бу озиқ- овқат маҳсулотлари орқали ўтадиган касалликларни келиб чиқишини олдини олишга қаратилган бўлиши керак.
Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати тўғрисидаги давлат қонунчилиги. Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати давлат санитария назорати муассасалари билан келишиши керак. Сифатни сертификациялаш Ўзб.Рес. бошқариш ҳужжатлари -025-94 ”Ўзб.Рес. миллий тизим сертификацияси” асосида давлат стандарти қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Асосий ҳолатлар: озиқ-овқат маҳсулотларига стандартлари ва техник шароитларни мувофиқлаш “озиқ-овқат ва хом-ашё маҳсулотлари сифати санитар меъёрлари ва тиббий биологик талаблар” СанҚ ва М 0066-96га мувофиқ амалга оширилиши керак.
Тиббий биологик талаблар ўз ичига қуйидаги кўрсаткичларни олади:
умумий ҳолатлар.
озиқ-овқат маҳсулотлари органолептик хусусиятлари яъни ташқи кўриниши, ранги, консистенцияси, ҳиди ва мазаси.
озуқавий қийматлигиги.
Озиқ-овқат хом-ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотлари алоҳида кўринишлари ва гуруҳларининг озуқавий қийматлигигини кўпинча уларнинг ҳар бирида озуқавий модда ва энергетик қийматлигиги борлиги билан аниқланади. Мана шу белгилари бўйича озиқ-овқат хом-ашёси ва маҳсулотлари 9 та асосий гуруҳларга бўлинади:
1.Гўшт ва гўшт маҳсулотлари, парранда ва тухум 2.Сут ва сут маҳсулотлари
3.Балиқ ва денгизнинг бошқа маҳсулотлари 4.Нон ва булочка, ун ва ёрма маҳсулотлари 5.Қанд ва кондитер маҳсулотлари
Сабзовотлар ва полиз маҳсулотлари мевалари ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари
Ёғли маҳсулотлар
Ичимлик ва бижғиш маҳсулотлари 9.Бошқа маҳсулотлар
Хавфсизлик мезонлари
Озиқ-овқат хом-ашёси ва маҳсулотлари хавфсизлиги кўрсаткичлари асосида уларда саломатлик учун потенциал хавфли келиб чиқиши жиҳатидан химик ва биологик моддалар яъни пестицидлар сақловчи, микробиологик кўрсаткичлар, озиқ-овқат стабиллиги кўрсаткичлари (ачитқи ва микроскопик замбуруғлар устидан назорат) қўйилиши мумкин бўлган даражада чеклаш талаблари қўйилган
Болаларнинг овқатланиши учун озиқ-овқатлар:
Бу бўлимда 1ёшдан 3ёшгача бўлган болалар учун махсуслаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларига ва 1ёшгача бемор болаларни даволаш учун ишлаб чиқарилган махсус озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган табиий биологик талаблар кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |