Asosiy va qo’shimcha o’quv adabiyotlar hamda axborot manbaalari:
Asosiy adabiyotlar:
Falsafa asoslari. Nazarov Q tahriri ostida. –T.: Sharq, 2005
Shermuxamedova N.A. Gnoseologiya. –T.: “Noshir”, 2011
Falsafa. Ahmedova M. Tahriri ostida –T.: OFMJ, 2006
Nazarоv Q. N. Аksiоlоgiya – qadriyatlar falsafasi. Т.: OFMJ, 2004
Nazarоv Q. N. G’оyalar falsafasi – Т.: “Аkadеmiya”, 2011.
Shеrmuhamеdоva N.А. Falsafa. O’quv-uslubiy majmua Т.: “Noshir”, 2012
2-Мавзу. ДИН МАДАНИЯТ ФЕНОМЕНИ
Дин фалсафасининг объекти ва предмети.
Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган диний конфессиялар ва ташкилотлар.
Динларнинг тарихий илдизлари ва шакллари. Зардуштийлик ва яҳудийлик динлари.
Ассосий тушунча ва иборалари: Эътиқод, Қонун, мустақиллик, конституция, виждон эркинлиги, ёшлар, теизм, атеизм, дин, инсон, ҳуқуқ, диний ташкилотлар, Зардушт, Авесто, Таврат, Ўрта, Осиё, Хоч, Биби Марям, Инжил, охират.
1. Дин фалсафасининг объекти ва предмети
2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат деб номланган бешинчи йўналиш доирасида диний соҳадаги давлат сиёсатига алоҳида эътибор қаратилган.
Президент Фармони, 2017 йил 7 февраль
“Дин” арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида “ишонч”, “итоат”, “жазо” деган маъноларни англатади.
Дин фалсафаси – диннинг мазмун-моҳияти, ижтимоий ҳаётдаги ўрнини тушунтиришга йўналтирилган фалсафий билим соҳасидир. Дин ҳамиша фалсафий таҳлил объекти бўлиб келган. Дин ҳақидаги фалсафий қарашлар дастлаб муайян таълимотларда акс эттирилган XVIII-XIX рларга келиб, дин фалсафаси алоҳида фан сифатида шаклланди. Бунда Б.Спиноза, Ф. Шеллинг, Г. Гегель, Л. Фейербах каби файласуфлар ҳамда Ф.Шлейермахер, Т.Тиль, С.Кьеркегор каби теологларнинг хизмати катта бўлган. Ҳозирги давр фалсафий таълимотларида ҳам дин фалсафаси ўзига хос тарзда талқин ва таҳлил этилмоқда. Бундай ёндашувларда замонавий Шарқ фалсафий таълимотлари, Ғарб мактаблари (натурализм материализм, экзистенцализм прогматизм, позитивизм, аналитик фалсафа каби) таъсири катта. Ҳозирги вақтда дин фалсафаси ўз муаммолари, тадқиқот предмети ва объектига эга бўлган, нисбатан мустақил фалсафий билим соҳасига айланди.
Диннинг объекти. Фалсафада дин – ижтимоий-тарихий ҳодиса, кишилик жамияти тараққиётининг муайян босқичида пайдо бўлган ижтимоий онг шаклларидан бири сифатида талқин этилади. Диннинг моҳияти турлича изоҳлансада, унинг асосида ишонч, эътиқод туйғуси ётади.
Дин фалсафасининг предмети: Тибат, жамият, инсон ва унинг онгини, яшашдан мақсади ҳамда тақдирни бевосита қуршаб олган, атроф муҳитдан ташқарида бўлган, инсонни яратган, айни замонда унга бирдан-бир “тўғри”, “ҳақиқат” ва “одил” ҳаёт йўлини кўрсатадиган ва ўргатадиган илоҳий қудратга ишонч ва ишонишни ифода этадиган маслак қараш, таълимотдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |