Бригада сафи.
Бригаданинг ёнма-ён тизилган сафи взвод ёки гуруҳ колонналари чизиғида саф тортган батальонлар, артиллерия, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва таъминот бўлинмаларидан ташкил топади.
Ёнма-ён тизилган бригада сафнинг ўнг қанотида бригада батальонлари, ўз тартиб рақамига мувофиқ, уларнинг чап томонида тегишинча артиллерия, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва таъминот бўлинмалари тизилади. Бригада бошқармаси бригада батальонларининг ўнг томонида, бригада командирининг ўринбосарлари бригада бошқармасининг, агар ҳарбий қисм ўз Жанговар Байроғи саф тортган бўлса, Жанговар Байроқнинг ўнг томонида жойлашади. Бригада батальонлари орасида уч қадамли интервал сақланади.
Қўшин ва хизмат тури бошлиқлари, уларга бўйсинадиган офицерлар бригада бошқармасининг таркиби билан бирга саф тортади.
Бригада шахсий таркиби саф тортиши учун бригада командири шахсан ёки штаб орқали буйруқ беради. Ушбу буйруқда, командир, шахсий таркибни саф торттиришдан кўзланган мақсад, саф тортиш жойи, вақти ва тартибини, ҳарбий кийим русуми ва анжомларни, бўлинмалар қандай қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан қуролланишини тайинлайди.
Бригада шахсий таркиби юриш сафига бевосита юриш колоннасига тизилган тарзда ҳам, ёнма-ён тизилган сафдан взвод ёки гуруҳ колонналари чизиғига қайта саф тортган тарзда ҳам, тизилиши мумкин.
Юриш сафига жойда тизилганда, бригада батальонлари, артиллерия, ҳаво хужумидан мудофаа ва таъминот бўлинмалари саф тортиш жойига колонна бўлиб тизилган ҳолда етиб келиб, ўзлари учун тайинланган жойни эгаллайди.
Бригадани ёнма-ён тизилган сафдан юриш колоннасига кайта саф торттириш амали бригада командирининг буйруғи ёки командасига биноан бажарилади. Мисол учун: «Бригада, юриш колоннасига, йўл бўйлаб (ёки тегишли ҳаракат йўналиши тайинланади), саф тартибида (ёхуд бошқача юриш тартиби тайинланади); (агар шахсий таркиб қуролланган бўлса) «Тасма-ГА»; Биринчи батальон ОЛҒА»
Дастлабки «Юриш колоннасига» командасига биноан:
батальон командирлари ўз батальони бош бўлинмаси командиридан ун қадам олдинга;
икки шеренгага саф тортган батальон бош бўлинмаси командиридан ўн қадам олдинга:
икки шеренгага саф тортган батальон командирининг ўринбосарлари ўз командиридан икки қадам орқага:
взвод ва гуруҳ командирлари мазкур Низомнинг 126-моддасида белгиланган жойга чиқади.
Батальон командирлари харакат бошлаш командасини навбат билан беришади. Бригада харакати 31-расмда тасвирланган ёки бригада командири томонидан тайинланган тартибда амалга оширилади. Бригада батальонлари (дивизионлари) орасида жойда турганда уч қадамли, юриш давомида ўн қадамли, бўлинмалар орасида эса уч қадамли дистанцияга риоя этилади.
Бригадани юриш сафидан ёнма-ён тизилган сафга қайта саф торттириш амали бригада командирининг буйруғи ёки командасига биноан бажарилади. Ушбу буйруқда, командир, саф тортиш жойи, саф фронта, қайси батальонга кўра, кандай сафга тизилиш кераклигини тайинлайди.
Мисол учун: «Бригада, батальонлар взвод (гуруҳ) колонналари чизиғига, чап томонга, қадам БОС»), юриш давомида «БОС».
Ушбу командага биноан, батальон шахсий таркиби 30-расмда кўрсатилган каби саф тортади.
Бригада шахсий таркиби жойда туриб ва юриш давомида ҳарбийча салом бериши учун бригада командири «Бригада, РОСТЛАН, текисланиш УНГГА (ЧАПГА, УРТАГА)» командасини беради.
Жойда турганда ҳарбийча салом бериш командасини берган бригада командири ўнг кўлини чаккага келтириб, бошлиқ томон бурилади ва шаҳдам қадам босганча, унга яқин бориб, билдирув беради.
Бригада колоннага тизилган ҳолатда юриб кетаётганида, бригада командирининг ҳарбийча салом бериш командаси батальон командирлари томонидан, бошлиқ олдинда бораётган взвод уртасига келган фурсатда, изчил такрорлаб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |