Хизмат кўрсатиш бўлинмаларининг харажатлари қуйдаги тартибда тақсимланади, % ҳисобида:
Тақсимот жараёни
Ишлаб чиқариш бўлинмаси
Хизмат кўрсатиш бўлинмаси
Х
Y
Z
1
2
ХКБ-1
20
40
30
-
10
ХКБ-2
40
20
20
20
-
Устама харажатларни тўғри тақсимлаш усули
Тўғри усул жуда кенг қўлланилади. Бунда бир бўлинмани иккинчисига кўрсатилган хизматлари инобатга олинмайди. Хизмат кўрсатишнинг барча харажатлари тўғри асосий цехлар харажатларига ҳисобдан чиқарилади.
Тақсимлаш цикли энг кенг хизмат кўрсатиб, кам хизмат истеъмол қилган цехдан бошланади. Бу цехнинг харажатлари ёрдамчи ва ишлаб чиқариш цехлари ўртасида тақсимланади. Сўнгра кейинги ёрдамчи цех олинади ва шундай босқичма – босқич тақсимот амалга оширилади. Тақсимот энг кам хизмат кўрсатган цехнинг харажатларини тақсимлаш билан тамомланади.
Тақсимот жараёни
Ишлаб чиқариш бўлинмаси
Хизмат кўрсатиш бўлинмаси
Жами
Х
Y
Z
1
2
Тақсимланадиган устама харажатлар
48000
42000
30000
14040
18000
152040
ХКБ-2нинг харажатларини тақсимлаш
7200(40%)
3600(20%)
3600(20%)
3600(20%)
(18000)
ХКБ-1нинг харажатларини тақсимлаш
3920(2/9)
7840(4/9)
5880(3/9)
(17640)
Тақсимланган устама харажатлар
59120
53440
39480
0
0
152040
Қайта тақсимлаш усули
Бу усулга асосан хизмат кўрсатиш бўлинмасининг харажатлари объектлар ўртасида тақсимланмай қолган сумманинг миқдори арзимаган бирликка тенг бўлгунча тақсимланиб борилади.
Чизиқли тенгламалар тизими усули тўғри, босқичли ва қайта тақсимлаш усулларига нисбаттан хам аниқроқ усул ҳисобланади. Бу усулни қўллаш учун аввал тенгламалар тизимини тузиб чиқилади. Айтайлик:
Фараз қиламиз ҳақиқатдаги устама харажатлар 200000 сўмни ташкил қилади, яъни режалаштирилган сумма билан мос тушади. Аммо ҳақиқатдаги йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 90000 ишчи соатларини ташкил қилди. Бу ҳолатда маҳсулотга 200000 сўм эмас, балки 180000 сўм (90000 Х 2 сўм) олиб борилади. Натижада 20000 сўмлик устама харажатлар тақсимланмай қолди.
Устама харажатлари тўлиқсиз ёки ортиқча тақсимлаш
Энди бошқача ҳолатни кўриб чиқамиз. Йил якунига кўра ҳақиқатдаги устама харажатлар суммаси 200000 сўм ўрнига 195000 сўмни ташкил қилди. Ҳақиқатдаги ишлаб чиқариш ҳажми эса 100000 ишчи соатларини ташкил қилиб, режалаштирилган миқдор билан мос тушди. Бу ҳолда маҳсулотда ҳақиқатда ишланган соатлардан келиб чиқиб, 200000 (100000 x 2 сўм) устама харажатларни олиб бориш лозим. Бу режалаштирилган суммалардан 5000 сўмлик кўп дегани.
Демак, ҳисоб-китоблар шуни кўрсатиб турибдики, агар ишлаб чиқариш ҳажмлари ва устама харажатлар суммаси меёрий ставкани аниқлашда ҳисобга олинган кўрсаткичлардан фарқ қилса, устама харажатларни тўлиқсиз, ёки ортиқча тақсимланиши ҳолатлари юз бериши мумкин.