Ҳуқуқ кафедраси


Санъат хиллари ва турларининг таснифи



Download 0,87 Mb.
bet13/87
Sana17.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#558872
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   87
Bog'liq
2 5210924708878356823

Санъат хиллари ва турларининг таснифи
Санъат – эстетик тадқиқот объэктининг умумий номи, муштарак тушунча. Хусусий тушунча сифатида у воқеликни гўзаллик ва хунуклик, улуғворлик ва тубанлик каби қадриятлар ва аксилқадриятлар орқали муайян хил, тур ҳамда жанрлар доирасида инъикос эттирадиган бадиий ижод маҳсулини англатади. Шу боис санъатни хил, тур ва жанрларга бўлиб, эстетик тадқиқ этиш одат тусига айланган. Бироқ ана шу «бўлиб ўрганиш», яъни таснифлаштириш, туркумлаштириш бир қарашда осондек кўринса-да, аслида эстетикадаги мураккаб ва чалкашликларга тўла муаммо саналади. Бу борада ўнлаб нуқтаи назарлар бор. Биз ҳаммасини бир чеккадан таҳлилдан ўтказиш имконига эга эмасмиз ва бунга ҳожат ҳам йўқ, фақат улар орасида муҳим деб ҳисоблаганларимизни умумий тавсифлаш билан чекланамиз.
«Эпос» атамаси қадимги юнончадан олинган бўлиб, сўз, ҳикоя, қисса маъноларини англатади. Унда муаллифнинг ўзи аралашмаган ҳолда воқеанавислик қилиши, яъни ижодкор-субъэктдан воқелик-объэкт алоҳидалик табиатига эгалиги энг муҳим белги ҳисобланади. У дастлаб бадиий адабиёт доирасида қўлланилгани учун ҳозир ҳам баъзилар уни фақат оғзаки ва ёзма адабиёт намуналарига нисбатан тадбиқ этишга уринадилар. Бунга қўшилиб бўлмайди. Чунки санъат турлари равнақ топиб бориши натижасида ҳозир эпосни эпиклик маъносида қўллаш, бошқа санъат турларига ҳам нисбат бериш мумкин. Эндиликда фақат Ҳомернинг «Илиада»си, «Алпомиш», «Калевала» достонларигина, роман жанрининг вужудга келиши билан, Л.Толстойнинг «Уруш ва тинчлик», Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романлари сингари асарлар ҳам санъатнинг эпос хилига киради. Бугина эмас, кейинги пайтларда рангтасвир, мусиқа в.б. санъат турларига ҳам эпосни тадбиқ этиш мумкин бўлиб қолди. М., Рихард Вагнернинг «Нибелунглар узуги» операсини, Баҳодир Жалоловнинг панно-полотноларини, халқ қаҳрамонлигига бағишлаган ҳайкалтарошлик мажмуларини в.б. шу каби миқёсли асарларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Лирика эпосдан кўпинча қатъий сюжет чизиқларига эга эмаслиги, воқеликни объэктда эмас, субъэктда берилиши, бевосита муаллифнинг «аралашуви» билан шартланганлиги туфайли важралиб туради. Айни пайтда кўлам нуқтаи назаридан ҳам уни фарқлаш мумкин; лирикадаги воқелик муаллифнинг ҳиссиётлари призмасидан ўтиб, идрок этувчига этиб боради; унда ҳажм эпосдагидек катта ҳам бўлиши мумкин, лекин миқёс, кўлам субъэктлаштирилган объэкт тарзида, субъэктнинг бир қисми сифатида нисбатан тораяди ва кичраяди. Лекин идрок этувчи дунёсини эпосдагидан кам бойитмайди, воқеийликнинг камбағаллашуви ҳиссиётларнинг мўллиги орқали ўз расамадини топади. Хуллас, эпосда муаллиф идрок этувчини олисдан кузатиб борса, лирикада у билан ёнма-ён «суҳбатлашиб» боради. Шунинг учун муаллифни одатда «лирик қаҳрамон» деб атайдилар.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish