Функционал озиқ-овқат маҳсулотлари
Овқатланишнинг соғлом ва хаста инсонлар организмига бутунлай ва қисман таъсир қўрсатиши аниқлиги ҳақидаги ишончли илмий маълумотлар йиғилиб қолганлиги сўнгги йилларда овқатланиш ҳақидаги фаннинг янги – функционал озиқ-овқат маҳсулотларининг профилактикавий ва клиник самараларини ўрганиш билан боғлиқ бўлган йўналишлари шаклланишига олиб келди. Функционал озиқ-овқат маҳсулотлари одатдаги нутриентлар кўмаги (яъни, уларни танқис нутриентлар билан шунчаки бойитиб қўя қолиш самараси)сиз ҳам организмнинг бир ёки бир неча физиологик функцияларига таъсир этиш натижасида саломатлик даражасини ошириш ва касалланишлар хавфини пасайтириш хусусиятига эгалиги билан ифодаланади.
Функционал маҳсулотларга, одатда, аниқ белгиланган вазифалар билан ишлаб чиқилган мураккаб (комбинацияланган) рецептуралар мансуб бўлади. Функционал озиқ-овқат маҳсулотларини яратишнинг асосий усуллари қуйидагилардир:
алоҳида олинувчи нутриентлар (витаминлар, минераллар) ва бошқа таркибий қисмлар (пробиотиклар, биологик фаол бирикмалар) билан бойитиш;
бошқа озиқ-овқат хом-ашёсидан ажратиб олинган ёки сепараторда олинган таркибий қисмлар (эрувчан ва эримайдиган овқат толалари, стеринлар, фосфолипидлар) билан бойитиш, манфий алиментар потенциалли таркибий қисм (холестерин, фитат) ларни ажратиб ташлаш.
Функционал озиқ-овқат маҳсулотларини яратиш истиқболи ҳозирги замон тиббиётининг энг долзарб муаммолари – юрак-қон томирлари ва саратон касалликлари, семизлик, қандли диабет, остеопороз, анемиянинг бирламчи алиментар профилактикаси ечим топиши билан боғлиқдир. Функционал маҳсулотлар, шунингдек, организмнинг энг муҳим – антиоксидантлик, иммун, гомеостатик функцияларини регуляциялашнинг алиментар даражасини таъминлашга қаратиладики, буларнинг бузилиши ҳимояловчи-мослаштирувчи механизмлар заифлашишига ва касаллик ҳолатлари пайдо бўлишига олиб келади. Озиқ-овқат маҳсулотларини коррекциялаш режасида овқат толалари, ёғ кислоталари, углеводлар, про- ва пребиотиклар, антиоксидантлар, витаминлар, минерал моддалар ва уларнинг хом-ашё кўринишидаги манбаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳозирги вақтда инсон хаёти ва инсон физиологияси соҳаларида алиментар регуляциянинг аҳамиятли даража ва имкониятларга эга бир неча даврлари ажратилади:
бола ўсиши ва ривожланишининг илк даври;
постменопауза даври;
метаболик профиль;
антиоксидант ҳимоя;
иммун тизими;
юрак-қон томирлари тизими ва ошқозон-ичак йўллари;
ақлий ва жисмоний фаоллик.
Масалан, илк болалик давридаги алиментар омил организмнинг нормал ўсиши ва ривожланишининг асоси бўлибгина қолмай, кейинги умри давомида турли касалликлар пайдо бўлиши хавфини аниқловчи жараён – “метаболик дастурлаш” деб аталувчи ҳодиса доирасида нутриогеном ўзаро таъсирларнинг тадбиқ этилишини таъминлайди. Шу тариқа, боланинг ҳақиқий индивидуал эҳтиёжлари ва генетик ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда тузилган функционал овқатланиш, унинг келгусидаги саломатлигини белгиловчи омил бўлади. Бу борада сунъий овқатлантириш учун барча формулалар, ундан кейин бериладиган овқат аралашмалари, қўшимча овқатлантириш маҳсулотлари ва эрта ёшдаги болалар учун озиқ- овқат маҳсулотларини функционал маҳсулотларга киритиш керак.
Махсуслаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари: парҳез таомлар, энтерал (парентерал) овқатланиш ва муайян касб эгалари (космонавтлар, спортчилар) нинг овқатланишига ҳам шунга ўхшаш нуқтаи назар билан қараш керак бўлади.
Хаётнинг турли даврларида (шиддат билан ўсиш, жинсий етилиш, постменопауза), яшаш шароитининг зарарли шарт-шароитларида (канцерогенезнинг юзага келиши, иммунореактивлик босиб турилиши) ва организмнинг гомеостатик тизимларида ирсий детерминацияланган “заиф бўғинлар”нинг мавжудлиги (инсулинрезистентлилик синдроми, метаболик синдром)да метаболик профилни регуляциялаш ва коррекциялаш имкониятлари мавжуд.
Илмий тадқиқотларда исботланганки, инсоннинг зардобли холестерин даражасини детерминацияловчи Х генотипига мансуб бўлиши уни рационда ТЁК бўлмаслигига эмас, балки гипохолестеринемия самарасини таъминловчи ўсимлик стеринлари даражасига нисбатан сезгирроқ қилиб қўяди. Айни пайтда Y генотипли шахларда ушбу самара бир пайтнинг ўзида ТЁК (улар миқдорининг пасайиши), ҳам фитостеринлар (улар миқдорининг ошиши) даражасининг ўзгариши билан таъминланади. Шу тариқа, Х генотипли одамлар овқатланишида функционал таркибий қисмлар ўсимлик стеринларидир. Масалан, овқатланишда таркибида 8 г (100 г маҳсулотда) дан ошиқ стеринлари бўлган янги (функционал) ёғли салат чучитмаларидан фойдаланиш уларнинг кундалик порция билан бирга (20 ... 25 г) тавсия қилинувчи даражада 1,6 ... 2 г тушиб туришини таъминлайди.
Фойдаланилувчи функционал маҳсулотлар ичаклар дисбактериозини ва иккиламчи иммун танқисликларини коррекциялаш (таркибида пробиотиклар ва пребиотиклар бўлган маҳсулотлар, А ва Е витаминлари, рух), темир танқис анемия, дислипопротеинемия (ирсий ўзгартирилган ёғли таркибдали маҳсулотлар), гипергликемия (паст гликемия юкламали маҳсулотлар), суяк тўқималари метаболизнинг бузилиши (кальций ва D витамини билан бойитилган маҳсулотлар)да самара беришини тасдиқлади. Хусусан, таркибида непатоген бактериялар – инсоннинг нормал ичак микробиоценози ҳимояловчи гуруҳлари вакиллари (бифидобактерия, лактобактериялар)нинг тирик культуралари ва табиий симбиотик ассоциациялар мавжуд бўлган
пребиотик маҳсулотлардан кенг фойдаланиш уларнинг ичак микрофлорасининг нормал таркиби ва биологик фаоллигини сақлаб туриш ва организмнинг ташқи зарарли таъсирларга нисбатан умумий резистентлигини оширишдаги самарадорлигини тасдиқлади.
Функционал маҳсулотлардан келгуси фойдаланиш истиқболи нутриогеномика ва молекуляр биологиянинг янги маълумотларини таҳлил қилиш, ушбу асосда белгиланган таркибдаги овқат композицияларини яратиш, уларнинг самарадорлигини баҳолаш ва рационал овқатланишнинг умумий талабларига риоя қилган ҳолда шунга ўхшаш анъанавий маҳсулотлар ўрнида рацион таркибида кенг фойдаланиш билан боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |