Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: гендер-ҳуқуқий экспертиза



Download 2,66 Mb.
bet44/105
Sana09.06.2022
Hajmi2,66 Mb.
#648605
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   105
Bog'liq
БСП тема общий 1-47

Психопрофилактика руҳий-асаб касалликларининг олдини олиш, касалликнинг бирламчи оламатлари, белгиларини аниқлаш, даволаш-профилактика, реабилитация ишларини олиб бориш, нохуш ижтимоий оқибатлар ва ногиронликнинг олдини олиш билан шуғулланади.
Психопрофилактиканинг вазифалари куйдагилар:
- ходимларда руҳий-асаб касалликлари аломатларининг келиб чикиш, сабаблари ва шароитларини аниқлаш ҳамда олдини олиш;
- хизматга қабул қилинаётган шахс руҳий асаб тизимининг ахволи, психик соғломлик даражасини аниқлаш, ривожланиб кетишининг олдини олиш, патологик хусусиятларни белгилаш;
- ходимларда сезилар-сезилмас даражада пайдо бўлаётган руҳий ўзгаришларни назоратга олиш, кузатиш ва амбулатория шароитида даволаш;
- ИИО бошлиқлари таркибига ходимларнинг соғлиғини ҳисобга олган ҳолда фаолият хусусиятига қараб керакли тавсиялар ишлаб чиқиш;
- ходимларнинг касбий фаолияти давомида ҳаддан зиёд кўп учрайдиган руҳий-ҳиссий зўриқиш ҳолатларида қандай воситалардан фойдаланиш хусусида тавсиялар бериш;
- умумий гигиеник тадбирлар ўтказиш, дам олиш, ўз вақтида овқатланиш, иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда психопрофилактика тадбирларини ўтказиш;
- ходимлар ўртасида психогигена ва психопрофилактика масалалари бўйича тиббиёт ва ҳарбий психология доирасида санитария муассаларида тушунтириш ишлари олиб бориш. Психогигиена ва психопрофилактика айнан ходимлар ўртасидаги турли тушунмовчиликлар, руҳий зўриқиш ва ўзаро муносабатлардаги муаммоларни аниқлаб, фаолият самарадорлигини ошириш, ходимларнинг руҳий ва маънавий жиҳатдан соғлом бўлишларини таъминлайди.
Психогигиена ва психопрофилактика ишларини амалга оширишда ИИО тиббиёт-психологик марказларининг ходимлари ўз вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, бу касб эгаларининг соғлом ва ўз ишларининг устаси бўлишлари учун шароит яратишлари лозим.
Ходимнинг асосий фаолияти кенг ахолии катлами ўртасида ҳар кандай ғайриижтимоий воқеа-ҳодисанинг олдини олиш борасида алоҳида иш юритишдир.
Ходимнинг процессуал эркинлиги, хизмат ваколатларини амалга оширишда мустақиллиги ташаббускорлик ва ташкилотчилик фаолиятини амалга ошириши кучли ижтимоий масъулиятни талаб қилади.
ИИОда аҳамиятга молик касбий-психологик хусусиятларга қуйидагиларни киритиш мумкин: касбий йўналтирилган кузатувчанлик, ходисаларнинг белвосита белгилари асосида хулосалар чиқариш, фактларни концептуал асосида таққослаш, фактларни концептуал асосида таққослаш, вазиятдан амалий хулосалар чиқариб олиш, мураккаб ҳаётий чалкашликларни таҳлил қилиш, аниқ қарорлар қабул қила олиш, ишнинг энг тўғри режасини тузиш, янги фактлар аниқланганида режаларни ўзгартира олиш, приниципиаллик, ўз ҳаракатларни баҳолай олиш, одиллик.
Ходим муайян бир ишни бажараётганда унда қатнашувчи шахсларга холис ва одилона муносабатда бўлиши, мавжуд ҳолатда аниқлик киритиши, айблашга мойил бўлмаслиги, ҳолатнинг аниқ объектив ва субъектив тамонларига кўзи етиши керак.
Психик жараёнларнинг кучи, характеридаги у ёки бу хусусиятларга қараб шахсларни бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин:
- мураккаб, чалкаш ва кам ахборатга эга шахсларда, киришимлилик даражасининг пастлиги, ташкилотчилик ва ақлий хусусиятларининг етарли эмаслиги сабабли, иш унумдорлиги бирмунча паст бўлади;
- ўта кузатувчан, эътиборли шахслар – юқори даражадаги коммуникатив хусусиятлари, эвристик имкониятлари бўлмаса ҳам – турли инсонлар билан мулоқот ўрнатиш, улардан зарур маълумотларни олишда ёрдам берибгина қолмасдан, фаолиятин самарали ташкил қилишда ташаббускор бўладилар;
- алоҳида типологик тафовутлар ўзини танқид қилиш асосида келиб чиқади. Айрим ходимлар ўзларининг ютуқ ва камчиликларини шахсий ваколат ва имкониятлари билан боғлайдилар. Бундай ходимлар ўз қарорларини ва иш фаолиятларига ўта масъулиятли эканликлари билан ажралиб турадилар. Маълумотларни текшириб, бирламчи ҳаракатлари барбод бўлган вазиятларда амалий йўл тутадилар, ўз ҳаракатларнинг маҳсули бўлган маълумотларни инобатга оладилар. Кўпчилик фикри орқали вужудга келадиган тазийқларга бефарқ муносабатда бўладилар;
- бошқа турдаги ходимлар эса ўз омадсизликларини вазият тақозаси деб биладилар. Улар ишдаги қалтис вазиятларда қатъиятсиз, ригид ва консерватив бўладилар.
Ходимни лавозимга қўйишда шахснинг касбий типологик хусусиятларини инобатга олиш муҳум хисобланади.
ИИО ходимларидан уз вазифаларини бажаришда доимий тезкорликнинг талаб қилиниши кучли руҳий зўриқиш ҳолатларини келтириб чиқаради ва уларнинг руҳиятига маълум нейрофизиологик талаблар кўяди.
ИИОдаги узоқ муддатли фаолият довомида узини етарлича танкид килмай иш олиб бориш баъзан касбий бузилиш ҳолатини, яъни ҳокимият вакили сифатида манманлик, қўполлик, маънавий чегараланиш каби салбий хислатларни вжудга келтириши мумкин.

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish