Услубий мажмуа асосида тайѐрланди. Т 2012



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/148
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#774437
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   148
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт. Рахимова М.Р. ўқув-услубий мажмуа. 2012

Интернет веб-сайтлари 
 
1.
http://www.cer.uz

Ўзбекистон Республикасининг ―Иқтисодий тадқиқотлар 
маркази‖ нинг ―Экономическое обозрение‖ журналининг электрон манзили. 
Турли хил иқтисодий мавзуларга оид материалларни олишга имкон беради. 
2.
http://www.economyfaculty.uz – ―Микро-макроиқтисодиѐт‖ кафедраси сайти 
мавжуд бўлган веб-сайт
3.
http://economics.com.ua 
–бозор иқтисодиѐтига тааллуқли бўлган 
маълумотлар веб-сайти 
4.
http://www.bearingpoint.uz – ―Ўзбекистон иқтисодиѐти‖ қўлланмасинингг 
веб-сайти 
5.
http://goldenpages.uz – иқтисодиѐтнинг энг сўнгги янгиликлари 
6.
http://rea.ru – Россия иқтисодиѐт академиясининг веб-сайти 
7.
http://5ballov.ru –диплом, диссертация, реферат ва курс ишларининг 
намуна вариантларини ўзида қамраб олган веб-саҳифа. 
8.
http://bankreferatov.ru –диплом, диссертация, реферат ва курс ишларининг 
намуна вариантларини ўзида қамраб олган веб-саҳифа. 


46 
VI БОБ. МИНТАҚАНИНГ МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ 
 
6.1. Меҳнат ресурслари ва уларнинг минтақавий хусусиятлари 
6.2. Ишчи кучи ва ундан фойдаланишни белгиловчи кўрсаткичлар 
6.3. Ишсизлик турлари ва уларнинг моҳияти 
6.4. Ишсизликнинг табиий даражаси ва меҳнат ресурсларидан тўлиқ 
фойдаланиш муаммолари 
6.5. Бандликнинг мумтоз ва Кейнс назарияси 
 
6.1. Меҳнат ресурслари ва уларнинг минтақавий хусусиятлари 
 
Президентимиз И.А.Каримов иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси 
Олий 
Мажлисининг 
тўққизинчи 
сессиясидаги 
маърузасида 
барча 
ислоҳотларнинг бош йўналиши ва самарадорлигининг пировард натижасини 
белгилаб берадиган инсон омили ва мезонидир, деб таъкидлади. 
Бу демографик ва бошқа миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда 
кучли ижтимоий сиѐсат олиб бориш, яъни кишиларнинг ижтимоий соҳа бўйича 
талаб ва эътирозларини қондириш масалаларига давлатнинг доимий 
эътиборини ҳар томонлама кучайтириш лозим демакдир. 
Меҳнат ресурслари ҳар бир мамлакатнинг энг асосий бойлигидир. 
Ҳозирги илмий-техника даврида иқтисодиѐт ривожланиши инсон омилининг 
таъсири билан боғлиқдир. Инсон омилининг иқтисодиѐт ривожланишига
таъсири меҳнат ресурслари муаммолари билан шуғулланишга мажбур этади. 
Шулардан бири меҳнат ресурсларининг истиқболдаги сон ва сифат жиҳатдан 
такомиллашуви муаммосидир. 
 
Бу муаммонинг ҳал этилиши меҳнат ресурсларини режалаштириш 
ва прогноз қилиниши билан боғлиқ. Меҳнат ресурсларини режалаштириш 
ҳамда прогноз қилишда уларнинг минтақавий хусусиятларини ҳисобга олиш 
зарур. 
Минтақавий хусусиятларни аниқлаш учун меҳнат ресурслари кенг 
кўламда ўрганилади ва респулика ѐки унинг бошқа минтақавий бирликлари 
билан таққосланади: 
1. Меҳнат ресурсларининг табиий ўсиши. Бунинг учун болаларнинг ҳар 
1000 кишига ѐки 10000 кишига тўғри келадиган туғилиши ҳисобланади, ўлими 
эса айириб ташланади. 
2. Малакали ходимлар билан таъминлаш аниқланади. Респуликанинг 
турли вилоятларида малакали ходимлар билан таъминланиш бир-биридан фарқ 
қилади. 
3. Минтақаларнинг миллий, анъанавий, табиий, иқлимий ва шу каби 
хусусиятлари бир-биридан фарқланади. Минтақанинг хусусиятларини ўрганиш 
режалаштириш даврида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш 
имконини беради. 
Меҳнат ресурслари қуйидаги қисмдан ташкил топади: 
1) Меҳнатга яроқли, меҳнат ѐшидаги 16 ѐшдан 59 ѐшгача бўлган эркаклар 
ва 16 ѐшдан 54 ѐшгача бўлган аѐллар меҳнат ресурсларига киради. Худди шу 


47 
ѐшлардаги ногиронлар, имтиѐзли тарзда нафақа олувчилар меҳнат ресурсларига 
кирмайди. 
2) Ижтимоий ишлаб чиқаришда ўз меҳнати билан иштирок этаѐтган 60 
ѐшдан ошган эркаклар, 55 ѐшдан ошган аѐллар ва 16 ѐшгача бўлган болалар 
меҳнат ресурсларига киради. Меҳнат ресурсларининг асосий қисмини ишчи 
кучи ташкил этади. Ишчи кучи меҳнат ресурсларининг малакага, билимга ва 
тажрибага эга бўлган қисмидир. Ишчи кучини ишлаб чиқариш объектив 
иқтисодий қонунлар асосида ташкил этилади. Ишчи кучи товар бўлганлиги 
учун у ишлаб чиқариш, тақсимот, алмашув ва меҳнат истеъмоли 
жараѐнларидан ўтади. Ишчи кучини ишлаб чиқаришга бир неча омиллар таъсир 
этади: 
1. Илмий-техника тараққиѐтининг ривожланиши. 
2. Янги фойдали қазилмаларнинг очилиши ва у ерларда янги иш 
жойларининг ташкил этилиши. 
3. Қишлоқ хўжалигида янги ерларни ўзлаштириш. Бозор иқтисодиѐти 
муносабатларининг ривожланиши Ўзбекистондаги ишчи кучини сифат 
жиҳатидан қайта ишлаб чиқаришни, ишчи кучини ишлаб чиқариш, уни сон ва 
сифат жиҳатдан такомиллаштиришни тақозо этади. Ишчи кучининг сон 
жиҳатдан ўсиши ишчи кучининг мутлақ кўпайишидир. Сифат жиҳатдан ўсиши 
эса, ишчи кучининг маълумоти, малакаси, тажрибаси ўсишини билдиради. 
Ишчи кучидан самарали фойдаланиш бозор иқтисодиѐти шароитида ишчи 
кучининг тўла иш билан бандлиги таъминланишини тақозо этади. Бу ҳақда 
алоҳида тўхталиб ўтамиз. 
Меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш қуйидаги вазифалар 
ҳал этилишини тақозо қилади: 
1. Минтақанинг малакали ишчи кадрларга ва мутахассисларга 
бўлган эҳтиѐжини аниқлаш. 
2. Минтақанинг малакали ишчи ходимлар ва мутахассисларга 
бўлган эҳтиѐжини қондириш. 
3. Меҳнат ресурсларининг самарадорлигини ошириш ва халқ 
хўжалигининг тармоқлараро ва минтақалараро меҳнат билан таъминланишини 
такомиллаштириш. 
4. Аҳолининг табиий ўсиши ва меҳнат ресурсларининг сон ва сифат 
жиҳатдан таркиб топишини таъминлаш учун зарур бўлган шарт -шароитлар 
яратиш. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish