ЎҚув адабиёти овқатланиш


Овқатланиш объектларида Давлат санитария назоратини олиб боришдаги ДСЭНМ шифокори фаолиятининг ҳуқуқий асослари



Download 2,56 Mb.
bet253/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Овқатланиш объектларида Давлат санитария назоратини олиб боришдаги ДСЭНМ шифокори фаолиятининг ҳуқуқий асослари


Овқатланиш гигиенаси соҳасида санитария назорати қуйидагиларни назарга олади:



    • озиқ-овқат маҳсулотларнинг сифати устидан ишлаб чиқариш жойларида назорат қилиш: озиқ-овқат саноат корхоналарида, гўшт ва сут саноатида, балиқ хўжалиги ва уларни реализация қилиш жойларида, сотув тармоғи, умумий овқат тармоғида, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш жараёнида, музлатиш, омбор ва уларни сақлаш жойларида.

Овқатланиш гигиенасидаги санитария назоратни олиб бориш қуйидагиларни бажаришни ўз ичига олади:

  1. Санитар назоратини барча вазифаларини бажарувчи амалдаги давлат санитария эпидемиологик хизматни ташкил қилиш.

  2. Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳимоя қилувчи санитар қонунчиликни ишлаб чиқиш.

  3. Умумий овқатланиш ва сотиш тармоқлари, озиқ-овқат саноати маъсул ходимлари ва маъмуриятига санитар назорат органлари талабларини қўйиш ҳуқуқига эга бўлиши.

  4. Санитария назорати ташкилотларига маъмурий мажбурият ҳуқуқини бериш.

  5. Озиқ-овқат маҳсулотларини стандартлаштириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари бузилиши ва сифатини ёмонлиги учун жиноий жавобгарликка тортилишини белгилаш.

Санитария назоратни Давлат санитария назорати ва санитар хизмат расмий идоралари олиб боради. Санитар назорат ветеринар назорат билан тўғридан-тўғри боғлиқдир. Ветеринар назоратни чорвачиликда ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатлари тизимида ветеринар хизмати олиб боради.
Аҳолининг овқатланиши устидан давлат санитария назоратини қуйидаги ташкилотлар олиб боради: санитария эпидемиологик бошқаруви бош бошқармаси овқатланиш гигиенаси бўлими (Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги) ва санитария эпидемиологик хизмат ташкилотлари (Республика сув транспортида бассейн, портлар) ДСЭНМ, бошқариш даражасига қараб овқатланиш гигиенаси бўлими бўлади.
Овқатланиш гигиенаси шифокори ўз иш фаолиятида қонунчилик ҳужжатларидан қўлланма сифатида фойдаланади. Овқатланиш гигиенаси врачи иши фаолиятини регламентловчи асосий ҳужжатлар ўзининг мазмуни, вазифаси, аҳамиятига кўра 3 гуруҳга бўлинади:

  1. Асос бўлувчи: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (1992 й) – 37, 38, 39, 40, 65-моддалар, фуқаролар соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонун (1996 й), «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги қонун (3.07.92 й №657- 12, 27, 29, 30, 31 –моддалар), «Озиқ – овқат маҳсулотлари сифати ва ҳавфсизлиги» тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонуни № 483 – 1 30.02.1997 й.

  2. Овқатланиш гигиенаси бўлимига тааллуқли умумдавлат меъёрий қонунчилик ҳужжатлари: санитар меъёр ва қоидалар – умумий овқатланиш корхоналари учун шунингдек кондитер цехлари ва музқаймоқ корхоналари учун – Сан М ва Қ 42 -123 – 5777-91:

  • балиқни қайта ишловчи корхона – 2509-81-минерал сув заводлари учун - 4416-87;

  • музқаймоқ ишлаб чиқарувчи корхона учун – 7833-71;

  • овқат буёқлари ва концентратларни ишлаб чиқарувчи корхоналар учун – 1403 – 76;

  • кондитер саноати корхоналари учун – 9450 - 71;

  • сут саноати корхоналари учун -2512-81;

  • гўшт комбинатлари учун – 1185 -74;

  • нон-булочка маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар учун -823-69;

  • савдо корхоналари учун – 096-68 0066- 96;

  • болалар сутли овқатланиш ошхоналари учун – 924-71 ва бошқалар;

  • озиқ-овқат маҳсулотлари давлат стандартлари, Сан Қ ва М (П-Л 7-70- озиқ- овқат маҳсулотлари савдо корхоналари лойиҳаси учун, П-Л 8-71-умумий овқатланиш корхоналари лойиҳаси учун), маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги кўрсатма (1996), СТУ -6 -1 96. «Хориждан келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари устидан жорий санитария назоратини ўтказиш » (буйруқ № 27, 1996)

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг асос бўлувчи буйруқлари.

  1. Меъёрий услубий ҳужжатлар – бунда маълум бир турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги иш шароитларини соғломлаштирувчи аниқ талаблар берилгандир.

Овқатланиш корхоналарида санитар назоратни умумий амалиёт шифокори олиб боради.



Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish