Далилий материални тўплаш БМИни бажаришнинг энг муҳим босқичларидан бири. БМИни ўз вақтида ва сифатли ёзиш, кўп ҳолларда, фактик материал қанчалик тўла ва тўғри танланганига боғлиқ бўлади. Шу сабабли материални тўплашдан олдин талаба илмий раҳбари билан биргаликда қандай фактик материаллар БМИ учун зарурлигини, ва мумкин бўлса, уни амалиёт даврида тўплаш бўйича махсус режа тузиш керак.
Талаба, агар зарур бўлса, малакавий амалиёт даврларида статистик материаллар тўплаши, таълим муассаси хужжатларидан керакли кўчирмалар олиши, ҳаракатдаги ёʻриқномалар, методик кўрсатмалами, ме'ёрий хужжатларни ўрганиши зарур. Талаба тўпланган материалларни умумлаштириш, унинг БМИни тайёрлаш учун ишончлилигини ва етарлилигини аниқлаши керак.
Мавзу бўйича сараланган адабиётларни ўрганиш ва системалаштириш, ҳамда фактик материаллар тўпланган ва қайта ишлангандан сўнг БМИ дастлабки режасида баъзи бир ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
4.4. Битирнв малакавий ишни ёзиш ва расмийлаштириш
БМИда материалнинг баёни изчил (кетма-кет) ва мантиқий бЎлиши лозим. Барча бЎлимлари бир-бири билан боғланган болиши керак. Айниқса, бир бобдан иккинчи бобга, параграфдан параграфга, параграф ичида бир масаладан иккинчи масалага ўтгандаги мантиқий боғланишларга эътибор бериш лозим.
БМИ матнини ёзишда кириш ва биринчи бобдан бошлаб, режага киритилган барча болимларни кетма-кет ёритиб чиқиш лозим. БМИдаги материалнинг баёни конкрет ва амалиёт натижаларига асосланган бЎлиши, шунингдек олинган маълумотларни таҳлил қилиш, танқидий ишлаб чиқиш лозим.
Кириш - БМИ ишнинг энг муҳим қисмларидан бири ҳисобланади. Киришда танланган мавзунинг долзарблиги асосланади, қойилган масаланинг мақсади ва вазифалари белгиианади, тадқиқот объекти ва предмети шакллантирилади, танланган тадқиқот методлари кЎрсатилади, олинган натижаларнинг муҳиролиги (аҳамияти) тавсифланади.
Адабиётлар тавсилоти- талабанинг махсус адабиётлар билан танишлигини, унинг манбаларни системалаштиришини, уларни танқидий қараш, муҳимларини ажратишни, тадқиқотчилар томонидан олдин олинган натижаларни баҳолашни, мавзунинг ҳозирги даврдаги Ўрганилганлик ҳолатида асосийсини ажратишни уддалашини кўрсатиши керак. БМИ етарлича тор мавзуга бағишланганлиги сабабли, олдинги ишларнинг тавсилотини танланган мавзу масалалари бўйича (яхлит муаммо бўйича эмас) бажариш ва бундай тавсилот материалларини маълум бир мантиқиий кетма-кетликда системалаштириш керак.
БМИ ни баёнида мунозарали масалаларда шу масалалар билан шуғулланган турли муаллифларнинг фикрларини келтириш керак. Агар ишда бирор муаллифнинг фикри танқидий қаралаётган бўлса, унинг фикрини баён қилганда ситаталар келтирилиши керак, ана шу ҳолдагина танқид объектив бўлиши мумкин. Масала ечимига турлича ёндашув мавжуд бўлган ҳолда, турли муаллифларнинг ишларини, келтирилган таклифларини солиштириш мажбурий ҳисобланади. Шундан сўнг муназарали масала юзасидан ўз фикрини асослаши ёки мавжуд нуқтаи назарлардан бирини қабул қилишини баён қилиш керак. Бу ҳолда ҳам муаллиф ўз ечимини далиллар орқали асослаши шарт.
БМИнинг методик қисмида фактик материалларни-дастлабки ахборотлар ва уларга ишлов бериш (кузатиш, таққослаш, Мчаш, эксперимент, абстрактлаштириш, анализ ва синтез, индуксия ва дедуксия, моделлаштириш, абстрактдан конкретга отиш ва бошқ.) методларини тавсифлаш назарда тутилади.
БМИ асосий қисмининг бобларида тадқиқот натижалари батавсил қаралади ва умумлаштирилади. Асосий қисмнинг боблари мазмуни мавзуга аниқ мос бўлиши ва уни тўлиқ очиб бериши керак. Бу боблар муаллифнинг материални қисқа, мантиқан ва далиллий баён қилиш ко^никмасини кўрсатиши лозим.
Ишда қойилган масалани ечиш учун зарур бўлмаган барча. материаллар иловада кеитирилади.
Хулоса қисмида БМИда олинган натижаларнинг ишнинг кириш қисмида қўйилган ва шакллантирилган умумий мақсадлар ва конкрет масалалар билан мувофиқлиги мантиқан қатъий баён қилинади.
Календар режада (календар режани расмийлаштириш намунаси 2-иловада берилган) кўрсатилган муддатларда ишнинг тугалланган боблари илмий раҳбарга топширилади.
Текширилган боблар илмий раҳбардан олинган кўрсатмалар бўйича қайта ишланади, шундан сўнг талаба ишни расмийлаштиришга киришади.
Do'stlaringiz bilan baham: |