Гавда тузилишининг аҳамияти. Гавда тузилишидаги мутаносиблик сузиш техникасини эгаллашга муайян даражда аҳамиятга эга. Масалан, яхши ривожланган, узун қўл ва оёқли, вазни ўртача сузувчи спортчилар бир қадар юқори кўрсаткичларга эга бўлишлари мумкин. Аксарият ҳолларда улар баланд бўйли, қўл ва оёқлари узун, вазнларига нисбатан энгил бўладилар.
Бежиз эмаски 14-15 ёшли ўсмир сузувчи спортчилар мушаклар ривожланиши айтарли даражада бўлмасада вазни энгиллик ҳисобига кўп ҳолларда юқори кўрсаткичларга эга бўлади. Шунинг учун ҳам сузувчи спортчини танлашда дастлаб унинг шу жиҳатлари ҳисобга олинади. Яна шу жиҳатларига қараб унга сузиш усули танланади. Аммо бунда ҳамиша ҳам тўғри хулоса чиқарилавермайди. Чунки айниқса у ўсмир ёшида бўлса вояга этганда унинг гавдасида турли хил ўзгаришлар бўлиб қолиши мумкин. Шу сабабли ўсмирлар вақти-вақти билан антропометрик текширувдан ўтказиб турилади.
Сузиш техникаси. Сузиш техникаси деганда ҳаракаларни мутаносиб равишда намоён қилиш тушунилади. Бу эса маълум ҳаракат қоидаларига риоя қилган ҳолда бўлади. Акс ҳолда оддий сувда чўмилувчилар сузишдан фарқ қилмай қолади. Бунинг учун аввало сузишнинг шакли ҳаракат усуллари ва ҳаракатларнинг ўзаро қовшуви мос келиши талаб этилади. Шунда спортчи ўзининг ташқи ва ички кучларини юқори даражада сафарбар қила олади. Сузувчининг мунтазам равишда бир қолипга тушиб сузиш табиатини эгаллаши бора- бора унинг индивидуал сузиш техникасига айлана боради. Энди у ўзининг бутун ҳаракат ва функтсионал имкониятларини ўз техникаси асосида рўёбга чиқарадиган бўлади. Бу одатда индивидуал техника дейилади. Индивидуал техника қоидага ўлароқ доимий равишда ривожлантирилиб такомиллаштирилиб боришни талаб қилади. Индивидуал техника қанчалик такомиллашса у шунчалик энгил кў чадиган бў либ боради ва янгидан-янги турлар устида машқ қилиш имконияти туғилади. Буларни билганимиз ҳолда энди сувнинг ўз табиати сувда муаллақ туриш ва ҳаракатланиш қонуниятлари ҳақида тўхталиб ўтсак. Сиз бу курсгача гидростатистика ва гидродинамика тушунчаларини англаб ўтгансиз. Шундай бўлса ҳам, улар хусусида қисқача эслаб ўтишни лозим кўрдик. Демак, гидростатистика, сузувчи танасининг сувдаги ҳаракатини ифодалайди. Сузиш техникаси маълум қоидага мосланган ҳаракат ва ҳолатлар мажмуасидан иборат. Бу ҳаракат ва ҳолатлар асосан 5 та бўлиб, булар: гавда ҳолати, оёқлар ҳаракати, қўллар ҳаракати, нафас, ҳаракатларнинг умумий уйғунлашувидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |