География ва табиий ресурслар факультети картография кафедраси



Download 1,29 Mb.
bet1/5
Sana28.06.2022
Hajmi1,29 Mb.
#713941
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-амалий иш (2) — копия


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

ГЕОГРАФИЯ ВА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
КАРТОГРАФИЯ КАФЕДРАСИ
ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯ ЙЎНАЛИШИ
КАДАСТР КАРТАЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ ФАНИДАН


2-амалий машғулот


Қабул қилди: Беканов Қ.
Бажарди: Йўлдошов Р.


Тошкент-2021


Амалий иш №1.
Кадастр карталарини лойиҳалаш ва тузиш

Топшириқни бажаришнинг умумий тартиби
1. Давлат кадастрлар мазмун моҳияти (Давлат кадастрларни яратиш ва юритиш, кадастр турлари, топографик асос). – 2 б.
2. Кадастр карталари ҳақида умумий тушунча. – 2 б.
3. Кадастр карталарини лойиҳалаш ва тузиш ишларининг ҳорижий тажрибалари. – 3 б.
4. Тадқиқот объекти бўйича умумий маълумот. – 3 б.
5.Ўрганилаётган худуднинг геомаълумотлар базасини шакиллантириш. (ArcCatalog), (4 та кадастр тури бўйича маълумот тўплайди).
6. Кадастр фазовий қатламларини яратиш (ArcMAP). – 5 б.
7. Кадастр карталари шартли белгилар тизимини ишлаб чиқиш. – 2 б.
8. Кадастр карталар компоновкасини ишлаб чиқиш. – 2 б.
9. Кадастр карталарини нашир қилиш. – 5 б.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

1. Давлат кадастрлар мазмун моҳияти (Давлат кадастрларни яратиш ва юритиш, кадастр турлари, топографик асос).
Тармоқлар давлат кадастрлари Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда у табиий, хўжалик обьекти ёки бошқа обьект муайян турининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маьлумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади.
Кадастр тушунчасининг замонавий таьрифи сифатида айтиш мумкинки, кадастр - мамлакатимиз ҳудудидаги табиий ресурслар ва инсон яратган моддий ва маьнавий бойликларнинг жорий ҳолатига оид маьлумотларни йиғиш, сақлаш ва фойдаланувчиларга ҳавола қилиш тизимидир.
Табиий ва моддий бойликлар бир қанча турларга бўлинганлиги учун мутаносиб равишда давлат кадастр тизими ҳам бир қанча тармоқ кадастрларини ўз ичига олади. Масалан, ер кадастри, энергетика ресурслари кадастри, ҳайвонот олами кадастри, темир йўллар кадастри, бино ва иншоотлар кадастри, сув ресурслари кадастри, ўрмон кадастри, архитектура ёдгорликлари ва тарихий обидалар кадастри, алоқа кадастри ва ҳ. Мамлакат ҳудудидаги ҳар қандай бойлик ёки ер остида ёки ер-устида жойлашганлиги туфайли мазкур кадастрлар ичида ер кадастри алоҳида ўрин тутади.
Халқ хўжалигининг барча тармоқларида ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ривожланишни ҳисобга олиб, табиий ва хўжалик ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини такомиллаштириш, ҳудудларнинг табиий-иқтисодий салоҳиятини мажмуавий таҳлил қилиш ва баҳолаш энг зарур масалалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2000-йил 15-декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат кадастри тўғрисида” ги Қонуни мазмуни ва моҳияти билан мамлакатимизда Давлат кадастрларини яратиш ва юритиш тамойилларини тўлиқ белгилаб берди.
Ушбу қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 16-февралда қабул қилинган “Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 66-сонли Қарори асосида республикамизда 21 та давлат тармоқ кадастрларини яратиш ва юритиш бўйича тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар масьул этиб тайинланган.
Тармоқ кадастрларини яратиш ва юритиш бўйича масьул вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилган:
- юридик ва жисмоний шахсларни ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
- рўйхатга ўтказиш жараёнидаги маьлумотлар бўйича навбатчи электрон хариталарни юритиш;
- барча туман, шаҳар ерларининг тезкор ва аниқ ўлчовини ўтказиш;
- топо-геодезия ишларининг сифатини ошириш;
- геодезик асбоб-ускуналар ҳамда уларга тегишли дастурий таьминотлар, замонавий компютерлар, шунингдек, ягона дастурий тизимни жорий қилиш;
- жойларда кадастр маьлумотлари электрон базасини яратиш; Давлат кадастрлари ягона тизимига кадастр маьлумотларини киритиб бориш;
- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг компютерлаштирилган ягона миллий тизимини яратиш;
- юридик ва жисмоний шахсларга интерактив давлат хизматларини кўрсатиш;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини ахборот коммуникация технологияларини қўллаб, “бир ойна” тамойили бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини жорий этиш.

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish