Архаик санъат турлари. Юқорида билдирилган фикрлардан келиб чиққан холда архаик турга қайси санъат турлари киришини тасаввур қилган бўлсангиз керак. Шу боис тўғридан-тўғри уларга имкон доирамиздан келиб чиққан ҳолда қисқача тўхталиб ўтамиз.
Бадиҳагўйлик. Бу санъат тури асосан лирик ёки дидактик шеърларни ўз ичига олади. Бадиҳагўйларни баъзан маддоҳлар деб ҳам аташган. У асосан Шарқда вужудга келган ва тараққий топган. Уни ғарб адабиётидаги импоровизация ёки экспромт санъаткорлар билан чалкаштириш керак эмас. Чунки улар муайян санъат тури ичидаги ҳозиржавоблик, холос. Бадиҳагўйлик – оғзаки ижод қилувчи санъаткор. Унинг бахшидан фарқи ўз мавзуига эга эканлиги, шеърларнинг жамоавий, ҳалқ оғзаки ижоди вариантлари ёки версиялари эмас, балки мустақил асар сифатида идрок этиш билан боғлиқ. Бадиҳақигўй буюртмага биноан кўпинча бозорларда, баъзан саройларда шеър ўқиган, гоҳо шеърни мусиқий асбоб жўрлигида ижро этган. Бадиҳанинг баҳоси унинг қай даражада оригиналлиги, ташбеҳларнинг қуюқлиги, буюртма эгасининг қалбида этиб бориши, яъни таъсирчанлиги каби хусусиятларига қараб белгиланган.
Хаттотлик. Ёзма адбиётнинг кенг ёйилиши бир томондан, бадиҳагўйлик равнақига чек қўйган бўлса, иккинчи томондан янги санъат тури хаттотликнинг вужудга келтирди. Хаттотлик Хитой, Япония, Сурия ва мусулмон минтақасида ва Оврўпада кенг ёйилди, дастлаб унга қимматбаҳо китобларни чиройли ёзув билан кўчириб кўпайтириш ҳунари сифатида қаралган. Кейинчалик у мустақил санъат турига айланди. Хаттотлик қуроли сифатида мусулмон Шарқида қамиш қалам, Будҳа Шарқида мўйқалам, Оврўпада –патқалам қўлланилган. Хаттотликда ҳарф ёки иероглиф ҳам аниқ, ҳам чиройли ёзилиши билан гўзалликни намоён этади. Ҳар бир хаттот санъаткор сифатида ўз ёзиш услубига эга бўлган. Бизнинг минтақамизда ушбу санъат туфайли араб ёзувининг турли хил гўзаллашган кўриниши вужудга келди. Настаълиқ, насх, сулс, куфий, райхоний ва б. шулар жумласидандир.
Хаттотликнинг санъат тарихидаги яна бир муҳим хизмати шуки, у мусулмон Шарқида рангтасвир санъати ривожига, хусусан унинг минатюра жанри тараққиётига улкан хисса қўшди. Китоблар нафақат ўсимликсимон тасвирлар билан безатила бошланди, балки кўчирилаётган асар сюжетларига мос минатюралар ҳам русм бўлди. Буларнинг ҳамаси Навоий даврида Ҳиротда “Нигористон” миниатюра мактабининг вужудга келишига олиб келди. Шунингдек, кейинчалик Бухоро, Ҳиндистон, Шероз минатюра ҳам пайдо бўлди ва энди миниатюра мактаблари алоҳида, фаол жанр сифатида маънавий ҳаётда катта ўрин эгаллади. М., Шафиий Аббосийнинг “Ухлаётган дарвиш” (Исфахон, 1650), Мирза Алининг “Шахмат ўйини” (Машҳад 1556 – 65) Бухоро мактабида яратилган “Устоз ва шогирд кураши” (ХВИаср), “Чашма бўйидаги базм” (1578) каби минатюралар ана шундай мустақил мактаблар намуналаридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |