Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: гендер-ҳуқуқий экспертиза


-§. Ўқотар қуролни олиб юриш ва сақлаш



Download 2,66 Mb.
bet52/105
Sana09.06.2022
Hajmi2,66 Mb.
#648605
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   105
Bog'liq
БСП тема общий 1-47

4-§. Ўқотар қуролни олиб юриш ва сақлаш

26. Ходимлар томонидан хизмат фаолияти давомида ўқотар қуролни олиб юриш, сақлаш тартиби ва муддатлари ички ишлар органи бошлиқлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг норматив-ҳуқуқий хужжатлари асосида белгиланади.


Худуддаги тезкор ва криминоген вазиятни инобатга олиб ички ишлар органи бошлиғи томонидан ходимга ўқотар қуролни доимий олиб юриш ва сақлашга рухсат этилиши мумкин.
Ўқотар қурол ходимларга уларнинг шахсий жавобгарлиги остида берилади.
27. Тўппончалар ғилофларда, тасмаси тақилган ҳолатда олиб юрилади. Битта ўкдон тўппонча дастагида, иккинчи захира ўқдон ғилофда сақланади.
28. Автомат ва милтиқлар «Тасмага» ҳолатида олиб юрилади. Ўқдонлари ўкдон халталарида сақланади.
29. Ўқотар қуролни доимий олиб юриш ва сақлашга эҳтиёж бўлмаганда, ўқотар курол ички ишлар органлари навбатчилик қисмига ёки омборига топширилади.
2-§. Ўқотар қуролни қўллаш
30. Қуйидаги ҳолатларда ходим шахсан ўзи ёки бўлинма (гуруҳ) таркибида ўқотар куролни кўллаш хукукига эга:
фуқароларни ёхуд ўзини ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган, зўрлик ишлатиш билан қилинган ҳужумдан ҳимоя килишда;
гаровдагиларни озод қилишда;
ўта оғир жиноятни содир этиш чоғида кўриб қолинган ва яширинишга уринаётган шахсни ушлашда, агар бошқа воситалар билан бу шахсни ушлаш имкони бўлмаса;
ички ишлар органларининг ўкотар куролларини, ўқ-дориларини, портловчи моддаларини, транспорт воситаларини, махсус ва жанговар техникасини эгаллаб олишга бўлган уринишларга чек қўйишда;
фуқароларнинг уй-жойларига, давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг қўриқланадиган объектларига, ўта муҳим юкларига, транспорт воситаларига, биноларига гуруҳ бўлиб қилинган ҳужумни ёки қуролли ҳужумни даф этишда;
куролли қаршилик кўрсатаётган шахсни, шунингдек ёнидаги қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни, портлатиш қурилмаларини, заҳарли ёки радиоактив моддаларни топшириш тўғрисидаги қонуний талабни бажаришни рад этаётган шахсни ушлашда;
жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларнинг, ўзига нисбатан камоқка олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг қамоқдан қочиб кетишига чек қўйишда, шунингдек ушбу шахсларни куч ишлатиб озод қилишга бўлган уринишларга чек қўйишда;
агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқий хавф туғдирса ҳамда ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қарамай, тўхташдан бош тортса, ушбу транспорт воситасини шикастлаш йўли билан тўхтатишда;
инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига тахдид солаётган ҳайвонни зарарсизлантиришда;
қурол ишлатиш нияти ҳақида огоҳлантириш сифатида ўқ отишда, юқорига қарата ёки бошқа хавфсиз йўналишда ўқ отиш орқали хавф-хатар сигнали беришда ёки ёрдамга чақиришда.
31. Ички ишлар органининг ходими ўқотар қуролни қўллашдан олдин огоҳлантиради, бундан унинг ёки фуқароларнинг ҳаётига бевосита хавф таҳдид солаётган ҳоллар мустасно.
Ходим ўқотар қуролни қўллашдан олдин қуйидагиларга мажбур:
шахсни «Тўхта! Отаман!» деб ҳайқириб огоҳлантиришга;
шахс огоҳлантиришдан кейин ҳам ходимнинг талабларига бўйсунмаса, юқорига огоҳлантириб ўқ отишга.
32. Қуйидаги ҳолатларда ўқотар қурол огоҳлантиришсиз қўлланилади:
ходимнинг ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф тахдид солаётганда;
тўсатдан қуролли ҳужум қилинганда;
жанговар техника, транспорт воситалари, учувчи аппаратлар, дарё кемаларидан фойдаланган холда ҳужум уюштирилганда;
маҳкумлар, ҳибсга олинган ёки ушланган шахслар қурол билан ва транспорт воситасида ёхуд транспорт воситаларининг ҳаракати вақтида қочганда;
террорчилик ҳаракатлари содир этмоқчи бўлган шахсларни зарарсизлантиришда;
инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солаётган ҳайвонни зарарсизлантиришда.
33. Аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан ўқотар қуролларни қўллаш тақиқланади. Ушбу шахслар томонидан қуролли ҳужум қилинган, қуролли қаршилик кўрсатилган ёки фуқароларнинг ёхуд ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига тахдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилинган ҳолатлар бундан мустасно.
34. Уқотар қурол қўлланилиши натижасида тасодифий шахслар жабрланиши мумкин бўлса, ходим кўп фуқаролар тўпланганда уни қўллаш ҳуқуқига эга эмас.
35. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилмаган ўкотар қурол ва унинг ўқ-дорилари билан ходимларни қуроллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.



Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish