Гинекологик касалликларга чалинган
аёлларга амбулатория хизматни ташкил этиш.
Гинекологик касалликлар аёллар консультацияга мурожат килганларида, ҳамда хомиладорлик туфайли ўтказилган тиббий кўрикларда, чакириклар бўйича аёлларни уйда текширилганда шу билан бир каторда бошқа мутахассислар аёлларни даврий профилактик тиббий кўриклардан ўтказилганда, стационарларда соматик касалликлар билан даволанаётган пайтда аниқланади. Аҳолининг умумий касалланишлар структурасининг 10-12% гинекологик касалликлар ташкил этади. Айрим тадқиқотлар натижаларига кура хар 1000 та аёлга 170-300 та гинекологик касалликлар аниқланган.
Гинекологик касалликлар структураси ва унинг турлари аёлларнинг ёшига алохида боғлиқ эканлигини кайд этиш лозим. Аёллар 20-29 ёшида хар 4-чи аёлга, 30-39 ёшида 3-чи аёлга, 50-59 ёшида хар 5-чи аёлга битта гинекологик касаллик тўғри келади.
Гинекологик касалликларни уз Вактида аниқлаш учун туғруқ ёшидаги (15-49 ёшли) аёллар хар йили камида бир марта тиббий кўрикдан утишлари лозим. Саноат корхоналарида ишловчи аёллар эса йилига 2 марта врач гинеколог куригидан утиши лозим. Тиббий кўрик даврида кольпоскопик ва цитологик усулллардан фойдаланилади.
Тиббий профилактик кўрикдан консультация худудида яшовчи аёллар, шу худудда жойлашган саноат корхоналари, бошқа муассасаларда, ўрта мактаб укувчилари, ўрта махсус ва олий укув юртлари талабалари ўтказилади.
Профилактик кўрикдан утувчилар руйхати (ш.048/х) тузилади ва хар бир кўрикдан утган аёлга «Профилактик кўрик картаси» (ш.047/х) тулдирилади.
Кўрик даврида ёки аёллар мурожат килган даврда гинекологик касалликлар аниқланганда уларни яшаш жойида ёки ишлаш жойида даволанади.
80-85% гинекологик касалларда амбулатория шароитида кичик гинекологик операциялар ёки муолижалар ўтказилади: бачадон буйнидан биопсия олиш, цитологик усулда текшириш учун бачадон бушлигидан аспирация қилиш, полипэктомия, дитермакоагуляция, гидротубация, бачадон ичига спирал куйиш ва х.к. Барча ўтказилган текширишлар, даволаш усуллари ш-025/к да кайд этилади. Ўтказилган муолижалар эса ш.029/к да, операциялар эса ш.069/х-да кайд этилади, лозим бўлганда гинекологик касалларга уйда ёрдам курсатилиши мумкин.
Стационарга ёткизилиши лозим бўлган беморларга йулланма берилади. 60-70% гача гинекологик беморлар диспансер назоратида булишлари лозим. Хар бир диспансер кузатувига олинган беморга диспансер назоратининг кузатув картаси (ш-030/к) тулдирилиб; унда диагноз, кузатувлар сони текшириш ва даволаш усуллари кайд этилади.
Аёллар саломатлигига комплекс бахо берилиб, текшириш натижалари, шикояти, объектив холатларини эътиборга олган холда барча тиббий кўрикдан утган аёллар диспансер назоратига олиш учун уч гуруҳга булинади.
Соғлом аёллар - менструал функциянинг кечиши бўйича хеч кандай бузилишлар булмаган, гинекологик касалликлар, шикоятлари йук, объектив текширишда (лаборатория ва клиник) репродуктив система аъзоларининг тузилиши ва функциясида хеч кандай узгаришлар булмаган аёллар.
Амалий соғлом аёллар - анамнезида гинекологик касалликлар айрим функционал узгаришлар бор, кайд этилган, аммо хозирги кунда шикояти йук. Объектив текширилганда репродуктив аъзоларда айрим анатомик узгаришлар кузатилиши мумкин, аммо улар аёлнинг репродуктив функциясига ва ишлаш кобилиятига таъсир кўрсатмайди (Д2).
Бемор аёллар - анамнезда гинекологик касалликлар кайд этилган шикоятлар бўлиши ва булмаслиги ҳам мумкин, объектив текширилганда гинекологик касалликлар кайд этилади (Д3).
Соғлом аёлларни диспансеризация қилишдан асосий максад: уларнинг саломатлигини сақлаш, ташки мухит омилларига чидамлигини ошириш. Соғлом турмуш тарзи кўникмаларини хосил қилиш. Соғлом аёллар йилига 1 ёки 2 марта акушер-гинеколог диспансер куригидан утади.
Амалий соғлом аёллар диспансер кузатувининг максади – улар орасида хавфли омилларга карши профилактик тадбирларни ўтказиш, организмни гинекологик касалликларга карши чидамлилигини ошириш. Ушбу гуруҳ йилига 2 марта диспансер кўрикдан утади.
Do'stlaringiz bilan baham: |