Ҳуқуқ кафедраси


СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ВА СПОРТ ЭСТEТИКАСИ



Download 0,87 Mb.
bet16/87
Sana17.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#558872
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   87
Bog'liq
2 5210924708878356823

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ВА СПОРТ ЭСТEТИКАСИ
Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда эстетик тарбиянинг ўрни ниҳоятда катта ва уларга, ақлий, ахлоқий, жисмоний тарбия тарбияни киритиш мумкин. Соғлом турмуш тарзи эстетикасига анъанавий ва замонавий ёндошувлар мавжуд. Эстетик тарбиянинг турлари ва йўналишларига: оммавий ахборот воситалари; санъат; бадиий адабиёт киради. Шахсни эстетик тарбиялашда таълим тизимининг роли ниҳоятда аҳамиятлидир. Меҳнат эса - турмуш эстетикасининг муҳим омили ҳисобланади. Инсонда хулқ гўзаллигини шакллантиришнинг замонавий кўринишлари мавжуд бўлиб, дидлилик ва фаросатлилик – юксак маданият белгиси, фаросацизлик эса шахс камолотидаги иллат ҳисобланади. Инсонда табиий гўзаллик билан эстетик диднинг мутаносиблиги муаммоси мавжуд бўлиб уларга, сиполик ва бачканалик киради. Шахс ва жамият эстетик маданияти мавжуд бўлиб, жамият ижтимоий-маънавий ҳаётининг эстетик маданият шаклланишига таъсири каттадир. Шахс ва жамият эстетик маданиятининг диалектик алоқадордир. Эстетик маданият юксалишининг миллий ва умуминсоний жиҳатлари мавжуд бўлиб, этетик дидга “оммавий маданият”нинг ижобий ва салбий таъсири ниҳоятда каттадир. Эстетик равнақ эса эстетик эҳтиёж ҳамда эстетик дид билан диалектик алоқадордир. Спортнинг ҳам маънавий-эстетик жиҳатлари мавжуд бўлиб, инсон танаси ва турмуш тарзини гўзаллаштиришга спортнинг таъсири, спорт эстетикасининг замонавий аҳамияти беқиёсдир.
Замоннинг ўзгариши билан инсоннинг жамиятга, табиатга бўлган муносабати ҳам ўзгариб боради. Бу эса шубҳасиз, инсоннинг тафаккури билан боғлиқ жараёндир. Зотан, инсоний муносабатларга дахлдор бўлган бирор-бир жараён йўқки, у эрда тафаккур иштирок этмаса. Шундай экан, одамларнинг тафаккури ва дунёқарашининг воқеликка кўрсатадиган таъсири бугунги куннинг энг долзарб масаласи бўлиб турган миллий ғоя ва миллий мафкурани шакллантиришнинг шарти сифатида алоҳида эътироф этилиши бежиз эмас. Бу жараёнларда эстетика амалий жиҳатдан ўзини эстетик тарбия орқали намоён қилади. Зеро, аввал бошда уқтириб ўтганимиздек, нафосат тарбияси инсонда ҳаёт ва санъатдаги гўзалликлардан баҳраманд бўлиш, уларни баҳолай билиш ҳамда ўзи ҳам гўзалликлар яратиш туйғуларини шакллантиришга кўмак беради. Аммо, бу жараён ўз-ўзича эмас, балки бир қатор омиллар ва воситалар иштирокида амалга оширилади.
Эстетик тарбия моҳиятан инсоний идеал билан боғлиқ бўлиб, эстетик идеал эгаси нафис дидга, покиза туйғуларга эгалиги билан ажралиб туради. Маълумки, шахс ижтимоий тараққиётнинг турли хил жабҳаларида бевосита ва билвосита иштирок этади ва фаолият олиб боради, шахс бу билан ижтимоий тараққиётнинг эстетик субъэктига айланади. Шунга кўра, айтишимиз мумкинки, жамиятда яшаётган бирор–бир шахс эстетик жараёнлардан четда турмайди, аксинча, ўзининг муайян хатти–ҳаракати билан мазкур жараёнларга у ёки бу даражада таъсир кўрсатади. Эстетик тарбиянинг мақсади ана шундай таъсирларни гўзаллик, улуғворлик, фожиавийлик, кулгилилик асосида йўналтиришдан иборат.
Шуни таъкидлаш жоизки, эстетик тарбия бадиий тарбия билан доимий тарзда алоқада бўлиб келади. Бироқ, бу «эстетик тарбия бадиий тарбия билан бир хил маъно касб этади», деган гап эмас. Негаки, бадиий тарбия ижод жараёнидаги ранг–барангликлар оламини инсон томонидан эстетик тарзда англаш ва ўзлаштиришнинг бир қисми, холос. Шу маънода эстетик тарбия – жамиятда маънавий муҳитни пайдо қилишга кўмак берувчи муҳим унсур бўлиб, у инсон дидини шакллантирувчи, ривожлантирувчи ҳамда ана шу орқали инсонни жамият муносабатларига яқинлаштирувчи кучдир.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish