ЎҚув адабиёти овқатланиш гигиенаси фани бўйича ўҚув қЎлланма профессор Г. И. Шайхова таҳрири остида



Download 2,35 Mb.
bet16/170
Sana24.02.2022
Hajmi2,35 Mb.
#195045
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   170
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси ўқув қўлланма

3-босқич.
Хулоса
(90 дақиқа)
40 дақиқа

3.1. Хулосалар: Мавзуга хулоса қилинади.



Эшитади


40 дақиқа

3.2.Талабаларнинг фаоллиги баҳоланади, гуруҳда баҳолаш мезонлари тушунтирилади.

Ўзлар ўзларига баҳо қўяди.

10 дақиқа

3.3.Мустақил тайёрланиш учун саволлар ва топшириқлар берилади.

Саволлар беради.
Вазифаларни ёзиб олади


1 БОБ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ САНИТАРИЯ ВА ЭПИДЕМИОЛОГИЯ НАЗОРАТИ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ ВА ОЛИБ БОРИШ
Давлат санитария назорати - бу санитария қонунларининг бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва уларга чекиш қўйишга қаратилган санитария эпидемиология хизматининг фаолиятидир.
Давлат санитария назорати Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли санитария эпидемиология назорати марказларига тегишли идорлар ва муассасалар орқали амалга оширилади.
Ушбу ташкилотлар ва муассасаларнинг вазифалари ва иш фаолиятининг мазмуни Ўзбекистон Республикаси қомуси, Республика Президентининг «Фуқораларини саломатлигини ҳимоя қилиш», «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг фармонлари ва бошқа қарорлари меъёрий хужжатлари билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1999 йил 20 январдаги 20-сонли ва 1999 йил 2 декабрдаги 710-сонли буйруқлар билан санитария эпидемиологик хизматининг тузилиши белгиланган шунингдек санитар эпидемиологик хизмати муассалари тизимига кирувчи Давлат санитария эпидемиология назорати Департаменти, давлат санитария эпидемиология назорати марказлари, ОИТС маркази, карантин ва ўта хавфли инфекциялар марказлари, саломатлик марказлари) бўйича низомлар тасдиқланган. Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари хизматини Вазир муовини - Бош давлат санитария врачи бошқаради, унинг тизими соғлиқни сақлаш вазирлиги департаменти киради. Унинг тизимига санитария гигиена ва эпидемиология бўлимлари хамда давлат санитария эпидемиология назорати марказларининг худудий марказлари (ДСЭНМ), Республика ДСЭНМ, вилоят ва Тошкент шаҳар ДСЭНМлари ва туманлардаги ДСЭНМлари киради. Департаментнинг низомида қуйидагилар белгиланган:

  • Департаментнинг функцияси ва вазифалари;

  • Департаментнинг мансабдор шахсларнинг хуқуқлари;

  • Департаментни бошқариш ва раҳбарларнинг хуқуқлари.

ДСЭНМларни низомида уларнинг вазифалари, хуқуқлари ва бурчлари фаолият турлари кўрсатилган.
ДСЭНМ Ўзбекистон Республикаси минтақаларида жойлаштирилган идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар қайси идорага бўйсиниши ва мулкчилигидан қатъи назар алоҳида шахсларнинг санитария меъёрлари, қоидалари ва гигиеник меъёрий кўрсатмаларига риоя этишлари устидан давлат санитария эпидемиология назоратини олиб боради. ДСЭНМ давлат тасаруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди.
ДСЭНМ бошқариш даражасига қараб 3 даражага бўлинади: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика Давлат санитария назорати маркази (III даража), Қорақолпоғистон Республикаси давлат санитария эпидемиология назорати маркази ва вилоятлар ДСЭНМлари ва Тошкент шаҳар ДСЭНМи (II даража), шаҳар (туманларга бўлинмаган) ДСЭНМларига ва туман ДСЭНМларига (I даража) бўлинади.
Маъмурий муносабати бўйича ДСЭНМ даражасига қараб бўйсинади: вазирлар махкамасига, хокимиятга (вилоят, шахар, туман) ва уларга қарашли соғлиқни сақлаш идораларига, вазифаси бўйича ўзидан юқори турувчи давлат санитария эпидемиология назорати марказига бўйсинади.
ДСЭНМ бош врачи тасдиқланган смета доирасида кредитларни бошқаради ва санитария эпидемиология назорати марказлари ишга қабул қилиш ва эгалаб турган вазифасидан озод этиш хуқуқидан фойдаланади. ДСЭНМлари бошқариш даражасига қараб марказлашган ҳолда, бюджетдан алоҳида параграфлар орқали маблағ билан таъминланади, ҳамда ўзларнинг харажатлар сметасига, банкларда ҳисоб рақамлари ва хизмат ёзишмалари учун махсус бланкаларига эга. Бюджетдан ташқари қўшимча маблағ билан таъминлаш манбалари бор, яъни шартнома асосида пуллик хизмат, ўз ихтиёри билан тўлаган бадаллари, эпидфонд, маъмурий жарималар ва бошқалар киради.
ДСЭНМ умумий тузилиши ва штат нормативлар Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланади.
III ва II даражали ДСЭНМ қошида санитария эпидемиология хизматини ривожлантиришни, бошқарилишини моддий-техник базасини ва маблағ билан таъминланишини яхшилаш мақсадида Бош давлат санитария врачи томомнидан тасдиқланган низом асосида иш юритувчи санитария эпидемиология назорати кенгаши ташкил қилинади.
ДСЭНМ бошқариш даражасига ва тузилишига қараб алоқа воситаларига, автотранспортларга, махсус асбоб-ускуналар ва аппаратурага, эпидемияни олдини олишга мўлжалланган амалдаги меъёрлар ва таъминлаш рўйхатига асосан керакли воситаларга эга бўлиши шарт.
ДСЭНМ тибббиёт институлари, врачлар малакасини ошириш институтлари ва тиббиёт коллежларининг ўқув базаси сифатида қўлланилиши, ҳамда малакавий амалиёт ўташ учун тиббиёт институтлари ва тиббиёт коллежларининг амалий тажриба базаси бўлиши мумкин.
ДСЭНМ ўзининг бошқариш даражасига қараб, қуйидаги асосий вазифалар ва ишларни бажаради:
Буларга:

  • Идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар қайси идорага бўй синишидан қатьий назар санитар гигиеник меъёр ва қоидаларга риоя этишлари устидан огоҳлантирувчи ва жорий давлат санитария назоратини ўтказиш;

  • Cанитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни, яъни мехнаткашларни меҳнат, турмуш тарзи, дам олиш шароитларини, соғломлаштиришни, аҳолни гигиеник ўқитишни, юқумли ва юқумсиз касалликларни камайтиришда атроф-муҳит омилларни инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш, аҳоли орасида иммуонопрофилактик тактикасини аниқлаш, халқ истеъмол молларни, ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларни инсон саломатлигига хавфсизлиги ҳақида шартномалар бериш;

  • барча давлат ва нодавлат корхоналарни қуришда ер танлаш, лойҳалаштириш, қуриш ва қайта таъмирлаш устидан огоҳлантирувчи санитария назоратини олиб бориш;

  • озиқ-овқат маҳсулотлари, хом-ашё, кимёвий, маиший, полимер материаллар, асбоблар ва уй-рўзғор буюмлари, санитар-техник қурилмалар ва бошқалар устидан огоҳлантирувчи давлат санитария назорати ўтказиш ва б..;

  • давлат ва нодавлат корхоналарида режа асосида мавзувий, мақсадли, рейдли, чуқурлаштирилган ва комплекс жорий санитария назорати олиб бориш.

Яшаш, овқатланиш, меҳнат қилиш, дам олиш, тарбиялаш, ўқитиш, санитария гигиена шароитларни баҳолашда текшириш тартибига биноан лабаратор инструментал текшириш воситлари ёрдамида ўтказилиши керак.
Юқорида қайт қилинган ишлардан ташқари туман ва шаҳарлар (туманларга бўлинмаган) ДСЭНМлар ўз ваколатида қуйидаги ишларини бажаради:

  • аҳолининг санитар-гигиеник ва эпидемиологик барқарорлигини таъминлашда маҳаллий давлат идоралари, хуқуқий ҳимоя қилиш, табиатни мухофоза қилиш, назорат қилиш идорлари ва жамоат бирлашмалари билан биргаликда иш олиб борадилар;

  • атроф-муҳит иш шароити, дам олиш шароитини соғломлаштириш, аҳоли орасида касалланишини олдини олиш ва камайтириш, худудларни карантин ва инсон учун хавфли бўлган инфекцияларни олиб кириш ва тарқалишида санитария мухофазасини тадбирларини ишлаб чиқиш;

  • назорат остидаги объектларни санитария ҳолатини яхшилаш учун режа-топшириқлар ишлаб чиқадилар ва ўтказилаётган тадбирларнинг самарадорлигини таҳлил қиладилар;

  • аҳолининг яшаш ва ишлаш шароитларга ёмон таъсир қилувчи, атроф-муҳитини заҳарловчи, кимёвий, биологик ва физик манбаларни аниқлаш;

  • махаллий хокимият, юқори ташкилотлар ва бошқарув идораларига санитар соғломлаштириш тадбирларни ўтказиш ва уни кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

  • давлат санитария эпидемиология назорати марказларнинг ишида янги ташкилий шакллар ва услубларни самарали профилактика воситаларининг усулларни ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш;

  • назорат остидаги объектларда лаборатория текширувларни, асбоблар ёрдамида текширувлар ўтказиш, корхоналар лабараторияларига атроф-муҳитни ифлосланишини назорати бўйича услубий ёрдам кўрсатиш;

  • қайси идорга бўйсинишидан ва мулкчиликнинг шаклидан қатъий назар маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига сертификат беришни пуллик хизмат асосида ўтказиш;

  • назорат остидаги объектларнинг ишчилари ва аҳоли орасида илмий, гигиеник билимларни тарғибот қилиш;

  • аҳоли ва ишчилардан тушган ариза, хат ва шикоятларни ўз компитенцияси доирасида кўриб чиқиш.

Вилоятлар, Тошкент шаҳар ва Қорақолпоғистон Республикаси ДСЭНМлари вазифалари ва мажбуриятларига асосан ташкилий ва услубий ишлар, атроф-муҳитни соғломлаштиришга, юқумли ва юқумсиз касалликларни олдини олиш ва камайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказишда шаҳар ва туман давлат санитария эпидемилогия назаорат марказларига ташкилий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек мудофаа, ички ишлар вазирликлари, миллий хавфсизлик хизматининг, темир йўл ва бошқа ташкилотларнинг санитария эпидемиология назорати хизматига услубий раҳбарлик, йўл-йўриқ кўрсатиш ва уларнинг иш фаолиятининг назоратини таъминлайдилар.
Бундан ташқари биринчи даражадаги ДСЭНМларнинг иш фаолиятларни тахлил қилади, илғор иш тажрибаларни ўрганади ва мужассамлаштиради, ДСЭНМ ходимларнинг малакасини ошириш борасида таклифлар бериб, йиғилишлар олиб боради.
ДСЭНМнинг асосий иш усуллари:

  • назорат остидаги объектларнинг санитария ҳолатини ёзиш усули;

  • лаборатор ва инструментал текшириш усуллари (текширишга кўра кимёвий, физик, биологик, физиологик);

  • огоҳлантирувчи ва жорий давлат санитария назорати, атроф-муҳит омилларининг инсон организмига таъсири, ахолининг яшаш ва маиший шароитлари, юқумли ва юқумсиз касалликлар, аҳоли демографияси ва касалланиш маълумотларни ишлаб чиқиш ва ўрганишга асосланган статистик тадқиқот усули.

Санитария текшириш натижалари асосида текширув дадолатномаси (315-Х/Ш), кўринишида, санитар қоидаларни бузганлиги тўғрисидаги баённома ( 309-Х/Ш), жарима солиш қарори ( 310-Х/Ш) ва иш фаолиятини тўхташ ва рухсат этмаслик тўғрисдаги ( 306-Х/Ш) қарори тўлдирилади.
Текширилаётган объектнинг санитария ҳолати қониқарсиз бўлса (далолатномада бу бузилишлар кўрсатилади) муддатлари кўрстилган ҳолда керакли тадбирлар ўтказиш талаб қилинади. Бу талаблар бажарилмаган ҳолда ДСЭНМ Бош Давлат санитария врачи (ёки ўринбосари) "Санитар қонун, санитария меъёр ва қоидалари, гигиеник кўрсатмаларни бузганлиги тўғрисидаги маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги йўриқнома" (Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи томонидан 1996 йил 20 апрелда тасдиқланган) га асосан керакли тадбирий чоралар кўради. Маъмурий жавобгарлик бузганлиги учун қуйидаги таъсир кўрсатувчи чоралар кўрилади: буларга маъмурий чоралар, жарима солиш, тўхтатиш, (объектни қурилиши ёки эксплуатацияси, ускуналар, хом-ашёнинг қўлланилишини таъқиқлаш) ёки жиноий жавобгарликка тортиш.
Маъмурий қонунбузарлик ва жарима солиш ҳуқуқига ДСЭНМ томонидан қуйидаги шахслар эга:
- Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи;
- Давлат санитария назорати департаменти бошлиғи, ДСЭНМнинг бош врачлари ва уларнинг турли хил бўлимлари муовинлари ва врачлари.
Бош давлат санитария врачлари ва уларнинг муовинлари, санитария эпидемиологик хизматга жавобгар шахслари жиноят процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикаси жиноий кодексига асосан айбдор шахсларни ишини жиноий жавобгарликка тортиш учун бериб юбориш ҳуқуқига эга.
Айбдор шахслар томонидан жарима, жарима тўлаш тўғрисидаги қарор чиққандан сўнг 15 кундан кеч бўлмаган вақтда тўлаш керак.
Санитария қонун, санитар меъёр, қоида ва гигиеник меъёрлар бузилиб тўғридан-тўғри ахолининг турли қатламлари ҳаёти ва соғлиғига зарар етказганда ёки касалликни келиб чиқиши юз берганда, Бош давлат санитария врачи ёки муовини шу объектнинг қурилишини, фаолият кўрсатаётган ҳар турдаги ташкилот ва корхоналарнинг иш фаолиятини, ускуналар, жиҳозлар, кимёвий бирикмалар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаришни тўхтатиш тўғрисида қарор чиқаради.
Бош Давлат санитария врачлари ва уларнинг муовинлари, санитария эпидемиологик хизматнинг жавобгар шахслари жиноий процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексига асосан, атроф-муҳит ва табиатдан фойдаланиш меъёр ва талабларни бузганлиги, санитария гигиена меъёр ва қоидаларни бузганлиги натижасида жамият хавфсизлигига хавф солганда (шу билан бирга радиацион хавфсизлик), шунингдек радиацион, кимёвий, бактериологик ҳолда аҳоли саломатлигига ва ҳаётига хавф солувчи атроф-муҳит ифлосланиши ёки ўлим ҳолатлари келиб чиққанда, оммавий равишда кишиларнинг касалланиши, ёки оғир ҳолатлар кузатилиб бу маълумотларни беркитганда ёки бузиб кўрсатган шахслар ишини жиноий жавобгарликка тортиш учун бериб юбориш ҳуқуқига эга.
ДСЭНМ ходимлари хуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария назорати тўғрисидаги қонуннинг 22, 27, 30 – моддаларида кўрсатилган. 27-моддада белгиланган ва шу модданинг «Ж» ва «Г» бандлари санитария врачларига, эпидемиологларга, врач лаборантларга, муҳандисларга, санитария врачлари ва эпидемиологлар ёрдамчиларига ҳам тааллуқли.


    1. Download 2,35 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish