24-Мавзу: Жарохатланиш. Жароҳатланиш турлари ва жарохатланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.
Тери ёки шиллиқ пардаларнинг бутунлигининг бузилиши жароҳатлар дейилади. Белгилари: огриқ, қон оқиши ва жарохатланган тўқима тортилиши, унинг четларини қочиши. Оғриқнинг кучи:
а) жароҳатнинг жойлашган ўрнига,
б) жароҳатлаган асбобнинг турига,
в) тўқималарнинг шикастланишининг тезлигига,
г) жабрланувчиниг шахсий хусусиятлари ва рухий ҳолатига боғлиқ.
Жароҳатланган тўқима четларини қочиши, тортилиши, ушбу тўқиманинг қисқаришига, ундаги чўзилувчан-эластик толаларга боғлиқ. Жароҳатланиш натижасида эластик толалар кўндалангига кесилган бўлса, четлари қочиши шунча каттароқ бўлади ва шунча микроблартушиши билан боғлиқ асорат кўп бўлади. Қон кетиши жароҳатнинг турига, катта-кичиклигига, тўқиманинг қон билан таъминлангани, қон босимига боғлиқ. Кўп қон йўқотиш ўткир камқонлик, карахтлик ва б.га сабаб бўлади. Жарохатнинг келиб чиқиш сабабига кўра: беихтиёр ва қасддан қилинган; инфекцияланганига кўра: асептик, микроблар билан ифлосланган ва инфекцияланган бўлади. Жароҳатлаган буюмнинг характерига кўра:
Кесилган жарохат–ўткир асбоблар (скалпел, пичоқ, лезвия) келтириб чиқаради ва жрохат четлари текис бўлиб кўп қон кетади.
Юлинган жарохат-тери ва тери ости тўқмаси кўчади ва четлари нотўгри, қон оқиши купроқ. Чопилган- ўткир ва оғир асбоблар болта, теша, килич) ёрдамида хосил қилинади ва чуқурроқда жойлашган тўқималар зарарланиб, кўндалан чопилса жарохатланган тўқманинг тортилиши кучаяди.
Лат еган- ўтмас, қаттиқ буюмлар (тош, темир, ёгоч) ёрдамида юзага келади ва юмшоқ тўқималарнинг эзилиши кучли ва қон оқиши кам бўлади.
Санчилган – ўткир учли асбоблар (найза, бигиз, мих) таъсирида келиб чиқади ва жарохат жуда чуқур бўлади.
Тишланган–кўпинча хайвонлар таъсирида келиб чиқади ва микроблар билан зарарланган бўлади (асоратида қутуришга олиб келиши мумкин).
Захарланган – илон, чаён каби захарли хайвонлар чақканида ва кимёвий моддалар таъсирида келиб чиқади.
БИРИНШИ ТИББИЙ ЁРДАМ . Жароҳатланган одамга ёрдам кўрсатишда жарроҳлик қайта ишлови асосий аҳамиятга эга. Жарроҳлик қайта ишлови агар биринчи 6 соат ичида ўтказилса эрта, 24 соат ичида ўтказилса кечиктирилган, ундан ҳам кейин ўтказилса ўта кечиккан дейилади. Бирламчи жарроҳлик қайта ишловида жароҳатни оғир-енгиллигига қараб махаллий ёки умумий оғриқсизлантирилиб, ярани ювилади ва қуйидаги 5 та тадбир амалга оширилади: 1) ярани кесиб очиш, 2) ўлган тўқималарни олиб ташлаш, 3) жароҳатдаги ёт жисмларни олиБ ташлаш, 4) қон оқишини тўхтатиш, 5) жароҳатни тикиш, дренаж қўйиш. Ҳар қандай жароҳатни ифлосликлардан тозалаб, жисмларни тўла олиб ташлаш ва жароҳат четларини тортмасдан яқинлаштириш имкони бўлса, Йирингли жароҳатларни яллиғланиш фазасида даволашда, бемор иммунтизимини фаоллаштириш, антисептиклардан фойдаланиш, йирингни чиқиб кетишига имкон яратиш, протеолитик ферментлардан фойдаланишни тавсия этади. Регенерация фазасидаэса умумий қувватлантирувчи терапия, индифферент малҳамлардан фойдаланиш тавсия этилади. Зарурият бўлса жарроҳлик улларидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |