Urmonbek abdullojonovning "tibbiy bilim asoslari "


Ӯсма касаллигининг келиб чиқиш



Download 477,64 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/18
Sana24.02.2022
Hajmi477,64 Kb.
#210024
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
abdullojonov urmonbek 2021

Ӯсма касаллигининг келиб чиқиш
сабаблари ва олдини олиш
Кўпчиликка рак касаллигининг бу белгилари умуман аҳамиятга эга эмасдек,
ҳеч нарсани билдирмайдигандек туйилади. Лекин афсуски, улар адашишади.
Касаллик турли аъзолар ва тўқималарда ривожланади, шунинг учун ҳам илк
саратон белгилари жуда ҳам хилма-хил бўлиши мумкин. Аммо саратон


аломатлари орасида касалликнинг барча турлари учун умумий бўлган
симптомлар ҳам мавжуд. Тўғри бу белгилари саратонга умуман алоқаси
бўлмаслиги, бошқа касалликларга тегишли бўлиши ҳам мумкин. Шунинг
учун улар асосида ташхис қўйиш, ёки ҳавотирга тушиш керак эмас. Лекин
уларга эътибор бериш ва шифокор билан маслахатлашиб кўриш тўғри
бўлади.
Саратон касаллиги белгилари
1. Оғриқ ва ноқулайлик.
Кўпчилик касалликнинг охирги босқичдаги беморлар, касаллик авж
олмасдан бир неча ойлар ва йиллар олдин ўсманинг ўрнида кучсиз оғриқ ёки
ноқулайлик сезишганини айтишади. Бу ноқулайлик худди одам баданида ёт
тана бордек сезгини эслатади. Ёт жисм ичкаридан босим ўтказаётгандек
туйилади.
2. Тезда озиб кетиб, тана вазнини йўқотиш.
Кўпчилик онкологлар буни саратоннинг энг биринчи яширин аломатларидан
бири деб ҳисоблашади. Бунда бемор 2-3 ой тезда озиб кетади. Чунки саратон
тўқималари бу даврда тез ўсиб кўпайиш учун, организмдан озуқа моддалар
ва фойдали элементларни тортиб ола бошлайди. Ўсма ўзидан биологик актив
заҳарли моддалар синтез қилиб моддалар алмашинуви жараёнини бузади.
3. Доимий ҳолсизлик ва чарчоқ
Саратон ўсмаси организмга ўзининг ҳаёт фаолияти чиқиндаларини ажратади.
Бу эса интоксикатсия чақиради, кўнгил айниш, тез чарчаш, ортиб бораётган
ҳолсизлик билан юзага чиқади. Ундан ташқари ўсимта қон томирларига ўсиб
киради ва анемия – кам қонлик чақиради. Бу ҳам ҳолсизликнинг бир сабаби.
4. Тана ҳароратини кўтарилиш.
Кўпинча саратон касаллиги белгилари бўлиб, ўз-ўзидан кўринарли
сабабларсиз тана ҳарорати кўтарилиши хизмат қилади. Бунга сабаб ўсимта


иммун тизимига салбий таъсир кўрсатади. Иммунитет эса ҳарарот
кўтарилиши билан жавоб беради.
5. Тери, соч ҳолати ўзгариши ва шишлар пайдо бўлиши.
Жигар саратонида тери сариқ ранга, буйрак усти безлари саратонида тери
қора рангга киради. Қалқонсимон без ўсмасида эса тирноқлар синувчан,
сочлар эса тўкилувчан бўлиб қолади. Теридаги холларнинг ўчамлари ёки
ранги ўзгариши ҳам саратон белгилари қаторига киради.
Жараҳотланмаган жойда шиш пайдо бўлиши одамни дарров сезгир тортишга
мажбур қилиш керак.
Касалликнинг турлари саноқсиз, энг кўп учрайдиган кўринишлари
тўғрисида
ўқинг
 
 
.
Унутманг ўз вақтида аниқланган саратонни даволаш имконияти бор.
Саратон ҳақида гапирадиган бўлсак, у анчадан бери ер юзида тарқалган
касалликлар ичида 2-ўринни эгаллаб турибди. Бу хавфли ва кўпинча ўлимга
олиб келадиган дард. Ҳозиргача ҳам қийинчилик билан даволанади, охирги
босқичларида эса умуман давосиз. Бу дард ҳақида ҳамма билиши керак
бўлган фактлар.
Саратон турлари тўғрисида билмоқчи бўлсангиз бу ерда тўлиқ 
маълумот
Саратон ҳақида фактлар
1. 50 % саратон касалликларини олдин олиш мумкин.
Саратон касалликлари олиб келган ўлимларни деярли ярмини олдини олиш
мумкин эди. Фақат 2015-йилнинг ўзида саратондан 1.6 млн киши вафот этди.
Эрта ташхис қўйилганда уларнинг ярмини ҳаёти сақлаб қолинган бўларди.


2. Ном битта – саратон (рак), касалликлар эса жуда кўп.
Саратон – бу юзлаб касалликлар учун умумлаштирилган исмдир.
Саратон ҳақида гапирилганда аслида хафвли ўсмаларнинг биттагина тури –
картсинома назарда тутилади. Тиббиётнинг бутун бир соҳаси 
онкология
 бу
касалликларни ўрганади
3. Саратон ва генетика
Фақат 5% гина саратон касалликлари ирсий алоқага эга яъни авлоддан-
авлодга ўтиши мумкин. Шунинг учун ҳам кимдир саратон кўпинча ирсий
табиатга эга бўлади деса ишонманг. Агар аждодларизда саратон бўлган бўлса
бу сизда ҳам ўсма пайдо бўлади дегани эмас.
4. Чекиш ва саратон ҳақида
Ким нима деяверсин, лекин ҳақиқатдан ҳам 90% ҳолатда ўпка саратони
сабабчиси чекиш бўлиб чиқади. Тўғри чекмайдиган одамлар ҳам
касалланиши мумкин, фақат чекувчиларга нисбатан анча кам эҳтимол билан.
Чекишни ташлаганига 10 йиллар бўлган бўлса ҳам, дард 55-60 ёшли
инсонларга кўпинча ёшлик ҳатоларини эслатиб қўяди.
5. Уйқусизлик ва саратон
Инсон уйқусиз узоқ яшай олмайди. Тунги уйқу 6 соатдан кам бўлса
уйқусизлик деб аталади. Соғлом уйқу касалликни олдини олишда муҳим
аҳамиятга эга.
Уйқусизлик тўғри ичак саратони билан касалланиш эҳтимолини анчагина
оширади. Ундан ташқари изланишлар кўрсатишича тунги навбатчиликда
ишлаётган одамларда саратон билан оғриш даражаси юқорироқ бўлар экан.


6. Ҳаттоки боллалар ҳам саратон билан оғрийдилар.
Ҳозир бу билан ҳеч кимни ҳайрон қолдира олмайсан, лекин илгари болалар
саратон билан жуда кам касалланар эдилар. АҚШдаги маълумотларига
қараганда ҳар куни 40 га яқин болага ёмон ўсма ташхиси қўйилади. Бунга
сабаб экологик ўзгаришлар. Болалар она қорнидаёқ пестидсидлар ва озиқ-
овқат таркибидаги консервантлар, қўшимчалар билан заҳарланиб келмоқда.
7. Ривожланган давлатларда саратон кўпроқ тарқалган.
Бунга сабаб шаҳарлар аҳолисининг ҳаёт тарзи ва экологик бузулишлар.
Бугуннга келиб саратон йилига сил ва ОИТС дан ҳам кўпроқ инсон ўлимига
сабабчи бўлмоқда. Дунйодаги ҳар 8 та ўлимдан биттаси саратон ҳақида
эслашга мажбур қилмоқда.
8. Саратон узоқ муддат белгиларсиз ривожланиши мумкин
Ўпка, тухумдон, тўғри ичак саратонлари узоқ муддатгача ҳеч қандай
симптомларсиз кечиши мумкин. Касаллик аниқланганда эса кеч бўлган
бўлади. Шунинг учун 50 ёшдан ўтганда доимий равишда кўрикдан ўтиб
туриш зарур.
9. Эмизикли аёллар кўкрак бези саратонига учраш хавфи камроқ
Доимий сут билан эмизиш аёлларда гормонал ўзгаришларга тўсқинлик қилиб
саратон олдини олади. Ҳозирги кунда кўкрак бези саратонини аёллар орасида
кенг тарқалиш энг асосий сабаблари:

Кўкрак билан эмизишдан бош тортиш.

Кеч фарзандли бўлиш ва камфарзандлилик.



Download 477,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish