ЎҚув адабиёти овқатланиш



Download 2,56 Mb.
bet130/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Овқат қўшимчаларидан фойдаланиб консервалаш истеъмол қилишга тайёр маҳсулотнинг сақланиш муддатини бир неча марта узайтиришга имкон беради. Консервалашнинг бу тури чекланган ҳолда ва иссиқлик ишлови бериш билан аралаштирилган ҳолда қўлланилади.
Ҳозирги вақтда асептик консервалаш фаол ривожланмоқда, унда суюқ ва пюресимон маҳсулотлар аввал махсус ускуналарда жуда қисқа вақт (одатда 1 ... 2 минутдан ортиқ эмас) давомида юқори ҳароратда стерилланади, кейин совутилади ва илгаридан стериллаб қўйилган герметик ёпиладиган идишларга жойланади. Асептик консервалаш ёрдамида олинадиган консерваларнинг сифати оддий стерилизациялашга нисбатан анчагина юқори бўлади.
Консервалар учун мўлжалланган идишлар ҳам анчагина мукаммаллашмоқда. Тунуканинг янги турлари (электролитик йўл билан қалайлаб оқартирилган табақалаштирилган қобиқли, хромланган) ни қўллаш билан бирга юпқа алюминий ва алюминий қотишмаларидан фойдаланиш ҳам кенгаймоқда. Консерваларнинг кўпгина турларини қадоқлаш учун полимер (синтетик) материаллар, шу жумладан, тасмали турлари кенг қўлланилмоқда. Металл ва шиша идишларнинг ҳам тузилиши сезиларли такомиллашганки, бу консерва ишлаб чиқариш ускуналарининг унумдорлигини сезиларли оширишга, шу билан бирга истеъмолчилар учун қулайликлар яратишга имкон беради.
Ҳозирги вақтда ишлаб чиқарилаётган турли-туман консервалар гўштли, сутли, балиқли, сабзавотли, мевали, аралаш консерваларга ва шарбатларга ажратилади.
Шарбатлар. Шарбатлар – янги мевалар, тар мевалар ва сабзавотлардан олинадиган ичимликлардир. Шарбатлар тайёрланган (одатда, майдаланган) мевалар ва тар меваларни пресслаш орқали олинадиган тиниқ шарбатлар ва олдиндан қирғичдан ўтказилган мева ва сабзавотлардан олинадиган эти аралаш шарбатларга бўлиниб, витаминлар ва минерал моддаларга бой бўлади. Таркиби ва ишлаб чиқариш услубига кўра шарбатлар табиий (бир турдаги мева ёки сабзавотлардан иборат ва бошқа моддалар қўшилмаган),
тўпланган (бир неча хил шарбатлар аралаштирилган), ширинлаштирилган (шакар ёки шакар қиёми қўшилган), газланган (карбонат кислота билан бойитилган), концентрацияланган (қуюлтирилган) бўлади. Консервалаш усулига кўра шарбатлар пастеризацияланган (ёки стерилизацияланган), музлатилган, кимёвий моддалар (овқат қўшимчалари) билан консерваланган, бижғитилган ва спиртланган (виночилик саноати учун ярим тайёр маҳсулотлар) бўлади. Шарбатлар витаминлар манбаи, хусусан, С витамини ва β-каротинга ҳамда овқат толаларига бой (эти аралаш шарбатларда) эканлиги билан ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир.
Музлатилган мевалар, тар мевалар, сабзавотлар ҳам консервалар сирасига киради.
Болалар овқатланиши учун консервалар асосан пюресимон ва гомогенизланган кўринишда ишлаб чиқарилади.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish