ЎҚув адабиёти овқатланиш



Download 2,56 Mb.
bet245/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Тозаликни сақлаш.


Озиқ-овқат маҳсулотларини қўлга олиш ва улардан таом тайёрлашдан олдин қўлингизни ювинг. Хожатхонадан чиққандан сўнг қўлингизни ювинг. Ошхонадаги таом тайёрлаш учун ишлатиладиган барча сиртлар ва ошхона анжомларини ювинг ва дезинфекция қилинг. Ошхонани ҳашоратлар, кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлардан асранг.


Аксарият микроорганизмлар ҳеч қандай касаллик қўзғатмаса
ҳам, тупроқ, сув, ҳайвонлар ва инсон танасида ҳавфли микроорганизмлар кўп миқдорда мавжуд. Улар қўл бериб кўришиш, сочиқлар ва айниқса, ошхонада ишлатиладиган тахтакачлар орқали юқади. Оддий қўл теккизиш оқибатида озиқ – овқат маҳсулотларини зарарлантириб,
озиқ-овқатдан бўладиган касаллик келтириб чиқариши мумкин.
Кўпинча микроорганизмлар бир жойдан бошқа жойга қўл орқали тарқалади, шунинг учун қўл ювиш муҳим аҳамиятга эга. Қуйидаги вазиятларда қўл ювиш зарур:

  • Озиқ-овқат маҳсулотларини қўлга олишдан олдин ҳамда таом тайёрлаш давомида тез-тез ювиб туриш;

  • Овқат истеъмол қилишдан аввал;

  • Хожатхонадан чиққандан сўнг;

  • Хом гўшт, парранда гўшти билан ишлагандан сўнг;

  • Чақалоқлар йўргакини алмаштиргандан сўнг;

  • Бурун қоқишдан сўнг;

  • Ахлат олишдан сўнг;

  • Кимёвий моддалардан (шу жумладан, ўй жиҳозларини тозаловчи моддалар) фойдалангандан сўнг;

  • Ҳайвонларга қўлингиз билан текканингиздан сўнг;

  • Чекишдан сўнг

Қўл ювиш учун зарур:


  • Қўлларни оқар сўвда хўллаш

  • Совун ёрдамида 20 дақиқа давомида кафтларни бир бирларига ишқалаш

  • Оқар сув остида чайиш

  • Тоза қуруқ сочиқ, иложи бўлса бир марталик қоғоз салфетка билан яхшилаб артиш.

Шахсий гигиена масаласининг муҳокамаси озиқ-овқат саноати учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Бундай муҳокамада қўлқоплардан фойдаланиш, қўл тирноқларини олиш, тоза кийим кийиш каби масалалар кўрилиши лозим. Агар қўлқоплардан фойдаланилса, уларни тез-тез алмаштириб туриш керак.
“Ҳожатга чиқиш” деганда фақат нажас эмас, балки пешоб чиқариш ҳам дегани эсдан чиқмаслиги керак.
Кўпчилик одамлар қўлларни нотўғри ювадилар. Баъзилар совундан фойдаланмайди, ёки қисман ювадилар. Қўлларни ювганда бармоқ учлари, тирноқлар, катта бармоқлар, билаклар ва бармоқлар орасини ювиш лозим. Иссиқ сув ва совундан фойдаланиш ёғ, бактериялар, кирни ювилишига ёрдам беради. Агар оқар сув бўлмаса, пақир ва чўмичдан фойдаланиш мумкин.
Иссиқ сув билан қўл ювиш яхшироқ, лекин ҳамма ерда ҳам бундай шароит йўқ. Қўлларни совунлаб ювганда совуқ ёки сал илиқ сувдан фойдаланса ҳам бўлади.
Умуман олганда қуйидагилар зарур:

  • Микроорганизмларга кўпайиш учун шароит яратмаслик мақсадида таом тайёрлаш давомида тозаликни сақланг;

  • Озиқ-овқат хом-ашёсига ёки оғизга тегиши мумкин бўлган, овқат ейиш, ичиш ва овқат тайёрлаш учун ишлатиладиган ошхона анжомларига алоҳида эътибор бериш керак;

  • Хом гўшт ва денгиз маҳсулотлари учун ишлатилган ошхона анжомларини ва тахтачаларни дезинфекция қилинг;

  • Тозалаш учун ишлатиладиган сочи қ, чуткаларни ювиш, қуритиш эсдан чиқмаслиги керак, чунки микроорганизмлар намликда тез кўпаяди.

Овқат ейилгандан сўнг қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

  • Овқат қолдиқларини ахлат челакка ташлаш;

  • Идишларни овқат қолдиқлари ва ёғдан тозалаш учун иссиқ сув, ювувчи воситалар, тоза сочиқ ёки чуткалардан фойдаланиш;

  • Тоза иссиқ сувда чайиш;

  • Ошхона анжомларини қайноқ сув ёки дезинфекцияловчи эритма ёрдамида зарарсизлантириш;

  • Идиш ва бошқа ошхона анжомларини ҳавода қуритиш ёки тоза қуруқ мато ёрдамида қуригунча артиш лозим.

"Тозалаш" ва "дезинфекция"ни фарқлаш муҳим. "Тозалаш" бу - жисмоний равишда кир ва овқат колдикларини олиб ташлаш жараёни. "Дезинфекция" - микробларни йўқ қилиш жараёни.
Тозалаш учун ишлатиладиган сочиқ, чутка ва ҳоказоларни тоза тутиш ва ҳар куни янгилаш лозим. Губкалардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Мироорганизмлар кўпайишини олдини олиш мақсадида идиш ва сиртларни ювиш учун ҳар хил латталардан фойдаланинг. Дезинфекцияловчи эритмани тайёрлаш учун: 5 мл оқартирувчи воситани 750 мл сувга аралаштиринг. Ошхона анжомлари, сиртлар ва сочиқларнинг дезинфекцияси учун қўлланилади.
Ошхона анжомлари дезинфекцияси учун қайноқ сув ҳам қўлланилади, эҳтиёт бўлинг, куйиб қолманг!
Зараркунандаларга каламуш, сичқон, қушлар, сувараклар, пашшалар ва бошқа ҳашоратлар киради. Уй ҳайвонлари (ит, мушук, қушлар ва ҳ.к.) микроорганизм ва паразитларни (бурга, кана ва ҳ.к.) оёқлари, юнги, патлари
орқали тарқатадилар. Озиқ-овқат маҳсулотларини паразитлардан сақлаш учун қуйидагиларни амалга оширинг:

  • Озиқ-овқат маҳсулотлари устини ёпинг ёки ёпиқ контейнерларда сақланг;

  • Ахлат челаклар устини ёпинг ҳамда мунтазам равишда ахлатни олиб чиқиб ташланг;

  • Овқат тайёрланадиган жойнинг яхши ҳолатда бўлишига қараб туринг (деворлардаги ёриқ тешикларни суваб туринг);

  • Паразитлар билан курашиш учун махсус воситалардан фойдаланинг (улар озиқ-овқат маҳсулотлари га тегиб, аралашиб кетмаслигига кўз- қулоқ бўлиб туринг); ва

  • Овқат тайёрланадиган жойга ўй ҳайвонларини киритманг Зараркунандалар озиқ-овқат маҳсулотлари ва ошхонадаги сиртлар

устида зарарли микроорганизмларни тарқатиши мумкин. Зараркунандаларга мисол қилиб мазкур худудда кенг тарқалганларини келтиринг. Овқат тайёрлаш ва озиқ-овқат сақлаш жойларида зараркунандаларни йўқ қилиш усулларини муҳокама қилинг.
Баъзи мамлакатларда ошхонани зараркунандалардан тўла ҳимоя қилиш имкони йўқ. Бундай вазиятда ошхонадаги сиртлар ва анжомларни овқат тайёрлашдан аввал тозалаш ва дезинфекция қилиш лозим. Мушуклар зараркунандаларни тарқатиши, улар эса ўз навбатида озиқ-овқатни ифлослантириши мумкин ва бунинг натижасида ҳали туғилмаган (қориндаги) боланинг оғир касалланишига сабабчи бўлиши мумкин. Озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган ва овқат тайёрланадиган жойларга мушуклар кирмаслигини таъминланг.



    1. Download 2,56 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish