ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА ВА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ГЕОЛОГИЯ ВА ГЕОГРАФИЯ ФАКУЛЪТЕТИ ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯ КАФЕДРАСИ Уврайимов Суннатилланинг «ТАРИХИЙ КАРТОГРАФИК МАНБАЛАРНИ ЗАМОНАВИЙ ГИС ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЁРДАМИДА ЯНГИЛАШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ ҲАҚИДА» мавзуси бўйича Ҳалқаро ГИС кунига бағишланган илмий-амалий анжуманга тайёрлаган тақдимоди Илмий раҳбар: техника фанлар доктори проф. Сафаров Э.Ю. Тошкент 2016
Илм ва фан жадал ривожланаётган ҳозирги замонда кам ўрганилган ҳамда янгитдан вужудга келган фан тармоқларини чуқур ва атрофлича ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. Табиат ва жамиятда бўлган, бўлаётган ва бўлиши мумкин бўлган воқеа-ҳодисаларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш учун аввало тарихий жараёнларни ва тарих, география ҳамда картографияни чуқурроқ билиш талаб этилади. Маълумки, ўтган асрларда ўз даврларида оламшумул кашфиётлар ва изланишлар олиб борилган. Яратилган бирон-бир предмет ёки қўлёзмаларнинг айрим қисми ҳозирда йирик кутубхоналарда ва шахсий коллекцияларда сақланиб келинмоқда.
Уларнинг аҳамияти эса йиллар давомида ўсиб боради. Ҳозирда интернет тармоқларида асл қўлёзмалардан кўчирилган тарихий-картографик манбаларнинг нусхалари мавжуд. Ундан ташқари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Европа олимлари томонидан турли даврларда чоп этилган тарихий географик атлас ва хариталар, кутубхонанинг нодир қўлёзмалар бўлимида сақланиб келинмоқда. Бу эса айнан шу соҳаларнинг асл келиб чиқиши ҳамда картографиянинг айни «гуллаган» даврлари ҳақида етарлича маълумот олиш имконини беради.
Тарихдан маълумки, кўпгина фанлар, асосан Ер билан боғлиқ фанлар «Буюк географик кашфиётлар» даврида тубдан ўзгарди. Ер ҳақидаги фалсафий қарашларнинг ўрнини эндиликда аниқ математик ҳисоблашлар эгалламоқда. Шунга кўра, биз фикр юритмоқчи бўлган тарихий картографик манбаларни замонавий ГИС технологиялари ёрдамида янгилашнинг айрим масалалар соҳа тарихига оид қўлёзма манбаларда келтирилган тарихий хариталарни бугунги кундаги замонавий ГИС теҳнологиялари асосида нафақат картографик қўлёзмаларни балки, археологик топилмалардаги тасвирларни ва шу тасвирларга берилган тавсифларни имкон даражасида ўқувчанлигини ҳамда кўргазмалилигини компъютер дастурлари асосида қайта ишлашдан иборат бўлади.