4-мавзу: Сафдан чиқиш, бошлиқ олдига келиш ва кетиш, юриш давомида бурилишлар. Гуруҳ таркибида юриш
Взвод сафда жойда туриб ҳарбийча салом бериши учун, бошлиқ сафга яқин келишига 40-50 қадам қолганда, взвод командири «Взвод, РОСТЛАН, текисланиш УНГГА (ЧАПГА, УРТАГА)» командасини беради.
Ушбу командага биноан, взвод шахсий таркиби қад ростлаб, бошини тайинланган томон буради. Сафда турган взвод командирининг ўринбосарлари, гуруҳ командирлари ва взвод катта техниги, бундан ташқари, қўлини чаккага келтиради.
Ҳарбийча салом бериш командасини берган взвод командири, қўлни чаккага келтириб, шахдам қадам ташлаганча, бошлиқ олдига боради ва унга икки-уч қадам қолганда туҳтаб, билдирув беради. Мисол учун: «Уртоқ майор. Биринчи взвод фалон вазифа ижроси билан шуғулланмоқда. Взвод командири капитан Салимов».
Билдирув бериб бўлган взвод командири қўлини чаккадан туширмай, чап (ўнг) оёги билан ён томон қадам ташлаб, ўнгга (чапга) бурилганча, четга ўтади ва бошлиқни олдинга ўтказиб, ўндан бир-икки қадам ортда, сафдан ташқи томонда юради. Бошлиқ саф олдидан ўтиб кетгач (ёки у «ЭРКИН» командасини бергач), взвод командири «ЭРКИН» командасини бериб (такрорлаб), қўлини чаккадан туширади.
Взвод сафда юриш давомида гуруҳ учун белгиланган тартибда ҳарбийча салом беради. Бунда, взвод командирининг ўринбосарлари, гуруҳ командирлари ва взвод катта техниги қўлини чаккага келтиради. Бошлик саф олдидан ўтиб кетгач (ёки у «ЭРКИН» командасини бергач), взвод командири «ЭРКИН» командасини бериб (такрорлаб), қўлини чаккадан туширади.
Агар бошлиқ взвод колоннасини қўвиб ўтаётган булса, ҳарбийча салом бериш командаси берилмайди. Бунда фақат, гуруҳ командири ва ундан юқори поғонадаги мансабдор шахслар ҳамда взвод катта техниги ҳарбийча салом беради.
Батальон сафи
Енма-ён тизилган саф
Батальоннинг ёнма-ён тизилган сафи гуруҳ колонналари чизиғи, взвод колонналари чизиғи кўринишида ёки икки шеренгали бўлиши мумкин.
Батальон шахсий таркиби батальон командирининг буйруги ёки «Батальон, гуруҳ (взвод) колонналари чизиғига САФЛАН» ёхуд «Батальон, икки шеренгага САФЛАН» командасига биноан саф тортади.
Батальон шахсий таркиби гуруҳ колонналари чизиғига 26-расмда кўрсатилган тартибда саф тортади. Бунда, взводлар фронт буйлаб бир чизиқда, ҳар бири гуруҳ колонналари чизиғида, гуруҳлар эса уч (икки) колонна бўлиб тизилади. Гуруҳлар ва взводлар орасида икки қадамли интервал қолдирилади.
Батальон шахсий таркиби взвод колонналари чизиғига кўрсатилган тартибда саф тортади. Бунда, взводлар фронт бўйлаб бир чизиқда, ҳар бири уч (тўрт) колонна бўлиб тизилади. Гуруҳлар орасида тўрт қадамли дистанция, взводлар орасида эса икки қадамли интервал қолдирилади.
Батальоннинг икки шеренга бўлиб саф тортиш тартиби 28-расмда акс эттирилган.
Ёнма-ён тизилган сафда батальон командирининг ўринбосарлари, батальон штаби бошлиғи батальон командирининг чап томонида икки шеренга бўлиб туради, батальоннинг 26,27- ва 28-расмларда кўрсатилмаган бошқа офицерлари батальон бошқармасининг бошқа таркиби билан бирга саф тортади.
Батальоннинг ёнма-ён тизилган сафи таркибида текисланиш ва бурилиш амаллари гуруҳ учун белгиланган қоида ва командалар бўйича бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |