ЎҚув адабиёти овқатланиш


Овқатга биологик фаол қўшимчалар



Download 2,56 Mb.
bet134/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Овқатга биологик фаол қўшимчалар


Овқатга биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) – бу табиий (табиийга айнан ўхшаш) биологик фаол моддалар бўлиб, овқат билан бир вақтда истеъмол қилиш ёки озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига киритиш учун мўлжаллангандир. БФҚдан фойдаланишдан мақсад рационни танқис нутриентлар ва биологик фаол қўшимчалар, шунингдек, пробиотиклар ва пребиотиклар билан бойитишдир.
Биологик фаол қўшимчалар ўсимлик, ҳайвон ёки минерал хом- ашёсидан, шунингдек, кимёвий ёки биотехнологик усуллар билан олинади ва уларнинг бари келиб чиқиши ва кимёвий таркибига кўра бир нечта: оқсиллар, липидлар, углеводлар, овқат толалари, микронутриентлар, табиий минераллар, шунингдек, ҳайвон ва ўсимлик маҳсулотлари асосидаги, денгиз маҳсулотлари асосидаги, пребиотик микроорганизмлар ва бир ҳужайрали сув ўтлари ва ачитқилар асосидаги гуруҳларга бўлинади.
Овқатга биологик фаол овқат қўшимчалари асосан соғлом одам овқатланишида овқатланишдаги мувозанат бузилиши (дисбаланс)ларни бартараф этишнинг парҳезшунослик усулларидан бири сифатида фойдаланиш учун мўлжаллангандир. Улар анъанавий маҳсулотлар ҳисобига овқатланишдаги танқислигини бартараф этиб бўлмайдиган таркибий қисмлар (асосан, микронутриент)нинг тушишини таъминлаб, рационни узил-кесил коррекциялашга имкон яратади.
Биологик фаол қўшимчалар парҳез (даволаш) овқатланиши доирасида ҳам фойдаланилиши мумкин. Бироқ бунда парҳез маҳсулотларининг тиббий- биологик текширувлари ва клиник синовлари қоидаларида кўзда тутилган тартибда уларнинг парҳезлилик самараси қўшимча тасдиқланиши лозим.


    1. Рационал кундалик озиқ-овқатлар тўпламининг шаклланишига гигиеник ёндошув


Кундалик овқатланиш шундай ташкиллантирилиши лозимки, бунда организм зарурий озуқа моддалари ва қувват билан таъминланиши керак. Бунга эришишнинг эса юқорида кўриб ўтилган турли гуруҳларга оид турли- туман ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларини овқатланишда қўллашдан бошқа


оптимал усули мавжуд эмас. Рационнинг миқдорий ва сифатий таркиби – рационал овқатланишнинг асосидир. Оптимал рационнинг мажбурий индивидуал ўзига хослигида бир нечта фундаментал қонуниятларни ажратиб олиш мумкин.
Нисбатан кўпроқ намоён бўлиши учун тавсия этилувчи рацион тузилмасида бир қатор турли схема ва макетлар, шу жумладан, “соғлом овқатланиш эҳроми” (3.1-расм) келтирилади. Эҳромнинг учи максимал даражада чекланиши керак бўлган маҳсулот турларини қамраб оладики, улардан иложи борича камроқ, яъни номигагина истеъмол этилиши лозим. Ушбу гуруҳга қанд ва таркибида кўп миқдорда шакар бўлган (60 % ва ундан кўпроқ) маҳсулотлар, шунингдек яширин ёғга эга бўлган (ёғлилиги 25 % ва ундан кўпроқ) маҳсулотлар: қандолатчилик маҳсулотлари (конфетлар, шоколад, кремли пирожнийлар, оширма печеньелар ва бошқа ширинликлар), ширин салқин ичимликлар, гўшт маҳсулотларининг ёғли навлари ва колбаса маҳсулотлари, қовурилган картошка – чипслар, тезкор овқатланишнинг бошқа маҳсулотлари киради.
Эҳромнинг иккинчи юқори даражаси кундалик фойдаланиладиган маҳсулотлар – алмаштирилмас ёғ кислоталари ва ёғда эрийдиган витаминлар манбалари: сарёғ ва ўсимлик ёғларидан иборатдир. Бу ёғли маҳсулотлар унча кўп бўлмаган миқдорда узоқ иссиқлик ишлови берилмаган ҳолда ишлатилиши лозим. Уларни ишлатишнинг тавсия этилувчи порцияларини, ош қошиқларда – масалан, уни 1... 2 ош қошиқ кўринишида ифодалаш мумкин.
Эҳромнинг учинчи қисми асосан ҳайвон маҳсулотлари – тўлақонли оқсил, биологик ҳаммабоп кальций, темир, рух, селен, В2, В12, А, D витаминлари манбаларини қамраб олади.Ҳар куни рационга 4 ... 6 порция ҳайвон маҳсулотларини киритиш зарур. Улардан – 2 ... 3 порцияси сут маҳсулотлари ва 2 ... 3 порцияси гўшт, парранда ва балиқнинг ёғсиз навлари, шунингдек, тухум ва дуккакли маҳсулотлар бўлиши мумкин. Бунда балиқ рационга ҳафтасиг 2...3 марта, тухум эса 3 ... 4 марта киритилади.

3.1-расм. Соғлом овқатланиш эҳроми

Ушбу гуруҳ вегетарианча овқатланиш тарафдорлари рационидан тўлиқ ёки қисман чиқариб ташланиши мумкин. Ашаддий вегетарианлар (веганлар)да юқорида санаб ўтилган нутриентларнинг алиментар танқислиги ривожланиши хавфи мавжуд бўлади.


Лактовегетарианлар ва лактововегетарианларда эса муаммо унчалик оғир бўлмайди. Қатъий вегетарианча овқатланишга ўтиш ўсимлик маҳсулотларини иложи борича ҳилма-ҳиллаштиришни талаб қилинади: тавсия этилувчи ҳар бир порция ҳайвон маҳсулотлари ўрнига бир неча ҳилдаги ўсимлик маҳсулотларини, шу жумладан, овқатланишда кам ишлатиладиган дуккаклилар, уруғлар, ёнғоқлар ва бошқа овқатланишдаги юқори қийматга эга таркибий қисмларни киритиш лозим бўлади.
Эҳром асосида овқатланишда нисбатан кенгроқ – ҳар куни 10 ... 20 порция (бирлик) да қўллаш учун тавсия этилувчи ўсимлик маҳсулотлари ифодаланган. Улар жумласига минимал даражада ишлов берилган ва тозаланган, шу жумладан, танқис нутриентлар билан бойитилган бошоқли дон маҳсулотлари (нон, ёрмалар, макаронлар, қуруқ нонушталар) ва табиий (иложи борича камроқ даражада зарурий пазандалик ишлови берилган) сабзавотлар, ошкўкилар, мевалар, тар мевалар, шунингдек, шарбатлар, ёнғоқлар ва уруғлар ҳам киради.
Порция (бирлик) деганда маҳсулот ёки таомнинг анъанавий маънодаги минимал миқдори (битта котлет, товуқ оёғи, балиқ бўлаги, ликопчадаги бўтқа, макарон, картошка пюреси, сабзавотли салат ёки гарнир) ёки ўлчами ўртача бўлган 1 дона маҳсулот (тухум, олма, апельсин, киви, сабзи, нон
бурдаси ва ҳоказо) назарда тутилади. Порция ёки маҳсулот катталигини ифодалаш зарур бўлганда анъанавий (ҳаммага тушунарли бўлган) ўлчов бирликлари [чой ва ош қошиқлари, стандарт идишлар (150 мл), стандарт стаканлар (200 мл), десерт ва ошхона ликопчалари] ишлатилиши мумкин.
Шу тариқа, асосий гуруҳдаги тавсия этилувчи ўсимлик маҳсулотлари тўплами қуйидагича ифодаланиши мумкин: 1 порция (2 ош қошиқ) сули бўтқаси (ёки қуруқ нонушта), 6 ... 8 та оддий нон бурдаси (30 г.дан), 1 та сабзавотли салат, 1 та сабзавотли гарнир, 1 дона ўртача олма (ёки 1 ликопчада тар мева и ҳоказо), 1 порция картошка (2 ... 3 та ўртача картошка), 1 порция ёнғоқ (30 г), 1 стакан мева шарбати – жами 13 ... 15 ҳил таом.
Гигиена нуқтаи назаридан олганда, овқатланишнинг рационаллиги рационнинг тўлақонлиги билан аниқланади. Бунда рацион қанчалик ҳилма- ҳил бўлса, унинг нутриентограммаси шунчалик яхши мувозанатлаштирилган бўлади. Инсон ўз овқатланишида ҳар куни турли гуруҳдаги 20 ... 30 ҳил номдаги маҳсулотлардан фойдаланиши лозим. Кундалик истеъмол маҳсулотларига сут ва сут маҳсулотлари, бошоқли дон маҳсулотлари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сабзавот ва мевалар гуруҳи, ўсимлик ёғи киради. Ҳафтасига бир неча марта рационга тухум, балиқ ва денгиз маҳсулотлари киритилиши лозим. Айни пайтда шакар ва қандолатчилик маҳсулотларини максимал даражада чеклаш (айниқса, қувват сарфланиши кам бўлган шахсларда) талаб қилинади.
Баъзи бир маҳсулотларни қувват сарфланишига боғлиқ ҳолда истеъмол қилишнинг илмий асосланган тавсиялари мавжуд (3.6-жадвал).
Келтирилган озиқ-овқатлар тўплами марказий, шимолий ва шарқий Европа ҳудудлари учун анъанавий бўлиб, “ўртаевропача рацион”ни ифодалайди. Унинг кўпроқ қисми – 60% дан кўпроғи ўсимлик маҳсулотларидан ташкил топади (3.2-расм). Ўсимлик озуқаси тузилишида асосни сабзавот, мева ва дуккаклилар – 29 %, бошоқлилар – 18% ва картошка – 13% ташкил этади.
Ҳайвон маҳсулотлари гуруҳи ҳиссасига жами овқат хажмининг 35% га яқини тўғри келади, улардан гўшт, парранда гўшти, балиқ ва тухумларнинг жамламасига нисбатан 2,3 баробар кўпроқ миқдор сут ва сут маҳсулотларининг улушига тўғри келади.
Гигиена нуқтаи назаридан, кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар тўпламида алоҳида гуруҳлар ичида қайта тақсимланишга, масалан, 100 г нонни 70 г ёрмага ёки макаронга, сабзавот ёки меваларга – 20 % гача, сут ва сут маҳсулотларини ёғсиз творог ёки пишлоққа – 20 % гача (100 г сутни 20 г творог ёки 10 г пишлоққа) алмаштиришга йўл қўйилади. Айни пайтда эса гўшт ёки парранда гўшти ўрнига кўпинча ва кўп миқдорда колбаса маҳсулотларидан фойдаланиш тавсия этилмайди. Ширин мева ва тар мевалар миқдори шакар ва қандолатчилик маҳсулотлари истеъмоли камайтирилишиги эквивалент равишда оширилиши мумкин.
3.6-жадвал

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish