Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари даволаш профилактика муассасаларида пуллик тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари даволаш профилактика муассасаларида пуллик тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар 1.1-банди тўртинчи хатбоши “бувиси”деген сўздан кейин, “шунингдаек, ички ишлар органлари тизимидаги даволаш профилактика муассасаларида бепул тиббий хизматдан фойдаланиш хуқуқига эга бўлмаган турмуш ўртоғи” деган сўзлар билан тўлдирилди.
2.10-банди Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси томонидан ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига пуллик тиббий хизматлар кўрсатиш бўйича мунтазам услубий ёрдам кўрсатилсин.
3.15-банддаги “Низомнинг 1 ва 2-иловасида” деган сўзлар “Низомда белгиланган” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.18-бандидаги “3-иловасига”деган сўзлар “иловасида” деган сўзлар билан алмаштирилди.
5.26-бандининг биринчи хатбошисидаги “3-иловасида” деган сўзлар “иловасида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6.29-бандининг Амбулатор беморларга пуллик хизмат кўрсатилиши фақат иш кунларида ва даволаш-профилактика муссасаси томонидан белгиланган вақтларда қуйидаги кетма-кетликка риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
7.39-банди пуллик тиббий хизматлар учун тарифлар Соғлиқни сақлаш вазрлигининг тиббиёт муассасалари томонидан шунга ўхшаш пуллик тиббий хизматлар пакети учун белгиланган ўртача тарифларни шрганиш асосида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан белгиланади.
Тарифларни белгилашда имтиёзга эга беморлар учун нархлар, имтиёзсиз беморларга нисбатан белгиланган нархларга нисбатан 25 фоизга арзонлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий даволаш-профилактика муассасалари томонидан пуллик тиббий хизматлар учун белгиланган тарифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар взирлиги Тиббиёт бошқармаси томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шахар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари даволаш-профилактика муассасалари томонидан пуллик тиббий хизматлар учун белгиланган тарифлар эса тегишли молия органлари билан келишилган ҳолда мазкур органларнинг рахбарлари томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимидаги санаторий муассасаларида пуллик тиббий хизмат кўрсатиш, қиймати тасдиқланган санаторий йўлланмаларни тўлиқ нархида сотиш орқали амалга оширади. Санаторий муассасаларида ётоқ ўрин-жойи берилмаган холда пуллик тиббий хизмат кўрсатиш, мазкур низомда белгиланган амбулатор тиббий хизмат кўрсатиш тартибига асосан амалга оширилади.
8.42-банди пуллик тиббий хизматлар кўрсатиш натижасида тушадиган пул тушумларининг 2 фоизи Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармасининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади, қолган 98 фоизи даволаш-профилактика муассасасининг ривожлантириш жамғармаси ихтиёрида қолдирилади.