Анестезиология ва реанимация бўлими
Анестезиология ва реанимация бўлими туғруқ комплекси (бўлими) таркибида ташкил этилади ва қуйидагилар асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади:
умумий анестезия, операция, туғруқ, ташхис қўйиш ва даволаш муолажалари пайтидаги наркоз ва регионар анестезияни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича комплекс чора - тадбирларни амалга ошириш;
касаллик, оператив аралашув ва бошқа сабаб туфайли шикастланган ҳаётий муҳим аъзоларни фаолиятини тиклаш ва ушлаб туриш бўйича комплекс чора - тадбирларни амалга ошириш;
Реанимация ва интенсив терапия хоналарида махсус ускуналар ва даволаш - ташхислаш аппаратлари бўлиши керак, шунингдек организмнинг ҳаётий зарур вазифаларини сунъий равишда ушлаб туриш ва назорат қилиш учун аппаратлар бўлиши керак.
Кесар кесишидан кейин аёллар ўзларининг чақалоқлари билан бирга бўлади. Чақалоқлар оналарнинг кўкрагига операцион хонани ўзидаёқ қўйилиши керак. Реанимация бўлимида руҳий хотиржамликни таъминлаш, тезроқ адаптация қилиш ва чақалоқ талабига кўра уни кўкрак билан тўла қимматли эмизишни таъминлаш мақсадида чақалоқлар имкони қадар она билан бирга бўлади. Чақалоқларни парвариши тиббий ходимлар томонидан амалга оширилади, шунингдек яқинларини иштирок этишига ҳам рухсат берилади.
Туғруқдан кейин аёлни стационардан чиқарилиши
Туғруқдан кейинги давр асоратсиз кечган ҳолда туғруқдан кейин аёлни чиқарилиши профилактик эмлашлардан сўнг амалга оширилади (4-5 кундан кўп эмас). Чиқарилишдан олдин аёл туғруқдан кейинги интервални 3-4 йил сақлашлиги, кутилмаган ҳомиладорликдан сақланиш усуллари билан обдон таништирилиши керак. Агар ҳомиладорлик ва туғруқ асоратлар билан кечган бўлса чиқарилиш муддати индивидуал ҳолда туғруқдан кейин аёлнинг ва ҳомиланинг ҳолатига кўра ҳал қилинади. Оғир соматик патологияси бўлган аёллар туғруқдан кейин зарурат бўлган ҳолда махсуслаштирилган ёрдам кўрсатиш учун керакли бўлган кўп профилли шифохоналар бўлимига ётқазилади.
Туғруқни олиб боришни замонавий принциплари
Оналар ўлимини, перинатал касаллик ва ўлимни камайтириш мақсадида 1987 йили ЖССТ, ЮНИСЕФ, ЮНФА ва Жаҳон банки Хавфсиз Оналик истиқболи билан чиқишди.
Хавфсиз оналик нафақат оналар касаллиги ва ўлимини олдини олишини англатади, балки у оналик ва болаликни муҳофаза қилишни ҳам ўз ичига олади. Бу тушунчага нафақат соғлом болани туғилиши ва соғлом ёшликни таъминлаб бериш, балки онанинг туғруқдан олдин, туғруқ пайтида ва туғруқдан кейинги жисмоний, ақлий ва ижтимоий хотиржамлигини таъминлашни ҳам ўз ичига олади.
Туғруқ пайтида аёлнинг ёнида унинг ҳоҳишига кўра турмуш ўртоғи ёки яқин кишилардан бирини иштироки асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Туғаётган аёлни ҳеч қачон туғруқ пайтида ёлғиз ташлаб кетиб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |