4-боб. Хавфсизлик қоидалари
5-§. Махсус воситаларни қўллашда хавфсизлик қоидалари
36. Кўздан ёш оқизувчи моддалар, газли қурол, чалғитма таъсир кўрсатувчи нур-товуш мосламаларини шахсий таркиб томонга қаратиб қўллаш тақиқланади, уларнинг қўлланилиши натижасида булут ҳосил бўлган ҳудудда қолган ходимлар зудлик билан газниқобларни кийишлари ва хавфли ҳудудни тарк этишлари лозим.
37. Газ-тутун булути тарқалиш ҳудудда хизмат олиб бораётган ходимлар газниқобларда бўлишлари лозим.
38. Кўзни ёшлантирувчи воситалар билан ишлашда қуйидагилар қатъиян ман этилади:
ушбу воситаларни қисмларга ажратиш, ўзбошимчалик билан носозликларни бартараф этиш, сумкалардан ташқарида олиб юриш;
қўллаш жадаллигини ошириш (газли гранаталарни қўллаш жадаллиги махсус операция раҳбари томонидан белгиланади);
махсус карабиндан отиш учун мўлжалланган қоғоз гильзали, ёритувчи ва сигнал берувчи барча турдаги ўқ-дориларни ҳамда газли гранаталарни сигнал бериш тўппончасидан отиш.
39. Тўсиқ-ғовларни бартараф этувчи воситалар ва чалғитма таъсир кўрсатувчи нур-товуш мосламаларининг пилта (запал)лари алоҳида олиб юрилиши лозим. Пилта (запал)ларни электр манбасига улашдан олдин занжирда кучланиш йўклиги текширилади. Ушбу воситаларни қўллаётган ходим шахсий ҳимоя воситасида бўлиши керак.
Портламай қолган барча портловчи ва нур-товушли мосламалар мутахассислар томонидан зарарсизлантирилади.
40. Ўчиб қолган аланга узатувчи шнурни қайтадан ёқиш қатъиян ман этилади.
41. Электр манбаи ёрдамида портлатиладиган барча тўсиқ-ғовларни бартараф этувчи воситалар ва нур-товушли гранаталарнинг созлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, улар қайтадан портлатилиши мумкин.
42. Транспорт воситаларини мажбурий тўхтатиш воситаларини қуйидаги ҳолатларда қўллаш қатъиян ман этилади:
одамларни ташиш учун мўлжалланган транспортларга нисбатан ушбу воситаларида йўловчилар бўлганда;
чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналари, шунингдек халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига тегишли автотранспорт воситаларига;
тоғ ёнбағир йўлларида, шунингдек йўлнинг кўриниши чегараланган қисмларида;
темир йўл кесишмаларида, кўприкларда, йўл ўтказгичларда.
43. Электрошок қурилмаси индукторини устига қопқоғи ёпилган ҳолда олиб юриш ва сақлаш лозим. Электрошок қурилмаси билан ҳаракат қилганда қуйидагилар тақиқланади:
индуктор қопқоғи мавжуд бўлмаган, ҳаракатга келтиришга тайёр бўлган электрошок қурилмаси электродларига тегиш ва қўлларни яқинлаштириш;
электрошок қурилмасини ёмғир ва нам ҳавода қўллаш.
44. Тез аланга олувчи ва портловчи объектларда яширинган жиноятчиларга нисбатан қўлланиладиган ва ёнувчи (портловчи) хусусиятларга эга бўлган махсус воситаларни қўллаш ёнғин ўчириш хизматлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
45. Махсус воситалар қўлланилгандан сўнг хоналар (бино) жароҳат олганлиги, ёнғин ўчоқлари ва портламай қолган воситаларни аниқлаш мақсадида текширилади. Портламай қолган воситаларни зарарсизлантириш мақсадида мутахассислар жалб қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |