Устознинг энг буюк бурчи унинг халққа нафи тегадиган, ақл-идрокли, қобилиятли, уқувли шогирдлар тайёрлашдир


Тарбиячининг педагогик жараённи режалаштириш вазифалари



Download 82,79 Kb.
bet3/11
Sana21.02.2022
Hajmi82,79 Kb.
#54077
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5194927098162054421

2. Тарбиячининг педагогик жараённи режалаштириш вазифалари
Мактабгача таълим муассасасида таълим-тарбиявий ишини режалаштириш педагоглар, тарбиячи-методист, мудира фаолиятининг муҳим турларидан биридир.
Режалаштириш – таълим-тарбиявий ишнинг зарур шароит, фойдаланадиган восита, ишнинг усул ва методларини кўрсатиб, таълим-тарбиявий иш дастурини амалга ошириш тартиби, изчиллигини олдиндан аниқлашдир.
Мактабгача педагогика мактабгача таълим муассасаси ишини режалаштириш мумкинлигини ва зарурлигини таъкидлаб, бунда у инсон шахсини шаклланишида ижтимоий омиллар, муҳит ва тарбиянинг муҳим аҳамиятга эгалиги ҳақида асосий қоидаларга таянади. Ривожланишнинг асосий омили бўлган тарбия жараёнида билим, ақлий ва амалий малакалар ҳамда ҳаракат усулларини бола томонидан эгалланиши амалга оширилади. Тарбиянинг мазмунини унинг мақсади белгилайди. Режалаштиришнинг мақсади – «Мактабгача таълим муассасси таълим-тарбия дастури»нинг бажарилишини таъминлашдир.
Педагогик жараённи ягона бир бутун сифатида ташкил этиш вазифаси режалаштиришда етакчи ҳисобланади.
Режалаштириш педагогик жараённи яхлит ташкил этишга: болалар жамоаси ва айрим болаларни тарбиялаш вазифасини аниқлашга, болаларни ёшига кўра педагогик таъсир мазмунини ва усулларини танлашга, болалар ҳаёти, фаолият турлари, раҳбарлик методлари ва шу кабиларни ташкил этишнинг турли шаклларидан фойдаланишга йўлланган бўлиши керак.
Мактабгача таълим муассасаларидаги таълим-тарбия ишларини режалаштириш мураккаб бўлиб, тарбиячидан бола­ларнинг руҳий физиологик тараққиёт даражаси тўғрисидаги билимларни, таълим-тарбия дастурини, таълим ва тарбиянинг метод ва усулларини билишни тақозо этади.
Режа болалар билан амалга ошириладиган таълим-тарбия ишларига олдиндан пухта тайёргарлик кўриш метод ва усулларни яхшилаб ўйлаб олиш, керакли материал ва жиҳозларни тайёрлаш имконини яратади. Тарбиячи режалаштирган ҳамма ишлар ҳар бир боланинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаши лозим. Шу билан бирга режа қотиб қолган нарса бўлмай, вазиятдан келиб чиқиб, унга ўзгаришлар киритиш мумкин.
МТМнинг йиллик режаси, истиқбол режаси ва тарбиячининг календарь режаси. Йиллик режа асосан МТМ мудираси, методист тарбиячи томонидан тузилиб, болалар муассасасида амалга ошириладиган барча ишларни ўз ичига олади.
Истиқбол режаси 1-3 ойга мўлжалланган бўлиб, ундан кўзланган асосий мақсад болалар билан олиб бориладиган таълим-тарбия ишларини тартибга солиш ва унинг маълум максадга қаратилган ва самарали бўлишини таъминлашдир. Унда «Илк қадам» давлат ўқув дастурининг ҳамма бўлимллари ўз аксини топади.
Истиқбол режасида дастурнинг ҳамма бўлимлари бўйича амалга оширилиши лозим бўлган таълим-тарбия ишлари ти­зими болалар фаолиятининг ҳамма турларида аник мавзулар буйича белгилаб чиқилади.
«Илк қадам» давлат ўқув дастури асосида марказлардаги режа 10-12 кунга тузилади кун давомида амалга ошириладиган таълим-тарбия мазмунини акс эттирилади. Уни тузишда дастур талаблари, болаларнинг ривожланиш ва тарбияланиш даражалари, мактабгача таълим муассасасининг иш шароити ҳисобга олинади.
«Илк қадам» давлат ўқув дастури асосида марказлардаги режа режага болаларнинг аниқ билим ва тасаввурларни эгаллаш жараёни ва уларда теварак-атрофдаги нарса ва буюмлар тўғрисида умумлашган билимларни шакллантириш, билишга қизиқиш ва ақлий қобилиятларни ўстириш, ахлоқий онгини шакллантириш, ахлоқий хулқ, одат ва малакаларни эгаллаши ва бошқалар киради.
МТМ тарбия дастурини яхши билиш календарь режани муваффақиятли тузишнинг асосий гаровидир.
Педагог ва pyxшунoc олимлар олиб борган илмий тадқиқот ишларининг хулосалари болаларнинг малака ва кўникмаларни эгаллаши маълум ёш босқичида юзага келишини кўрсатди.
Тарбиячи худди мана шу даврни қўлдан бой бермай, болани ҳар томонлама ривожлантиришга эришмоғи зарур. Тарбия­чи ўзи ишлаётган гурух, шунингдек ўзидан олдинги ва кейинги гурухлар дастури талаблари ва мазмунини яхши билиши керак. Масалан, дастурнинг кичкина гуруҳ болаларини теварак-атроф билан таништириш бўлимида болаларни ҳайвонлар, ўсимликлар ва шунга ўхшашлар туғрисидаги энг оддий билим ва тушунчалар билан таништириш вазифаси белгиланган.
Ўрта гурухда «Илк қадам» давлат ўқув дастури асосида марказлардаги режа дастур бўйича болаларни теварак-атроф би­лан таништириш ва нарса-буюмларга, воқеа-ходисаларга нисбатан қизиқишини ўстириш ва шу асосда энг оддий тасаввур ва тушунчалар хосил қилиш, энг муҳими эса, кузатувчанликни, нарса ва буюмлар, воқеа-ҳодисалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни топа билишга ўргатиш бош вазифа ҳисобланади. Катта ва тайёрлов гурухи болаларини нарса-буюмлар, вокеа-ҳодисалар туғрисидаги хақиқий тасаввур ва тушунчаларини, уларнинг табиий сабаблар билан боғлик эканлигини шакллантириш дастурнинг мухим вазифасидир.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларга таълим-тарбия бериш ишини муваффақиятли амалга ошириш учун дастурни яхши билишнинг ўзи етарли эмас, шу билан бирга, ҳар бир боланинг шахсини ривожлантириш йўлларини яхши билиш, боланинг билим, малака ва кўникмаларни эгаллаб олиш қобилияти ҳар хиллигини ҳам эътиборга олиш керак.
Тарбиячининг ишини муваффақиятли режалаштиришнинг яна бир зарурати – унинг методик қўлланма, педагоглар кенгаши, методик бирлашма, курсларда ва шунга ўхшашлардан олган тавсиялардан кенг фойдаланишидир.
Календарь режани гуруҳда ишловчи ҳар иккала тарбиячи биргалашиб бамаслаҳат тузишлари лозим. Тарбиячилар вақти-вақти билан болаларнинг ишларини таҳлил қилиб боришлари лозим. Календарь режа бир-икки хафтага тузилади ва тарбия­чининг мажбурий ҳужжати ҳисобланади.
Дастурга мувофиқ ҳамма таълим-тарбия ишлари болалар фаолиятининг барча турлари: ўйин, меҳнат, маиший фаолият ва машғулот орқали амалга оширилади. Календарь режанинг мазмуни болалар фаолиятининг ҳамма турларида акс эттирилади. Календарь режани тарбиячи кун тартибига биноан тузиб чиқади. Болаларнинг ўйини ҳам, меҳнат машғулоти ҳам, маи­ший фаолияти ҳам тарбиячининг ҳар кунги календарь режасидан ўрин олиши лозим.
Календарь режанинг мазмуни ва шакли болаларнинг ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб шаклланиши қай даражада бораётганлигига қараб баҳоланади.

Download 82,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish