ЎҚув адабиёти овқатланиш гигиенаси фани бўйича ўҚув қЎлланма профессор Г. И. Шайхова таҳрири остида


БОБ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ САНИТАР- ГИГИЕНИК ТЕКШИРИШ



Download 2,35 Mb.
bet55/170
Sana24.02.2022
Hajmi2,35 Mb.
#195045
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   170
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси ўқув қўлланма

4 БОБ


ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ САНИТАР- ГИГИЕНИК ТЕКШИРИШ
Озиқ-овқат маҳсулотларининг санитар текширишдан ўтказиш санитар-эпидемиология хизмати фаолиятида асосий бўлими бўлиб ҳисобланади. Аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида аҳоли овқатланишини назорат қилади. Аҳоли саломатлиги учун маҳсулотнинг озуқавий қувватини ва унинг зарарсизлигини аниқлаш санитар-гигиеник текширишнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Санитар-гигиеник текшириш ўтказганда маҳсулотнинг органолептик хусусиятлари аниқланади, унинг гигиеник кўрсаткичлар ва талабларга мос келиши, кимёвий таркиби ўзгариши ва сабабини, бактериал зарарланиши ва инфекция манбаларининг юқишидаги ўрни ва овқатдан заҳарланишининг мавжудлиги, шунингдек сақлаш шароитларини ўрганади, маҳсулот таркибининг ўзгариши ҳақида, уни қайта ишлаш ёки йўқ қилишни ўрганади.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария-гигиеник текшириш амалиётда мураккаб ва маъсулиятли жараён ҳисобланади, ҳар тарафлама билимни ва уларни турли вазиятларда қўллай олиш талаб қилинади. Буларга: лаборатория текширув усулларини билиш ва бу усулларни тўғри қўллай олишни билиш киради. Санитар текширувларнинг қийин вазиятларида санитар шифокор бошқа мутахассисларни (микробиолог, миколог, токсиколог, ветеринар шифокорлари ва б.қ.) жалб қилади. Юқоридагиларга асосан озиқ-овқат маҳсулотларини гигиеник текширишдан тўғри ўтказиш овқатланиш гигиенаси шифокори фаолиятида муҳим ўрин тутади.
Озиқ-овқат маҳсулотларини санитария-гигиеник текшириш 30.09.80 йил №2255-80-сонли “Инстирукцией о порядке проведения гигиенической эксперизы пищевых продуктов и учреждениях санитарно-эпидемиологической службы” йўриқнома асосида олиб борилади. Санитария-гигиеник текшириш ДСЭНМ иш режасига асосан назорат остидаги объектларида огоҳлантирувчи ва жорий назорат кўринишида, айрим ҳолатларда эса вазиятга қараб режасиз тартибда ўтказилади. У ўзида қуйидагиларни: озиқ-овқат маҳсулотларни текшириш, тайёр маҳсулотлар ва уларнинг сифатига таъсир қилувчи воситалар (идиш-товоқ, тара, қадоқлаш маҳсулотлари, маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар) киради.
ДСЭНМ шифокорининг санитар текшириш ўтказиши биринчи навбатда санитар-эпидемиологик аҳамиятга эга бўлиши ва қуйидаги асосий йўналишларни қараб олиши лозим:
а) тез бузиладиган маҳсулотларнинг сифат назорати. Бу маҳсулотларни эпидемиологик жиҳатдан муҳимлигини ҳисобга олиб уларни текширишда самарали термик ишлов берилганлигига урғу бериш лозим. Шу билан биргаликда бактериологик кўрсаткичлар аниқланади, сабаби иссиқлик таъсир етишмовчилиги натижасида ёки камайтирилганда, жараённинг носозлиги натижасида бактериологик кўрсаткичлари ўзгариши мумкин. Гигиеник аҳамиятга эга бўлган физик-кимёвий кўрсаткичлар ҳам аниқланади;
б) янги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича гигиеник талаблари режа бўйича назорат қилинади, шу билан бирга янги материаллар асосида идиш-товоқ ва бошқа жиҳозлар ишлаб чиқариш назорат қилинади;
в) янги биологик қийматга эга бўлган маҳсулотларни санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнига тўғри келганлиги назорат қилинади;
г) озиқ-овқат маҳсулотлар бўлмаган қўшимча қолдиқ, заҳарли кимёвий қўшимчалар миқдори, оғир металл тузлари ва бошқалар борлиги назорат қилинади;
д) овқатни биологик сифати болаларни даволаш-профилактик муассаларида ва умумий овқатланиш жойларида назорат қилиш;
е) озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш муассасаларида гигиеник кўрсаткичларига таъсири овқат маҳсулотларини яхши сифатдалиги ва тайёр овқатлар санитар режим устидан лаборатор назорат қилинади.
Гигиеник текшириш 2 хил бўлади: режали ва режасиз (шошилинч).
Режали гигиеник текшириш озиқ-овқатларни текширишда муассасаларда огоҳлантирувчи санитария назоратдан асосий мақсад озиқ-овқат маҳсулотларини асосий кўрсаткичларга (органолептик, физик-кимёвий, бактериологик) мос келиши аниқланади.
Режасиз санитар текшириш озиқ- овқат маҳсулотларини ДСЭНМ бўйича:
а) махсус санитар эпидемиологик кўрсаткичлар жорий санитар назорат ўтказишга зарурият бўлса, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни текшириш;
б) ДСЭНМ юқори ташкилотлар томонидан берилган бўйруқлар асосида хакамлик судлари билан агарда келишмовчиликлар бўлса, назорат қилувчи органлари ва хўжалик ташкилотлари билан биргаликда;
в) бўйруқлар асосида шу жумладан, тергов ва суд органлари аризаси бўйича;
г) охирги қарор бўйича савол яроқлилиги ёки яроқсизлиги озиқ маҳсулотларини текширган назорат органи томонидан ўтказилган сифатли ёки ветеринар-санитар ташкилотлар шундай вазиятларда унинг компетенцияси ва ўзига хос гигиеник ёки эпидемиологик асосга эга.
Бундан ташқари режасиз санитар текшириш озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида лабораториялар бўлмаса корхонларни доимий ишлаши учун хўжалик шартномалари асосида ҳам ўтказилиши мумкин,

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish