Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Акушер-гинекологик ёрдамни ташкил этиш



Download 0,55 Mb.
bet28/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

Акушер-гинекологик ёрдамни ташкил этиш.
Аёлларга акушерлик-гинекологик ёрдам махсус амбулатория ва стационар типидаги муассасаларда, кўп тармокли ихтисослашган шифохоналар бўлимлар ва поликлиникаларда курсатилади.
Аёлларга акушер-гинекологик ёрдам курсатадиган амбулатория типидаги асосий муассасаларга аёллар консультацияси (у туғруқ комплекси, поликлиника, тиббий санитария қисмлари таркибида ёки мустақил фаолият курсатиши мумкин), акушер-гинекология илмий тадқиқот институтининг консультатив-диагностика поликлиникаси киради. қишлоқ жойларида эса ушбу ёрдам тури биринчи босқичда фельдшерлик акушерлик пунктлари, қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ врачлик амбулаторияси, қишлоқ участка шифохонаси, иккинчи босқичда туман аёллар консультацияси, туман
марказий шифохонаси акушерлик комплекси ва вилоят шифохоналари томонидан курсатилади.
Аёллар консультацияси барча типдаги тиббиёт муассасалари билан узвий алокада ишлайди.
Аёллар консультацияси – аёлларга барча турдаги акушер-гинекологик амбулатория ёрдамини курсатувчи даволаш профилактика муассасаси хисобланади.
Аёллар консультацияси хизмат курсатадиган худуд, у буйсунадиган соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланади.
Аёлллар консультациясининг структураси.

  • регистратура (руйхатхона); Акушер-гинекологлар хоналари; хомиладорлар, тукканлар; гинекологик касалликларга чалинган аёлларни кабул қилиш хоналари;

  • соғлом аёлларни кабул қилиш хонаси; рухан аёлларни туғруқка тайёрлаш хонаси: терапевт хонаси, тери-таносил касалликлар врачи хонаси, стоматолог хонаси, ижтимоий хукук хонаси кушимча хоналар, муолижа хонаси, физиотерапия хонаси.

Аёллар консультацияси асосан участка принципи бўйича иш олиб боради.
Аёллар консультацияси асосий вазифалари куйидагилардан иборат:

  • хомиладорлик, туғруқ, туғруқдан кейинги даврдаги асоратларни, гинекологик касалликларни олдини олиш, аёлларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш;

  • бириктирилган худуд аҳолисига даволаш акушер-гинекологик ёрдамини курсатиш;

  • хомиладор аёлларни барвакт аниқлаш ва диспансер назоратига олиш, лозим бўлганда, консультациялар уюштириш;

  • хомиладорлик давридаги ва туғруқдан сўнг пайдо бўлган касалликларни ҳамда гинекологик касалликларни ташхислаш ва даволашнинг замонавий услубларини амалиётга тадбиқ этиш;

  • чала туғишни, перинатал ҳамда оналар ўлимини камайтириш бўйича янги ташкилий усуларни куллаш;

  • аборт профилактикаси, замонавий контрацептив воситаларни тўғри ва уз вактида ишлатиш;

  • санитария – маориф ишини олиб бориш, оналик ва болаликни мухофаза қилиш конунчилигига мос холда аёлларга ижтимоий – хукукий ёрдам курсатиш;

  • хомиладорларни, янги туккан аёлларни ва гинекологик хасталикларга чалинган беморларни диспансер кузатувини олиб бориш ва даволаш бўйича туғруқхона комплекслари ва бошқа даволаш профилактика муассасалари ўртасидаги узвийликни таъминлаш (поликлиника, болалар поликлиникаси, тери-таносил, онкологик диспансерлар ва бошқалар);

  • экстрагенитал ва генитал касалликлари бор аёлларга хомиладорлик лозим булмаганда унинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказиш, интергенетик интервалларга риоя қилиш, ёш (20 ёшгача) ва катта (35 ёш ва ундан катта) аёллар хомиладорлигининг олдини олиш;

Аёллар консультациясининг тиббиёт ходимларининг тиббиёт штати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш ва Молия вазирлигининг 10 – ноябр 1997 йилдаги № 06.1/650 – сонли ва 5-март 1998 йилдаги № 06.9/125-сон билан тасдикланган «Соғлиқни сақлаш муассасалари меъёрий штатларига киритилган узгаришлар ва кушимчалар»га асосан белгиланади.
Бунда профилактик, даволаш, акушер-гинекологик ёрдам аёлларга консультацияда ҳамда уйда олиб борилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли кўрсатмаларга мувофик хар 6000 аҳолига бунда аҳоли орасида аёллар сони 55% дан ошса, 15 ва ундан катта ёшдаги 3300 аёлга битта акушер-гинеколог лавозими ажратилади. Битта акушер-гинекологнинг ўртача бир ойлик юкламаси 7000-8000та катновлар сонига (соғлом хомиладорлар, гинекологик касаллар) тенг;
Амбулаториядаги кабул пайтида 1та акушер-гинеколог ўртача 1 соатда 5та аёлни, профилактик кўрикдан 8та аёлни, уйда 1,25та аёлни кабул қилиш керак.
Акушер-гинеколог узига бириктирилган участкадаги терапевт ва педиатлар билан узаро узвий алокада фаолият курсатади.
Акушер-гинеколог ҳамда акушерка уз участкасида яшовчи 15-ёшдан юкори бўлган аёлларнинг тўлиқ руйхатига эга бўлиши керак.
Аёллар консультацияси узи хизмат курсатаётган худуддаги барча аёлларга ишдан ташкари пайтда малакали акушер-гинекологик ёрдам билан тўлиқ таъминлаш максадида уз ишини ташкил этади.
Руйхатхона кошида врач акушер-гинекологларни кабул кунлари, соатлари улар хизмат курсатадиган хоналар, ҳамда мутахассис врач кабул кунлари ва соатлари, даволаш ва диагностика хоналарининг иш кунлари ва соатлари (шанба ва якшанба кунларини инобатга олган холда) аниқ курсатилиши лозим.
Шахар аёллар консультациялари одатда эрталаб соат 8 дан кеч соат 20 гача, шанба кунлари эса соат 9 дан 18 гача ишлайди.
Руйхатхонага аёллар бевосита мурожаат килган пайтда врачлар кабулига навбатма-навбат ёзади, кабулга телефон оркали ҳам ёзилиши ёки аёл буш вактини инобатга олган холда олдиндан узини-узи кабул журналига кайд этиш оркали навбатга ёзиши мумкин.
Аёллар, хомиладорлар, гинекологик бморлар соглиги туфайли консультацияга мурожаат эта олмаган таккдирда уларга уйда тиббий ёрдам курсатилади.
Беморнинг уйига врач чакирик тушган куннинг узида, лозим бўлганда чакирик тушган вактниг узида ташриф буюради. Врач тавсия этган даволаш муолижаларни уйда акушерка бажаради.
Аёлларни кабул қилиш ва даволашда врачга хона акушеркаси ёрдам беради. Бу аёлларни вазни ва кон босими улчайди. консультация ва анализлар топшириш учун йулланма беради, даволаш муолижаларини бажаради.
Туғруқ ёшидаги аёллар орасида профилактик ишларни олиб боришда эса врачга патронаж акушеркаси ёрдам беради. У диспансер руйхатида турган аёлларни врач кабулига чакиради. Участкадаги хомиладорларни уз Вактида аниқлаш ва руйхатга олишни таъминлайди, врач кабулига келмаган хомиладорлар ҳамда туғруқ комплексидан уйга рухсат этилган аёлларни биринчи 3 кун ичида фаол патронаж килади.
Бундан ташкари, участкадаги туғруқлар хакидаги поликлиникалардан ахборот олиб туради, участка аҳолиси орасида врач билан бирга соғлом турмуш тарзини таргиб этади ва санитария - маорифи ишларини олиб боради.
Санитария – маорифи участкасидаги шароит ва унинг узига хос хусусиятларидан келиб чиккан холда ташкил этилади. Бунинг учун эса аниқ кун ва соат ажратилиши лозим. Санитария – маорифи ишининг асосий услуб ва формалари сифатида индивидуал ва гуруҳлар билан сухбатлар, маърузалар, доимий ва кучма кургазмалар, витражлар, бюллетеньлар, савол-жавоб кечаларини келтириш мумкин. Бундан ташкари, оммавий ахборот воситалари: рузнома, радио, телевидениедан фойдаланиш мумкин.
Олиб борилган ишлар санитария-маорифи ишини кайд этиш журналига (ш-038/к) ёзиб борилади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish