Услубий мажмуа асосида тайѐрланди. Т 2012



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/148
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#774437
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   148
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт. Рахимова М.Р. ўқув-услубий мажмуа. 2012

 
 
6.3. Ишсизлик турлари ва уларнинг моҳияти 
 
Ишсизликни бир неча турларга: фрикцион, таркибий ва даврий 
ишсизликка ажратилади. 
Фрикцион
ишсизлик иш қидириш ѐки кутиш билан 
боғлиқ бўлиб, ходимларнинг иш ва турар жойини ўзгариши натижасида, ўқув 
юртлари ѐҳуд мавсумий ишларнинг тугалланиши сабабли юзага келади. 
Таркибий
ишсизлик-ишчи кучлари талаби таркибдаги ўзгаришлар билан 
боғлиқ бўлиб, мажбурийлик хусусиятига эга. Инсон эҳтиѐжларининг доимий 
ўсиб бориши ва фан-техника тараққиѐти натижасида эски тармоқларнинг 
йўқолиб бориши ва янгиларининг пайдо бўлиши иқтисодиѐтни таркибий қайта 
қуришга олиб келади. Бу эса ходимлар ихтисоси ва малакаси ўзгаришини талаб 
қилади. Бунинг учун маълум вақт керак. Шунинг учун ҳам меҳнат бозоридаги 


50 
мувозанатнинг бундай бузилиши узоқ вақт давом этади ва ишсизлик жиддий 
муаммо ҳисобланади. Аммо у фрикцион ишсизлик каби ҳар қандай 
ривожланаѐтган иқтисодиѐтда муқаррардир. 
Даврий ишсизлик 
– ишлаб чиқаришнинг тушиб кетиши ва ишчи 
кучларига талаб етарли эмаслиги натижасида келиб чиқади. Даврий пасайиш 
товар ва хизматларга бўлган ялпи талабнинг пасайиши, шунга мувофиқ, ялпи 
таклифнинг камайиши, оқибатда аҳолининг иш билан бандлиги қисқариши ва 
ишсизликнинг ўсишини билдиради. 
Жамиятда фрикцион ва таркибий ишсизлик
муқаррар экан, иш билан 
таъминланиши доимо ишчи кучининг 100% дан кам деб ҳисобланади. 
Ишсизликнинг юқорида санаб ўтилган кўринишлари ўтиш даври 
иқтисодиѐтини бошдн кечираѐтган бошқа мамлакатлари каби, Ўзбекистон учун 
ҳам, тааллуқлидир. 
6.4. Ишсизликнинг табиий даражаси ва меҳнат ресурсларидан тўлиқ 
фойдаланиш муаммолари 
Ишсизликнинг табиий ѐки меъѐрдаги даражаси аҳолининг иш билан 
тўлиқ бандлик шароитидаги ишсизлик даражасидир. Ишчи кучи бозори 
мувозанатлашган бўлса, яъни иш қидирувчилар сони бўш иш жойлари сонига 
мувофиқ келса, бундай ҳолат содир бўлиши мумкин. Шундагина мавжуд 
бўлган барча ишлаб чиқариш қувватлари тўлиқ ҳаракатга келади. 
Ишсизликнинг табиий даражаси ѐки тўлиқ бандлик шароитидаги 
ишсизлик даражаси фрикцион ва таркибий ишсизлик даражаларининг 
йиғиндиси сифатида аниқланади. 
Ишсизликнинг табиий даражаси доимий миқдор деб ҳисобланмайди. Ҳар 
бир мамлакатда фрикцион ва таркибий ишсизлик кўлами иқтисодий вазият, 
меъѐрий-ҳуқуқий асослар ва аҳоли турмуш тарзининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда 
ўзгариб туради. Ҳозирги вақтда ишсизликнинг табиий даражаси 6-7% атрофида 
қабул қилинган бўлсада, бироқ бу фоизлар турли мамлакатлар бўйича тебраниб 
туриши мумкин. 
Барча мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиш ѐки ишсизликнинг табиий 
даражаси ҳолатида иқтисодиѐтда яратилиши мумкин бўлган маҳсулот ҳажмини 
иқтисодиѐтнинг ишлаб чиқариш потенциали деб аталади. Одатда, 
маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқарилиш ҳажми потенциал ишлаб чиқарилиши 
билан тенг бўлмайди: иқтисодий пасайиш даврида у потенциал ҳажмдан паст, 
иқтисодий кўтарилишлар даврида, аксинча, барча ишлаб чиқариш омилларидан 
максимал фойдаланиш натижасида юқори бўлади. 
Маҳсулотнинг потенциал ва ҳақиқий ишлаб чиқарилиши ўртасидаги фарқ 
ялпи миллий маҳсулот ҳажмининг узилиши ѐки орқада қолиши деб аталади. У 
маҳсулотнинг потенциал ишлаб чиқарилишига нисбатан фоизда акс 
эттирилади. 


51 
Маҳсулотнинг потенциал - Маҳсулотнинг ишлаб 
ишлаб чиқарилиши чиқарилиши 
Ҳақиқий ЯММ
УЗИЛИШИ
= ------------------------------------------------------------- 
Маҳсулотнинг потенциал ишлаб чиқарилиши 
Агар, иқтисодий ресурслардан тўлиқ фойдаланилмаган ҳолда фаолият 
кўрсатлаѐтган бўлса, яъни ишсизликнинг ҳақиқий даражаси табиий 
даражасидан юқори бўлса, ЯММ узилиши кўрсаткичи ижобий миқдор бўлади. 
Лекин, иқтисодиѐтнинг ишлаб чиқариш имкониятлари максимал даражада 
ҳаракатга келтирилган бўлса, унда ҳақиқий ишлаб чиқариш потенциал ишлаб 
чиқаришдан юқори ва узилиш миқдори манфий бўлади. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish