3. Фойдаланилган адабиётлар; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 203-сонли буйруғи.
Мавзу 20. Ички ишлар органлари ходимларида хулқ-атвор оғишларининг психодиагностикаси ва профилактикаси
Ҳаёт тарзининг жиддий ўзгариши, уйдан, оиладан йироқлик, низомда кўрсатилган кундалик қатъий талаблар, муайян тартибга асосланган иш фаолияти, буйсунишга мажбурлик ҳисси, кўчайтирилган тартибдаги иш кунларида, жавобгарлик ҳиссининг юкорилиги, ўз фикрлари билан ёлғиз қола олмаслик, шахсий гигиенадаги ноқулайликлар, ўрганилмаган об-ҳаво шароитлари, касбга алоқадор турли шовқин-суронлар, ҳароратнинг ўзгариши, хизмат сафарларидаги ноқулайликлар, доимий руҳий зўриқишда юриш ходимнинг психикаси ва жисмоний соғлиғига зарар етказиш мумкин.
Руҳий соғломлик нафақат руҳий хасталикларнинг йўқлиги, балки бу касалликларга яқин касалликлар аломатларнинг ҳам йўқлиги билан белгиланади.
Психик соғломлик даражаси ва сифати шахснинг алохида хусисиятлари билан бирга ички дунёқараши хусусиятларининг уйғунлиги, туғма руҳий хусусиятларининг ижтимоий мухитдаги ўзаро таъсири натижасида кўринадиган ҳолатдир.
Ижтимой муҳит омилларига щахснинг насил-насаби, ёшга оид хусусиятлари, тарбияланган шароити, тана аъзоларининг ривожланганлик даражаси, характер хусусиятларининг ҳосил бўлиши, стресс ҳолатларидан орттирилган тажриба асосида чиқиб кета олиш қобилиятлари киради.
Руҳий хасталик сифатини белгилаб берувчи жуда кўп хусусиятлар бўлиб, улар насбатан турғундир. Масалан, шахснинг қариндош-уруғларида руҳий хасталик билан оғриган кексаларнинг бўлиши, ёшлигида унга нисбатан қўлланилаган қаттиқ жазо чоралари, қўпол муомала, бош мия чайқалиши маълум вакт ўтганидан кейин ходимда касаликга мойиликни кучайтириши мумкин.
Руҳий соғломлик даражаси ўзгарувчандир. Унинг сафати жуда кўп ташқи омиллар таъсирида тинимсиз алмашиб туради. Бу омиллар руҳий шикасланишларга олиб борувчи сабаблар, ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар, экологик, жисмоний ўзгаришлар, зарарли табиий муҳит шароитлари натижасида вужудга келади.
Стресс холатига тушмайдиган инсон жуда кам учрайди. Ҳар бир шахсда хаётдаги турли зиддиятларга нисбатан қаршилик кўрсатишнинг индивидуал чегеараси бўлиб, бу чегарадан чиқиш, қаттиқ чарчаш, тана аъзолари функцияларининг бузилишига олиб келади.
Ижтимоий муҳит таъсирида тез хафа бўлиш, кайфиятнинг ўзгарувчанлиги, етакчиликка (лидерликка) интилиш, муваффақиятга эришишда тиришқоқликнинг кўчайиши инсондаги шахсий хислатларнинг салбий тарафга ўзгаришига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам ишга қабул қилишда тиббий текширувдан ўтказиш ходимларнинг келажакдаги иш фаолиятида руҳий хасталикларга мойиллиги бўлган тақдирда уларнинг ривожланиб, оғирлашишининг олдини олади. Шундан келиб чиққан ҳолда ишга қабул қилишда бўлажак ходимларнинг соғлиғини қатъий тартибда назоратдан ўтказиш психогигена ва психопрофилактиканинг асосий вазифасига киради ва намзоднинг сағломлиги, психик ва жисмоний хусусиятларининг талаб даражасида эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун тиббий бўлим ходимлари тамонидан батафсил ўрганилади.
Психогигена - инсоннинг руҳий саломатлигини сақлаш максадида унинг психик хусусиятлари мақбул даражада ривожланишига шароит яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, ўзаро шахсий муносабатлар ўрнатишда психологик муътадил мухитни вужудга келтириш, инсон руҳиятининг атроф - муҳитдаги зарарли таъсирларга чидамлилик даражасини ошириш учун йўл-йўриқлар ишлаб чиқади.
Психогигиенанинг асосий мақсади инсоннинг руҳий саломатлигини таъминлаш, иш қобилиятини сақлаш ва мусхтаҳкамлашдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |