4.5.3. Жадваллар, расмлар, графикларни расмийлаштириш қоидалари
Жадваллар ва расмлар БМИ матнида номланиши ва кетма-кет номерланиши (масалан 1-жадвал, 1-расм) иозим. Жадвалнинг тартиб номери унинг номланишининг тепасида ўнг юқори бурчакда ёзилади. Расмнинг тартиб номери ва унинг номланиши расмнинг остига ёзилади.
Бошқа адабиётлардан олинган материаллардан фойдаланганда, турли муаллифлар фикрини келтирганда уларга мос ҳаволалар берилиши, адабиётлар ишнинг сўнгида берилиши лозим. БМИга киритилган нафақат ситаталар, балки адабиётиардан олинган муҳим ҳолатлар олинган манбаларга ҳавола, берилиши керак.
4.5.4. Фойдаианилган адабиётлар ройхатини расмийлаштириш қоидалари
Фойдаланилган адабиётларни ишнинг сўнгида ягона ройхатда бериш тавсия этилади. Ройхат албатта номерланган бўлиши керак. Ҳар бир манба ройхатда бир марта келтирилади.
Расмий ҳужжатлар (Конститутсия; Қонунлар; Президент фармонлари; Хукумат қарорлари; бошқа норматив актлар (хатлар, буйрақлар ва бошқ.). ҳар бир гуруҳ ичида ҳужжатлар хронологик тартибда жойлаштирилади.
Хорижий (рус) тилидаги адабиётлар ройхат сЎнгида, алоҳида ҳарфий қатор ташкил қилган ҳолда ёзилади.
Ҳар бир ҳужжат учун қуйидаги биографик тавсифнома келтирилиши керак: муаллиф фамилияси, исми, шарифи; номи; мавзу остидаги маълумотнома (дарслик, Ўқув қўлланма ва бошқ.); чиқиши ҳақида маълумот (нашрдан чиқиш вақти, нашриёт, нашр йили); миқдорий тавсифнома (китобдаги умумий варақлар сони).
4.6.6. Фойдаланган адабиёт манбаларига кўрсатмалар бериш қоидалари
Манбалардан ва адабиётлардан олинган ситаталар маълум муаммо (масала) юзасидан о"з фикрини тасдиқлаш мақсадида келтирилади. Ситаталар матн жиҳатдан тўғри ва тимоқчалар орасида ёзилиши лозим. Агар ситатага матннинг қисми, я'ни фразанинг бошидан эмас ёки ситата қилинаётган матн ичида қолдирган жойлар болса, қолдирилган жойлар коп (учта) нуқта орқали белгиланади. Матнда ситата олинган манба албатта кўрсатилиши шарт.
4.6.7. Иловаларни расмийлаштириш қоидалари
Илова - бу ишнинг қўшимча, мавзуни тўлароқ очиб бериш учун зарур бўлган қисмидир. Мазмунига кўра иловалар турлича бўлиши мумкин: ҳужжатламинг нушалари, ҳисобот материалларидан кўчирмалар; ёʻриқномалар, қоидалар, Низомлардан алоҳида кўчирмалар. Иловалар шаклан матн, жадвал, харита ва бошқ. кў ринишда берилиши мумкин.
Иловаларга фойдаланилган адабиётларни киритиш мумкин эмас. Иловалар БМИ давоми сифатида унинг сўнги варақларида келтирилади. Ҳар бир Илова янги бетдан бошланиши ва юқори ўнг бурчакда "Илова" сўзи ва илованинг номланиши келтирилиши керак. Иловалар иккитадан ортиқ бўлганда уларни араб рақамлари билан номерлаш керак. Асосий матннинг иловалар билан алоқаси ҳавола орқали ўрнатилади (масалан, қаранг 5-илова). Ҳар бир илова одатда мустақил аҳамиятга эга ва асосий матнга боғлиқ бўлмаган ҳолда фойдаланиш мумкин. Ишнинг мундарижасида ҳар бир илова номланиши билан алоҳида келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |