Ички ишлар органларида хизмат итлари билан хизматни ташкил этиш тартиби 25. Ички ишлар органлари кинология бўлинмаларининг хизмат фаолияти соҳавий хизматларнинг тегишли раҳбарлари томонидан тасдиқланган чораклик, ярим йиллик ва йиллик иш-режалари асосида амалга оширади.
26. Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига хизмат итларини мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ички ишлар органларининг кинолог ходимларига хизмат итларини бириктириш меъёри асосида бириктирилади:
Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси, Наслчилик питомниги ходимлари наслдор хизмат итлари, 4 ойликгача ва 4 ойликдан 8 ойликгача кучук болалари Наслчилик питомниги бошлиғининг;
Қоровул қўшинлари бош бошқармаси Кинология бўлими, таркибий бўлинмалари Қумондонининг, ҳарбий қисмлардаги кинолог ходимларга
из-қидирув, гиёҳванд ва портловчи моддаларни қидириб топиш, қўриқлаш
ва антитеррор йўналишидаги хизмат итлари ҳарбий қисм командирларининг;
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлинмаларининг кинолог ходимларига
из-қидирув, гиёҳванд ва портловчи моддаларни қидириб топиш, қўриқлаш
ва антитеррор йўналишидаги хизмат итлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқарма бошлиқларининг буйруқларига асосан бириктирилади.
27. Кинолог ходимлар хизмат итлари билан ҳудудий ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ходимларидан ташкил топган нарядлар таркибида хизматга жалб этилади ва уларнинг ҳаракати наряд бошлиғи (каттаси)нинг кўрсатмасига асосан амалга оширилади ва назорат қилинади.
28. Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси хизмат итлари наслчилик питомниги, Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази, Қоровул қўшинлари бош бошқармаси Қўмондони, жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари билан мазкур Низомнинг
3-иловасига мувофиқ “Хизмат ва наслдор итларини танлаш, сотиб олиш, тамғалаш, хизматга яроқлилигини текшириш ва чиқим қилиш бўйича махсус комиссиянинг намунавий таркиби” (бундан буён матнда махсус комиссия деб юритилади) тузилади.
29. Махсус комиссия томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ “Танланаётган ит, хизмат ва наслдор ити ёки етиштирилган кучук боласини хизматга яроқлилигини аниқлаш тартиби”ни, 5-иловасига мувофиқ “Хизмат итларини сотиб олиш тартиби”ни, 6-иловасига мувофиқ “Хизмат итларини тамғалаш тартиби”ни, 7-иловасига мувофиқ “Хизмат итларини чиқим қилиш тартиби”ни амалга оширади.
30. Махсус комиссия томонидан махсус йўналишлар бўйича хизматга яроқли деб топилган кинолог ходимлар ва хизмат итлари хизматга жалб этилади.
31. Ички ишлар органларининг хизмат итлари ҳар олти ойда ҳудудий кинология бўлинмаларида хизматга яроқлилиги бўйича белгиланган тартибда махсус комиссия томонидан текширувлардан ўтказилади.
32. Кинолог ходимларни кўча ва жамоат жойларида, пост
ва йўналишларда бир ўзлари ёки фақат кинолог ходимлар таркибидан ташкил топган нарядлар томонидан хизмат олиб боришлари тақиқланади.
33. Кинолог ходимларни хизмат итлари билан хизмат олиб бориш жойларига махсус жиҳозланган, хизмат итларини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларида ташилади.
34. Кинолог ходимлар ўзларига бириктирилган хизмат итлари учун жавобгар ҳисобланади. Хизмат итларини белгиланмаган жойларда назоратсиз қолдириш, ташлаб кетиш ва бошқа бегона шахсларга бериб юбориш қатъиян тақиқланади.
35. Кинолог ходимларга бириктирилган хизмат итлари кинология бўлинмаларда барпо этилган объектларда сақланади.
Кинология бўлинмалари ходимларига хизматдан ташқари пайтларда хизмат итларини яшаш манзилларида сақлашга рухсат берилади.
36. Кинология бўлинмалари объектларини қуриш тартиби мазкур низомнинг 8-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
37. Кинология бўлинмалари объектлари намунавий лойиҳа сметалари асосида қурилган ва табель меъёрлари асосида жиҳоз ва анжомлар билан таъминланади.
38. Кинолог ходимларнинг масъулиятсизлиги оқибатида хизмат ити нобуд бўлса, йўқолса ёки хизматда фойдаланишга яроқсиз холатга келса ходим томонидан етказилган моддий зарар қопланади.
39. Кинолог ходимларга хизмат итлари билан хизмат олиб бораётган жойларда, шу жумладан пост ва йўналишларда кундалик кийимда хизмат олиб борилади, хизмат жойида яъни кинология хизмати ва гуруҳда ёки машғулотлар ўтказиш жойларида дала кийими (комуфляж)да хизмат олиб боришларига рухсат этилади.
40. Кинолог ходимлар хизмат итларини сақлаш, парваришлаш, озиқлантириш ва зарур ҳолларда ветеринар ёрдам кўрсатиш, хизмат итларини сақлаш ва машғулотлар ўтказиш жойларини ҳамда хизмат итларини анжомларини ветеринар-санитар талаблари асосида сақланишига жавобгар ҳисобланади.
41. Хизмат итларини доимий равишда хизматга шай ҳолатда бўлишини таъминлаш, махсус йўналишлар бўйича шаклланган кўникмаларини юксалтириб бориш мақсадида ҳар куни улар билан машғулотлар ўтказиб борадилар.
42. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария қўмитасининг ҳудудий ветеринария бошқарма (бўлим)лари томонидан ички ишлар органларида етиштирилган, сотиб олинган ва беғараз олинган хизмат итлари ветеринария рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини бериш орқали ҳужжатлаштирилади.
43. Хизмат итларини бино ва иншоотлар ёки транспорт воситаларида узлуксиз қидирув ишларини амалга ошириш жараёни (қидирув ишлари бошлангандан то қидирилаётган нарса аниқлангунга қадар бўлган вақт оралиғи) тахминан 30 дақиқани (об-ҳаво ҳарорати +30°Сдан юқори
ва –10°С дан паст бўлганда бу давомийлик камайиши мумкин) ташкил этади.
44. Хизмат итлари ёрдамида бино ва иншоотларни ёки транспорт воситаларини текшириш жараёнида кинолог ходимлар хизмат итларининг ҳолатини доимий равишда кузатган ҳолда уларга дам бериш вақтини белгилаб боради. Хизмат итининг бир суткада қидирув ишларини амалга ошириш давомийлиги 3 соат (бунда хизмат итига дам бериш учун ажратилган вақтлар кирмайди).
45. Кинология бўлинмаларида фаолиятни олиб борилиши мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ йиғма жилд ва китобларда қайд этилади.