ЎҚув адабиёти овқатланиш гигиенаси фани бўйича ўҚув қЎлланма профессор Г. И. Шайхова таҳрири остида



Download 2,35 Mb.
bet14/170
Sana24.02.2022
Hajmi2,35 Mb.
#195045
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   170
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси ўқув қўлланма

367

8.3.Амалий кўникмалар....………………………………............................

367

8.4.Тест саволлари……….............…………………...……………………...

368

8.5.Ўргатувчи дастурлар…………………………..………………………...

372

8.6.Назорат саволлари…………………………………………….…………

374

ДСЭНМ БОШ ДАВЛАТ САНИТАРИЯ ВРАЧИ ВА ОВҚАТЛА-НИШ ГИГИЕНАСИ БЎЛИМИ ВРАЧИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ..........



375



КИРИШ


Овқатланиш гигиенаси – гигиена фанининг бўлими ҳисобланиб, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва уларнинг инсон организмига таъсирини ўрганиш билан биргаликда ахолининг саломатлик ҳолатини яхшилашга қаратилган озиқ-овқат маҳсулотларга қўйилган талабалар, уларни тайёрлаш сақлаш ва қўўлашга қартилган санитар гигиеник меъёрий кўрсаткичларни ишлаб чиқаридиган фан. Овқатланиш гигиенаси фани ўз ичига физиология, биологик кимё, витаминология, микробиология, эпидемиология, гельментология, биология ва бошқа овқатланиш муаммолари билан боғлиқ фанларни олади. Фан ахолининг турли қатламларини оқилона овқатланишни ташкиллаштириш ва яхшилашга қаратилган илмий асослар ва амалий тавсифлар ишлаб чиқариш ва халқ хўжалигининг турли жабхаларида овқатланиш манбаларни санитария ҳимоя қилиш тадбирларни ишлаб чиқаришга қартилган. Гигиенист ва эпидемиолог врачларни тайёрлашда овқатланиш гигиенаси асосий мутахассислик фанларининг бири ҳисобланади.
Амалий тадқииқотлар ва илмий амалий режада овқатланиш гигиенаси ижтимоий ахамиятга эга бўлиб, бир томондан озиқа маҳсулотлари ва энергиянинг физиологик эхтиёжини аниқласа, озиқа маҳсулотларининг сифати таъминлашга қартилган чора тадбирлар ишлаб чиқариш билан биргаликда ёши, ижтимоий ва экологик омилларни инобатга олиб овқатланиш тартиби ва шароитларни таъминласа, иккинчи томондан озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича санитар эпидемиология экспертиза ўтказиш чора-тадбирларни ишлаб чиқаради ва озиқ-овқат корхоналарни қуриш ва эксплуатацияга топширишда улар билан мулоқатда бўлган материалларни хавфсизлини таъминлашдан иборат.
Ўқув қўлланма Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) тиббий профилактика факултети Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси овқатланиш гигиенаси фанининг таълим бериш амалиёти натижалари асосида тузилган. Ўқув қўлланма овқатланиш гигиенаси магистр талабалари ва тиббий профилактика йўналиши 5 ва 6 – курс талабалар билан овқатланиш гигиенаси фанидан амалий машғулотлар давомида мустақил тайёрланиши ва амалий кўникмаларни бажаришида фойдланишига тавсия этилади.
Овқатланиш гигиенаси врачи тайёрлашда ўқув жараёни ТТАси Болалар ва ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедрасида ва туман ДСЭНМ нинг овқатланиш гигиенаси бўлимида ва овқатланиш корхоналарида олиб борилади. Ўқув қўлланмаси эгаллаши лозим бўлган қуйидаги бўлимлар ва усулларини ўз ичига олади: ташкилий ишлар ва Давлат санитария назорати ўтказиш усуллари, оқилона овқатланиш асослари ва овқатланишнинг замонавий назариялари, аҳолининг овқатланиш ҳолатини баҳолаш усуллари ва озиқ-овқат маҳсулотларини гигиеник экспертизаси; пархез ва профилактик овқатланиш асослари, овқатланиш гигиенасида огоҳлантирувчи ва жорий санитария назорати, овқатдан заҳарланишни одини олишда озиқ-овқат маҳсулотларининг санитар – эпидемиологик ахамияти. Ўқув қўлланмада шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари, умумий овқатланиш ва савдо корхоналарни лойихалаштириш ва қуриш, даволаш пофилактик ва парҳез овқатланиш, шунингдек овқатланиш гигиенаси бўлимида ишлайдиган гигиенист врачларининг асосий вазифалари ёритилган.
Талабаларни овқатланиш гигиенаси фани бўйича сўнгги таълим беришнинг мақсади овқатланиш билан боғлиқ касалликларни олдини олишга қаратилган кўникмаларни шакллантириш, аҳолининг овқатланиш ҳолатни назорат қилишини шакллантириш, ахолининг саломатлик ҳолатини ва овқатланиш билан боғлиқ сабабаларни ўрганиш, овқат маҳсулотларининг озиқавий қиймати ва зарарсизлантришга қаратилган комплекс тиббий-профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқаришдан иборат.
Овқатланиш гигиенаси фани тўлиқ курсини ўтиб бўлгандан кейин ва малакавий амалиёт давомида талабалар билиши керак:
•овқатланиш гигиенаси соҳасида давлат санитария-эпидемиология назоратининг ташкилий-ҳуқуқий асослари;

  • овқатланиш гигиенаси врачининг хуқуқ ва бурчлари, касбий диентологик мезонлари ва фаолиятининг турлари;

  • овқатланиш гигиенаси бўлими объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва модеринизация қилиш усуллари;

  • янги озиқ-овқат маҳсултларини экспертиза қилиш ва рўйхатдан ўтказиш, янги озиқ-овқат манбаларни аниқлаш, овқат қўшимчалари, пестицидлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан мулоқатда бўлган воситаларни экспертиза қилиш усуллари;

  • Умумий овқатланиш корхоналари, савдо корхоналари ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш корхоналарини санитар иггиеник текшириш ва уларга қўйилган санитар-эпидемиологик талабаларни мақсад ва вазифалари;

  • санитар-эпидемиологик хулосаларнинг турлари;

  • аҳолининг гигиеник кўникмалари ва билим даражасини ошириш бўйича санитария маорифи ишлари олиб бориш, овқатланиш корхоналари ишчиларининг гигиеник билими даражасини ошириш;

  • озиқ-овқат маҳсулотлари ва савдо маҳсулотларни асосий кимёвий ва микробиологик ифлослантирувчиларидан ифлосланишини олдини олиш;

  • овқат қшимчаларни қўллаш ва таснифининг саниатрия қоидалари;

  • овқатдан заҳарланишнинг этиологияси, патогензи, эпидемиологияси, таснифи, клиникаси, лабаратория ташхисоти ва олдини олиш;

  • овқатдан захарланиш юзага келтирадиган алохида озиқ-овқат маҳсулотларининг ахамияти;

  • овқатдан заҳарланишини ҳисобга олиш ва аниқлашнинг инструктив материалларини;

  • овқатланишнинг физиологияси ва биокимёсининг гигеник асослари;

  • ахолининг турли қатламлари ва касбий гурухлари орасида оқилона овқатланишини ташкиллаштиришнинг асослари ва мезонларни;

  • аҳолининг турли қатламлари учун озиқа моддалари ва энергиянинг физиологик эхтиёжининг меъёрлари;

  • ахолининг фактик овқатланишини ўрганиш усуллари;

  • овқатланиш статусининг лабаратор маркерлари ва алиментар етишмовчилик ҳолатининг антопоген ва клиник белгилари;

  • аҳоли овқатланиши билан боғлиқ алментар дисбаланс асослари ва уларнинг келиб чиқиш сабабалари ва асоратлари, овқатланиш билан боғлиқ касаллаикларнинг олдини олишнинг илмий мезонлари;

  • Республика аҳолисининг соғлом овқатланиш соҳасидаги давлат сиёсатиининг асосий йўналишлари;

  • даволаш-профилактик овқатланишнинг турлари, оғир ва зарарли иш шароитидаги корхонлар ишчиларининг даволаш-профилактик овқатланишнинг гигиеник асослари;

  • радиактив зарарланиш шароитларида ишловчиларнинг овқатланишнинг гигиеник аспектлари, алиментар адаптациянинг асослари;

  • умумий овқатланиш тизимидадаги аҳолининг яшаш шароитлари, дам олиш, иш жойлари ва ўқув даргоҳларида пархез овқатланишни ташкиллаштришнинг санитар гигиеник талаблари ва гигиеник мезонлари;

  • даволаш профилактик муассасалар ва санаторийларда овқатланишни ташкиллаштириш ва уни назаорат қилиш усуллари;

  • даволовчи овқат маҳсулотларининг асосий таснифи.

Муаллифлар ушбу қўлланманинг мукаммалаштирилишида берилган тавсиялар ва камчиликларни чуқур миннатдорчилик билан қабул қилади.





Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish