5. Бирирув малакавий ишнинг ҳимояси 5.1. БМИни ҳимояга тайёрлаш
Тугалланган ва юқоридаги талабларга мос равишда расмийлаштирилган битирув малакавий иш талаба ва маслаҳатчи томонидан имзоланади ва ҳимоягача тўрт ҳафта қолгунга қадар илмий раҳбарга берилади. Илмий раҳбар ишга ёзма тақриз беради ва уни имзолайди. Кўрсатилган муддатдан кейин тақдим этилган битирув малакавий иш ҳимояга қойилмайди.
Илмий раҳбарнинг тақризи. Илмий раҳбар БМИнинг сўнги вариантини олгандан сўнг кафедра эксперти сифатида бир ҳафта ичида ёзма тақриз тайёрлайди. Тақризда ишнинг сифатини ҳар томонлома баҳолайди, ижобий томонларини кўрсатади, олдин кўрсатилган ва талаба томонидан тузатиҳнаган камчиликларга эътибор беради, БМИни ДАК ҳимояга қойиш ёки қоймасликни асослайди. Илмий раҳбар тақризида ишни тасдиқланган режага мос бажарилганлигига, виждонлилига эътибор беради, мустақил бажарганлик, фаоллик даражасини аниқлайди, таиабанинг БМИни бажаришга ижодий ёндашганлигини, БМИнинг талабларга жавоб бериш даражасини аниқлайди, баҳо беради. Тақриз намунаси 3-иловада, баҳолаш мезони 4-иловада келтирилган.
Илмий раҳбарнинг ёзма хулосаси ва муқоваланган иш кафедра мудирига муҳокама учун берилади. Кафедра мудири БМИ га қойиладиган мажбурий талабларга мослигини текширади. Агар кафедра мудири илмий раҳбар тақризи мазмунидан ва ишни расмийлаштиришдаги камчиликлардан келиб чиққан ҳолда талабани БМИни ДАКда ҳимояга қойиш мумкин эмас деб ҳисобласа, у ҳолда бу масала кафедра мажлисида илмий раҳбар ва талабанинг иштирокида муҳокама қилиниши керак. Кафедра қарори ўқув ишлар бўйича проректорга тақдим этилади.
БМИ лар мажбурий равишда тақризга берилади.
Тўлиқ расмийлаштирилган, ҳимояга тавсия этилган БМИ тақризга юборилади.
Тақриз, Тақризда тақризланаётган ишнинг моҳияти ва асосий ҳолатларига малакали таҳлил берилиши, танланган мавзунинг долзарблигининг баҳоси, уни ёритиб беришдаги мустақил ёндашуви, муаллифнинг ўз нуқтаи назарининг мавжудлиги, ахборотлами тўплаш ва қайта ишлаш методларидан фойдаланиш кўникмаси, хулоса ва таклифларнинг асосланганлик даражаси, олинган натижаларнинг ишончлилиги, уламинг янгилиги ва амалий аҳамияти кўрсатилиши лозим. Ишнинг ижобий томонлари билан бир қаторда унинг камчиликлари, хусусан баёнининг мантиқийлигидан четга чиқиши, материални саводли баён қилинишидаги камчиликлар, фактик хатолар аниқланади. Хулоса қисмида тақризcби БМИ ниниг умумий даражаси ҳақида ўз фикрини баён қилади ва уни баҳолайди, шундан сўнг ишнинг титул варағига имзо қояди. Тақриз ҳажми бир бетдан уч бетгача бўлиши лозим. Рецензентнинг тақризи Силовага мос расмийлаштирилиши лозим. Тақриз ҳимояга камида уч кун қолгангача тақдим этилиши зарур.
Рецензентдан ижобий тақриз олгандан сўнг кафедра ишни ДАКга беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |