ЎҚув адабиёти овқатланиш


Жамоатчилик овқатланиши тизими, санаторий ва профилакторийлардаги парҳез овқатланиши



Download 2,56 Mb.
bet242/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Жамоатчилик овқатланиши тизими, санаторий ва профилакторийлардаги парҳез овқатланиши. Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида ремиссия давридаги сурункали касаллиги мавжуд бўлган меҳнатга лаёқатли шахсларнинг касали зўрайишини профилактика қилиш учун парҳез овқатланиши ташкил этилади. Парҳез овқатланишга муҳтож бўлганлар режали диспансеризация ўтказилаётганда ва мурожаатга кўра тиббиёт-санитария қисми (поликлиника) шифокорлари томонидан аниқланади.
Парҳез овқатланишни тақдим этиш парҳез ошхоналарида ишлаб чиқаришдан узилмаган ҳолда (50 ва ундан кўпроқ ўринга эга бўлган жамоатчилик овқатланиши ташкилотларида) ёки умумий овқатланишга мўлжалланган ошхоналарнинг парҳез бўлимлари (заллари)да амалга оширилади. Гигиена нуқтаи назаридан, парҳез овқатланишидан фойдаланувчи шахслар учун ошхонадаги ўринларнинг умумий сонидан камида 5% и ажратилиши лозим. Парҳез овқатланиши икки марта: ишдан
олдин (кейин) ва тушки танаффус пайтида танаввул этилиши ташкил қилинганида, у нисбатан кўпроқ самара беради.
Парҳез овқатланишини тақдим этувчи жамоатчилик овқатланиши корхонаси уларни ишлаб чиқариш бўйича махсус ускуналар билан жиҳозланган алоҳида иссиқ ва совуқ цехларга ва парҳез таомларни тайёрлаш борасида тажрибаси бўлган малакали ходимларга эга бўлиши керак. Парҳез ошхоналарида тиббиёт ходимининг махсус жиҳозланган хонаси ва ташрифчилар учун дам олиш хонаси бўлиши кўзда тутилади. Овқатланиш залининг безатилиши ва дастурхон тузалиши овқат танаввул қилиш учун ижобий шароитлар яратишга кўмаклашиши керак, бу эса парҳез овқатланишининг якуний самарадорлигига эришишда катта аҳамиятга эга бўлади.
Ҳар бир қўлланилувчи парҳез учун тасдиқланган мавсумий таомнома ва таомлар картотекаси асосида 10 кунлик таомнома тузилади. Жамоатчилик овқатланишидаги парҳез овқатланиши даволаш-соғломлаштириш муассасаларидаги парҳез овқатланишидан фарқланиб, фақат умумий, камроқ қатъий чекланган ва ремиссия давридаги зўрайишларни профилактика қилишга ва физиологик эҳтиёжларга мувофиқ мувозанатлашган овқатланишни таъминлаш учун мўлжалланган парҳез вариантларидан иборат бўлади: 1, 2, 4в, 5, 7, 8, 9, 10, 15 (гипонатрийли).
Парҳез рационларини тайёрлаш, реализация қилиш ва иш хужжатларини юритиш тартиби даволаш-соғломлаштириш муассасаларидагига ўхшаш бўлади. Тиббиёт ходими (парҳез ҳамшираси) парҳез овқатланиши, 10 кунлик таомнома бажарилишининг назорати, таомларнинг тайёрланиш сифати (бракераж)нинг доимий ҳисоб-китобини амалга оширади, мажбурий (йил давомида) С витамини билан бойитишни ўтказади. Парҳезни тайинлаган шифокор шикоятлар ва саломатлик ҳолатининг динамикаси, овқат статусининг умумий мезонлари ва алоҳида патологияларнинг ташҳислаш маркерлари (функционал ва лабораториявий) маълумотларини таҳлил қилиш асосида парҳез овқатланиш самарадорлигининг баҳоланишини амалга оширади.
Ремиссия давридаги сурункали юқумсиз касалликка эга бўлган шахснинг гигиеник (профилактик) позициясига кўра, парҳез талабларига мос равишда доимий равишда ўз овқатланишини мунтазам ташкил этиши керак. Шу сабабли ҳам парҳез овқатланишини иш вақтида олиш, уй шароитидаги овқатланишда шунга ўхшаш қоидаларга амал қилиш ва таътил вақтини (ёки вақти-вақти билан амалга оширилувчи реабилитация даврини) санаторий (профилакторий)ларда ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Санаторий (профилакторий)лардаги парҳез овқатланишини ташкил этиш уларда соғломлаштириш мақсадида бўлиш вақтида амалга оширилувчи асосий профилактика тадбирларидан биридир. Болалар ва катталар учун стандарт парҳезларни шакллантиришда санаторий ва санаторий- профилакторийлардаги суткалик овқатланиш меъёрини ҳисобга олган ҳолда маҳсулотлар гуруҳидан фойдаланилади. Санаторий ва санаторий- профилакторийлардаги парҳез овқатланишини ташкил этиш қоидалари
жамоатчилик овқатланиши корхоналари учун мавжуд бўлган қоидаларга мос келади, аммо озиқ-овқатлар тўпламининг турли-туманлиги борасидаги катта имкониятлари билан ажралиб туради ва парҳез билан бирга ҳаракат фаоллиги, функционал ва даволаш муолажаларидан ҳам фойдаланилувчи комплекс соғломлаштириш тадбирларини ўтказишга имкон беради, бу эса уларнинг умумий профилактика самарадорлигини салмоқли даражада оширади.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish