ЎҚув адабиёти овқатланиш гигиенаси фани бўйича ўҚув қЎлланма профессор Г. И. Шайхова таҳрири остида



Download 2,35 Mb.
bet52/170
Sana24.02.2022
Hajmi2,35 Mb.
#195045
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   170
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси ўқув қўлланма

Кўкмарак (гелиотроп) токсикози. Иссиқ иқлим шароитларида ўсувчи кўкмарак (Heliotropium lasiocarpum) уруғлари аралашиб кетган дон маҳсулотларини овқатланишда ишлатилиши оқибатида овқат заҳарланиши пайдо бўлади. Уруғларнинг токсик хусусияти улар таркибидаги нейротроп ва гепатотроп таъсирга эга бўлган алкалоидлар мажмуаси (циноглоссин, гелиотрин, лазиокарпин) миқдорига қараб белгиланади. Кўкмарак токсикози секин ривожланади ва токсик гепатит белгиларига эга бўлади: жигар катталашади, сариқлик пайдо бўлади, асцит ҳолатлари кучаяди. Бунақанги манзара бир неча ойга чўзилиши мумкин. Жигар функциясини қайта тиклаш ва умумий саломатликни меъёрий даражага келтириш узоқ вақт олади. Оғир ҳолларда ўлим ҳолатлари 20 ... 30 % ни ташкил этади.
Кўкмаракнинг жавдар ва буғдойдаги аралашмаси 100 кг донда 10 мг.дан ошмаслиги лозим (Россия Федерацияси меъёри).
Кампирчопон токсикози (триходесмотоксикоз). Кампирчопон (Trichodesma incanum) – Осиё мамлакатларининг тоғ ёнбағрида жойлашган ҳудудларида ўсадиган кўп йиллик ўсимлик бўлиб, уни овқатланишда ишлатилганида овқат заҳарланиши – триходесмотоксикозни юзага келтиради. Кампирчопоннинг уруғларида мавжуд бўлган алкалоидлар (инканин, триходесмин) кучли нейротроп таъсирга эгадир. Заҳарланиш ривожланишида намоён бўлувчи клиник манзара энцефалит ва менингоэнцефалитнинг касаллик белгиларини қамраб олади. Шунингдек, кўнгил айниши ва ич кетиши кузатилиб, келгусида гипохром анемия ҳам қўшилиши мумкин.
Заҳарланишнинг оғир шакллари 35 % ҳолатларда ўлимга олиб келади. Кампирчопоннинг уруғлари юқори заҳарлиликка эгалигини назарда тутган ҳолда, уларнинг озиқ-овқат маҳсулотларида мавжуд бўлишига йўл қўйилмайди. Ифлосланган донлар кампирчопоннинг уруғларидан пухта тозаланади ва донлар устидан унинг уруғлари шарбатини кетказиш учун сувда ювиб ташланади.
Бактериал табиатга эга бўлган овқатдан заҳарланиш олдини олиш чора тадбирларида маҳсулотлар ва озиқ-овқатларда микроблар кўпайишини олдини олиш ва иссиқ ишлов натижасида микробларни йўқотишга қаратилади.
Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари томонидан огоҳлантирувчи ва жорий давлат санитария назорати олиб бориш давомида қуйидагиларга эътиборни қаратиши керак.

  1. Озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ва тарқатиш давомида микроблар билан зарарланмаслик ва уларни кўпайишига шароит яратмасликни санитар- гигиеник назорат қилишга шароит яратиш.

  2. Маҳсулотларда микрофлора юзага келиш ва ривожланиш вазият юзага келишни олдини олиш учун (тўғри ва етрали даражада стерилизация қилиш, пастеризация, қайнатиш, қовуриш ва қайнатиш ва б.).

Овқатдан заҳарланишнинг энг асосий олдини олишга қартилган профилактик чора тадбирлардан бири санитар гигиеник назорат ҳисобланиб, овқатланиш корхоналарида маҳсулотларни режали тартибда ва санитар эпидемиологик кўрсатмалар асосида бактериологик текширишларни амалга ошириш зарур.
Овқатдан заҳарланишнинг олдини олишга қартилган чора тадбирларнинг энг асосийларидан бири озиқ-овқат корхоналарининг ишчилари ва аҳоли орасида санитария маорифи ишларни олиб боришдан иборат.
Давлат санитария эпидемиология назорат марказларнинг услубий ишларнинг режасидаги энг асосий тадбирлардан бири даволовчи шифокорларни овқатдан заҳарланишни аниқлашнинг эпидемиологияси ва клиникасини ўргатишдан иборат. Ушбу мақсадда махсус семинарлар, маърузалар, касалхоналарга бориб, етук компитенциядаги мутахассисларни жалб қилган ҳолда махсус семинарлар ташкиллаштириш керак.
Энг асосий керакли тартибдаги овқатдан заҳарланишни олдини олишга қартилган чора тадбирлардан бири йиллик комплекс режалар тузиш, уларнинг амалга оширишда махаллий хокимият раҳбараларни тайёрлаш, уларнингтиштирокида мухокома қилиш, уларнинг иштирокида бажарилиши лозим тадбирларни самарали тарзда амалга ошириш таъминлашдан иборат.
Овқатдан заҳарланишни олдини олишга қаратилган комплекс режаларга барча овқатланиш корхоналарни бахор-ёз мавсумига тайёрлашдан иборат.
Режада хўжалик хизматидаги корхоналар ва ташкилотларни махаллий кенгашлар, депутатлар хайъатлари, шунингдек касаба союз ва санитария фаоллари иштирокида текширишдан иборат.



Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish