Urmonbek abdullojonovning "tibbiy bilim asoslari "


Қоқшол касаллигини олдини олиш



Download 477,64 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/18
Sana24.02.2022
Hajmi477,64 Kb.
#210024
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
abdullojonov urmonbek 2021

Қоқшол касаллигини олдини олиш

Қоқшол - асаб тизимига зара етказиб, скелет мускулларини тоник кучланиши
ва умумий талвасалар билан кечадиган бактериал ўткир юқумли касаллик

Қоқшол барча жойда тупроқда учрайдиган бактериялар билан жароҳат ва
кесилган яраларни ифлосланиши натижасида келиб чиқади

Бактерия ажратиб чиқарадиган токсин ўлимга олиб келувчи мушакларни
оғриқли тиришишларини келтириб чиқаради.

Бемор атроф – муҳит усун зарарсиз.

Касалликдан кейин иммунитет қолмайди.

Қоқшолга қарши вакцина жуда самарали ва хавфсиздир.

Қоқшол одамдан одамга юқмайди. Бактерия барча ёшдагиларга
ифлосланган тирноқ, ифлос пичоқлар, тахта парохалари каби буюмлар
орқали жароҳат ёки кесилган жой тушиши, туғриқ вақтида


ифлосланган асбоблардан юқиши ва ҳайвонлардан чуқур жароҳат
олиши натижасида юқиши мумкин.

Бу бактериялар чуқур жароҳатларда, куйиш ва авария натижасида
олинган жароҳатларда яхши ривожланади. Қоқшол билан болалар ҳам
ифлос асбоблар билан хатна қилинганда, терини скарификация (қириш)
қилганда, тахта кўмири ёки ифлос субстанциялар жароҳатига тушганда
касалланиши мумкин.

Касалланиш эҳтимоли жароҳат олиш кўп учрайдиган 15 ёшгача бўлган
ўғил болалар ўртасида юқори. Бу касаллик билан қишлоқ жойларда
кўпроқ касалланиш ва ўлим ҳолатлари кузатилади.

Катталар ва болаларда қоқшолнинг биринчи белгиси жағ
мушакларининг таранглашиши (тризм ёки қулфланган жағ) пайдо
бўлиши. Кейин бўйиннинг, қоринни ёки орқани тиришиши, ютишда
қийналиш, мушаклар спазмлари, терлаш ва иситма пайдо бўлади.

Касалликнинг яшрин даври 3 кундан - 21 кунгача ўртача 7 кун, лекин
жароҳатнинг турига қараб бир неча ойга чузилиши мумкин. Жароҳат
бўйин ва бош соҳасида бўлса яшрин даври қисаради.

Кўпчиликда қоқшол тусатдан бошланади – спазм ва чайнаш
мушакларининг тиришиши натижасида оғизни очишга қийналади
(тиризм). Кейин тезда патологик жараён орқа, қорин, қўл ва оёқ
мушакларига тарқалади. Баъзида тана, оёқ ва қўлларни қотиб қолиши
(оёқ ости ва панжалардан ташқари) пайдо бўлади. Аввал чекланишлар
пайдо бўлиб, кейин кўп гуруҳ мушакларга тарқалувчи оғриқли
талвасалар пайдо бўлади, бу ҳолат бир неча сониядан бир неча
дақиқагача чузилади, енгил ҳолатларда талваса бир кунда бир неча
марта, оғир ҳолатларда эса тинмасдан такрорланади. Талваса тусатдан
ёки бирор таъсир (тегиб кетиш, товуш ёки ёруғлик) оқибатида келиб
чиқади. Қайси гуруҳ мушакларни таранглашишига қараб бемор
танасининг ҳолати ноодатий кўринишга киради. Барча мушаклар
шунчалик таранглашадики, ҳатто уларни чегаралари кўриниб туради.



Касаллик салбий оқибатларга олиб келади. Касалликнинг авж олиш
даврида, мушакларни спазми ва турғунлиги оқибатида бронхит,
зотилжам, миокард инфаркти, сепсис, умуртқа поғонаси ва бошқа
суякларни синиши, чиқиқлар, мушаклар ва пайларнин узилиши,
мушакларнинг суякдан ажралиши, веналар тромбози, ўпка артерияси
эмболияси ва ўпка шиши каби асоратлар кузатилиши мумкин.

Кейинчалик ҳолсизлик, тахикардия, умуртқа поғанаси, буғимлар ва
мушаклар деформацияси ва бош мия асаб толаларини вақтинча
фаланжланиши кузатилади.

Қоқшолдан омон қолганларда касалликдан кейин узоқ давом этадиган
неврологик ўзгаришлар кузатилиши мумкин.
Қоқшол касаллигининг ўлим кўрсаткич жуда юқори (ундан фақат қутуриш ва
ўлатнинг ўпка шакли юқори). Қоқшол касаллиги оқибатида ўлим ҳолати
даволашга, ёши ва беморнинг умумий ҳолатига боғлиқ ҳолди 10 - 70%
ўртасида бўлади. Ҳозирги вақтда зотилжам, сепсис ва бактерия токсини
чақирадиган юрак фалажи каби асоратлар туфайли касалликни ўлим
кўрсаткичини камайтиришга эришиш қийин кечмоқда. Даволаш учун
жароҳатга ишлов бериш, қоқшолга қарши иммуноглобулин, антибиотиклар
ва кучлантирувчи даво-чоралари қилиниши зарур бўлади. Бемор зудлик
билан махсус шифохонага ётқизилиши шарт. У ташқи-муҳит таъсирлари
(шовқин, ёруғлик ва б.) тушмайдиган палатага ётқизилади. Туну-кун тиббий
кузатув ўрнатилади. Бемор жойидан туриши мумкин эмас. Касалликнинг авж
олган даврида беморни овқатлантириш жуда қийин, мушакларни
тарангланиши беморни зонд орқали овқатлантиришга ҳалақит берса,
озиқлантириш вена орқали юборилади. Шифохонада даволаниш даври 1
ойдан - 3 ойгача давом этади. Қоқшол касаллигидан қоқшолга қарши
анатоксин сақловчи вакцина ҳимоя қилади. Чақолоқлар ва болалар АКДС,
пентавалент вакцинаси (АКДС+ГепВ+ХИБ) ёки АДС каби бирлаштирилган
вакциналар олиши мумкин. 7 ёшдан катта ҳар қайси бола қоқшол анатоксини


ва дифтериянинг камайтирилган антигени қўшилган АДС-М вакцинаси олган
бўлиши керак. Янги туғилганлар қоқшол касаллигига қарши туғруқ ёшидаги
аёллар ҳамда ҳомладорликдан олдин ва ҳомладорлик вақтида қоқшолга
қарши эмлаш йўли билан олдини олиш мумкин. Она эмланган бўлсада туғруқ
вақтида тозаликка риоя қилиш шарт. Янги туғилганларни қоқшол
касаллигини олдини олишда киндикни парвариш жараёнида талаб
этиладиган барча қоидаларга амал қилиниши муҳим аҳамият касб этади.
Касалланиб тузалган шахсда қоқшолга табиий иммунитет пайдо бўлмайди,
яна қайта касалланиши мумкин. Ҳар бир шахс қоқшолга қарши тегишли
профилактик эмлашлардан кейин иммунитетга эга бўлсада, жароҳат олгандан
кейин даволовчи шифокор қоқшол анатоксини эмлаш дозаси билан қоқшолга
қарши эмлаш ишларини ўтказиш мумкин. Жароҳатнинг оғирлигига қараб ва
эпид анамнез натижаларига кўра, қоқшолга қарши вакцина қуйидаги
ҳолларда, агар охирги 10 йилда қоқшолга қарши вакцина олмаган бўлса (оғир
жароҳатларда 5 йилда) юборилиши керак.
Қоқшол анатоксин сақловчи вакцина АС кўринишда бўлиб, фақат қоқшолда
ва янги туғилганлар қоқшолидан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, пентавалент
вакцинаси, бирлаштирилган АКДС ва АДС/АДС-М кўринишда бўлади.
Ўзбекистон Республикаси профилактик миллий эмлаш календарига кўра,
қоқшолга қарши бирламчи эмлаш 2 ойлик ёшдан бошлаб, уч марта
ўтказилади (2,3 ва 4 ойликда орасида камида 4 ҳафта муддат билан). Ўртада
узилиш бўлса, биринчи марта қилинганлари қайта қилинмайди.
Касалликка қарши иммунитетни ошириш мақсадида, катта ёшдаги болалар
ўртасида қўшимча равишда (Боостер дозаси) эмлаш ўтказилади.
Буустер дозаси 16 ойликда (АКДС), мактабга чиққанда 7 ёшда (АКС-М) ва
мактабни тугатиш олдида 16 ёшда (АДС-М) ўтказилади.


1-7 ёшгача эмланмаган болалар учта АКДС дозасини олишлари тавсия
этилади. Бунда биринч ва иккинчи эмлашлар оралиғи 2 ой бўлиши, иккинчи
ва учинчи эмлашлар оралиғи 6-12 ой бўлиши керак.
7 ёшдан катта болаларга ва катталарга ҳамда ҳомладор аёлларга қоқшол
анотоксинини кам сақловчи АДС-М вакцинаси тайинланади. 7 ёшдан катта
эмланмаган шахсларга учта АКС-М дозасини олишлари шарт. Бунда
биринчи ва иккинчи эмлашлар оралиғи 1-2 ой бўлиши, иккинчи ва учинчи
эмлашлар оралиғи 6-12 ой бўлиши керак. Ўсмирлик ва катта ёшда қоқшолга
қарши вакцинани биринчи дозаларини олган фуқаролар тўлиқ ва узоқ
муддатли ҳимоя пайдо бўлиши учун белгиланган вақтлар оралиғи билан,
жами 5 доза вакцина олишлари талаб этилади.
Қоқшол анатоксини ниҳоятда хавфсиздир. Анафилакция (1 мл.
юборилган дозада, 6 ҳолатда) ва оёқ ва қўллар нервларини
яллиғланиши билан боғлиқ неврологик муаммолар каби оғир
асоратлари кам учрайди. Инъекция жойида қизариш ва дўмбоқчанинг
пайдо бўлиши каби енгил асоратлари мавжуд. Улар кўпроқ биринчи
дозаларида эмас, балки кейинги дозаларини юборганда, яъни АСнинг
буустер дозаларини олган шахсларда 50-85 фоизни ташкил қилади.
Қоқшолга қарши анатоксинни самарадорлиги синаб кўрилганда 80
фоиздан – 100 фоизгачани ташкил этади. Қоқшолга қарши анатоксин
иммун етишмовчилиги бор шахслар учун ҳам ўта хавфсиз
ҳисобланади.

Download 477,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish